Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet160/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

манг»,деди Саидий цути ўчиб (А. Қаҳҳор).Наҳотки ўз бух- галтерим шундай цилса-я,деди кўнгли бузилиб («Муштум»). Равиш эргаш гап бош гапга -масдан аффиксини олган бўлишсиз- лик равишдоши орқали бирикади. Бу равишдош кўпинча бош гап­даги ҳаракатнинг юзага келиш пайтини билдириб, пайт эргаш гап­ларнинг кесими бўлиб келади. Айрим вақтда бу форма бош гапдаги ҳаракатнинг юзага келиш пайтини эмас, ҳаракатнинг қай ҳолда юзага келишини билдиради: Наимийнинг бирор иши ўнгидан кел- масдан, бирор мацсади юзага чщмасдан, умри бекорга ўтиб кетди. (А. Мухтор).Кун бўйи емасдан бир бурда ҳам нон. ...Балки са- ҳарларда нола қиларсан (У й ғ у н).
Деб, деясўзлари «Кучирма гап+автор гапи» типида тузилган конструкдиялар таркибида қўлланиб, улар орасида равиш эргаш гапли қўшма гаплардагидай боғланиш мавжуд эканлигини кўрса- тади. Бундай қўшма гапларда кўчирма гап эргаш гап функциясида, автор гапи бош гап функциясида келади: Бахтинг бор, деб эсади еллар(Уйғун).Тарк этиб уйқуни жангга кетади. Қайдасан за- фар, деб соҳибқиронлар (У й ғ у н). Ирам кетган Гулнор яна келди деб, Балли, Аваз иш кўрсатиб келди деб, Келаётир Авазхондай зўравор («Узбек халқ достонлари»), Сизга таянади республикамиз, ўзимнинг лобарим, чечан щзим деб (Ғ. Ғ у л о м). Агар эргаш гап­лар уюшиб келса деб, дея ёрдамчилари фақат кейинги компонентда қўлланиши мумкин: Ғирот келди, Чамбил обод бўлди деб... Кела­ётир Авазхондай зўравор («Узбек халқ достонлари»), Ленин ма- дад қилсин шонлц шаҳарга. Бошидан кетмасин саодат, зафарДея селкиллатиб оқ соқолини Чоллар дуо щлур шому саҳар (У й- ғун).
Қўшма гапнинг бу турида кучирма гаплик мазмуни анча куч- сизлана боргандир. Шунинг учун ҳам бундай гапларни кўчирма гап ва автор гапларига эмас, бош ва эргаш гаплйрга ажратамиз. Бу хилда бош гапга бирикадиган эргаш гаплар компонентларни туташ- тирувчи ёрдамчиларига, кучсиз бўлса ҳам, кўчирма гаплик мазмуни борлигига қараб мақсад эргаш гапларига ўхшайди. Уларни бир- биридан айирувчи нарса феъл кесимларнинг шаклланиши ва маз- мунидан мақсад англашилишидир. Равиш эргаш гаплари деб ор- қали бош гапга бирикканда, эргаш гапнинг кесими феълнинг ижро майли формасида бўлади, мақсад эргаш гапларнинг кесими эса, буйруқ майли шаклида қўлланган бўлади. Шунингдек, равиш эр­гаш гапдаги ёрдамчини деган ҳолда; мақсад эргаш гапдаги ёрдам- чини деган мақсадда деб қўллаш мумкин: Эрам боғдан цайсар Аваз келди деб (...келди деган ҳолда). Келаётир Авазхондай зўра- б.ор ■—равиш эргаш гапли қўшма гап. Планимиз тўлсин деб (деган мақсадда) шартномага қўл қўйдик — мақсад эргаш гапли қўшма гап).
Равиш эргаш гапнинг феъл кесими -гудек аффиксини олиб бош гапга бирикиши мумкин: Онахон икки тирсагини кенг ёзиб, стол- нинг четини бармоқлари ботиб кетгудек маҳкам ушлади (А. Мух­тор).
Равиш эргаш гап бош гапдан олдин, унинг ўртасида ёки ундав кейин келади. Лекин ҳеч вақт бош гап эргаш гап орасида кел- майди: Юрагида хислат тўлиб-тошиб, Ўктам ҳайкал теварагида анча вақт аста-аста юрди(Ойбек).Отлар юролмай чалкашиб, кўп ўликлар қопдай шишиб, Ҳасан қилди майдонда жанг (Эргаш Жуманбулбул). Қўрқоқларнинг ақли шошиб, Ботирлар урушда тошиб, Бир-бирига қилич солди («Узбек халқ достонлари»).
У, юраги ҳовлиқиб, бир зумда перроннинг у бошидан бу бошига бир неча марта бориб келди (А. Қ а ҳ ҳ о р). У, уйига хийла таъби очилиб қайтди (А. Қаҳҳор). Маҳкам, қошлари йўғирилиб, Эшонбоевга қаради (П. Қодиров). Бундай боқсам, сен турар .эдинг, Олма пишиб ёноқларингда (Н. Нарзуллаев).
Ўлчов-даража эргаш гапли қўшма гап
Улчов-даража эргаш гаплари бош гапдаги воқеа билан эргаш гапдаги воқеанинг даражасини аниқлаш ва миқдорини ўлчаш учун қўлланади. Бундай қўшма гапларда эргаш гап бош гапдаги от ке- симнинг белгисини ёки феъл кесим олдидаги равиш, даража-миқдор ҳолларининг белгисини кўрсатувчи шунча, шундай, шунчалик каби сўзларнинг маъносини конкретлаштириб келади: Капитан
цандай ишонч билан буюрган бўлса, Аҳмаджон ҳам шундай эмак- лаб кетди (А. Қаҳҳор). Мунис қандай майин циз бўлса, унинг ашуласи ҳам шундай майин эди (А. Қаҳҳор).Тоғаси. қанча ци- зишса, Ойқиз ўзини шунча оғирликка солади (III. Рашидов).
Улчов-даража эргаш гаплари бош гапга феълнинг шарт фор­маси, -ки боғловчиси, -ган сари (сайин) ёрдамчилари орқали боғ- •ланади.
Бош гап билан -са орқали бирикадиган ўлчов-даража эргаш гапли қўшма гапларда нисбий сўзлар компонентларни бириктириш учун хизмат қилади. Бундай қўшма гапдаги кесимлар кўпинча бир хил сўзлар ёки синоним сўзлар орқали ифодаланади: Сартарош
устарасини қанчалик кўп ишлатса, Матжон семиз ҳам бу сўзни шунчалик ортиқча ишлатарди («Муштум»). Ҳар бир жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулоти қанчалик кўп бўлса, мамлакат- нинг иқтисодий қуввати шунчалик ошщ бўлади («Совет Узбекис- тони»).
Кесимлар синоним бўлмаса ҳам, маъноси бир-бирига яқин бў- лиши мумкин: Колхоз ишлаб чщариши қанча ўсса, норма %ам
шунча ошиши керак (И. Р аҳим).Жанжал қанча узайса, хизмат ҳақи шунча кучаяди (С. А й н и й).
Улчов-даража эргаш гапли қўшма гапларда эргаш гапдаги ўл- 'човнинг ортиши билан бош гапдаги ўлчовнинг ҳам ортиши, даря- жанинг ошиб бориши ифодаланиши мумкин. Бу нарса худди ра­виш, миқдор-даража ҳолларидаги қиёсий даражага ўхшайди: У цанча қўшиқ айтса, севимли Бамбур унинг кўзларига шунча равшан кўрингандай сезиларди (Ш. Рашидов). Колхозда мута- хассислар қанча кўпайса, ишимиз шунча олдинга босади (А. Қ а ҳ- ҳо р). Боя Волков цандай тажанг бўлиб келган бўлса, энди Жўра­бой ундан баттар дицқат бўлди (С а и д Аҳмад). Орттирма да- ража оттенкаси бор бўлган бундай эргаш гапларни -са аффикси ўрнида -ган+сари ёрдамчисини қўллаб нисбий сўзларсиз ишлатиб кўрсак, даражанинг ортиши аниқроқ кўриниши мумкин: У цанча қўшиц айтса (у қўшиқ айтгани сари), севимли Бамбур унинг кўзла- рига равшан кўрингандай сезиларди.
Улчов-даража эргаш гапли қўшма гапнинг айрим турларида компонентларнинг кесимлари (баъзан миқдор билдирувчи ҳол- лари ҳам) маъно жиҳатидан бир-бирига зид бўлади. Бундай ке- симлар: а) антоним бўлиши мумкин: Насиба щнчалик сергап ва сермулозамат бўлса, Маҳбуба шунчалик камгап ва камсуцум эди {О. Ёқубов). Мен қанча бадбахт бўлсам, сен шунча бахтли бул {С. Бородин).Фарҳод Хисров билан тортшиувда қанча баланд кўтарилса, Хисров шунча тубан тушади; б) бир-бирига зид, лекин антоним бўлмаслиги мумкин: Мен цанча хароблашсам, у шунча хурсанд бўлади(Ойбек). Меҳнат қанчалик қийин бўлса, сама- раси шунчалик ширин бўлади (Саид Аҳмад).Унга томон қанча юрсанг, у сендан шунча узоқлашади (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бундай қўшма гапларда ўлчов-даража маъносини кучайтириб, таъкидлаб кўрсатиш учун миқдори ўлчаниб, даражаси белгила- наётган бўлаклардан кейин кўпинча ҳам юкламаси ишлатилади. Кесимлари антоним ёки маънолари бир-бирига бир оз зид бўлган сўзлар орқали ифодаланган гапларда ҳам ёрдамчиси қўлланмайди: Миллионларча омманинг онглилиги қанча юкрри бўлса, коммунис- тик қурилиш планлари ҳам шунча муваффақиятли бажарила бо- ради («Совет Узбекистони»). Чуқур қанча кўп бўлса, аравакаш ҳам шунча нотинч бўлади (А. Қаҳҳор). Бурама мўйловли мили­ционер боя цирғоқда цандай бетощат бўлиб турган бўлса, Умрзоқ ота ҳам уёқ бу ёща ўшандай юра бошлади (Ҳ. Ғулом).
Улчов-даража эргаш гапларининг бу тури бир составли гап шаклида келган «бош гап»ни изоҳлаши мумкин: Қанча кўп йўқот- са ёвнишунча соз (У й ғ у н). Қанча йироқ кетса, шунча яхши- дир(Уйғун).-са аффикси ўрнида феълнинг -(а) р+экан ёр- дамчисини олган формаси ҳам ўлчов-даража эргаш гапнинг кесими бўлиб келади. Бундай гапларда шарт мазмуни ўлчов-даражадан кўра ҳам ортиқ бўлиб, эргаш гапнинг бошида модомики сўзи иш­латилади: Модомики у вацтда мих топиш шунчалик қийин бўлар экан, динамо машина топиш ундан ҳам мушкул эканлиги маълум (А. Кононов).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish