Нацадар ■— шу қадар сўзлари икки компонентдаги воқеанинг даражасини ўлчовинигина ифодалагани учун маъно жиҳатдан қанча — шунча, цанчалик — шунчалик сўзларига яқин туради. Нақадар — шу цадар нисбий сўзлари иштирок этган компонент- ларнинг кесимлари ҳам кўиинча ҳолат ёки белги ифодаловчи сўз- лар билан ифодаланади: Бу кунларда Сидщжон накадар хурсанд' бўлса, канизак шу қадар хафа эди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Нечоғлик — шу кадар нисбий сўзлари иштирок этган гапларда эргаш гап бош гапдаги ҳаракатнинг юзага келиш ҳолатин» ифодаловчи бўлакни изоҳлайди ва ҳаракатнинг бажарилиш темпи кўрсатилади. Бош гапдаги шу қадар сўзи феъл кесим олдидаги равиш ҳолининг даражасини кўрсатиб, эргаш гап томонидан маъноси; тўлдирилади: Ватанга нечоғлик кўп пахта етказиб берсак, совет кишиларининг фаровонлиги шу цадар тез ортади.
Нечта — шунча сўзлари эргаш гапдаги воқеа билан бош гапдаги воқеанинг миқдорига кўра ўлчовини билдиради. Эргаш гап бош? гапдаги миқдор билдирувчи нисбий сўзнинг маъносини конкрет- лаштириб беради. Бундай қўшма гаплардаги нисбий сўзлар от ол- дидан келиб аниқловчи вазифасида қўлланади ёки кесим бўлиб- келади. Сиз қанча иш бажарган бўлсангиз, менинг опам ҳам шунча ишни бажарди. Биз хотин-қизлар нечта бўлсак, Жўрахон опанинг- жонлари ҳам шунча (А. М у х т о р).
Қаер — шу ер (у ер) сўзлари ўринга муносабатни билдирувчи? қўшма гаплар таркибида қўлланади ва қўшма гапнинг ҳар икки компонентида ҳам ўрин келишиклари формасида мосланиб қўлла- нади. Урин келишиклари формасидаги нисбий сўзлар феъл кесим- лар олдида ўрин ҳоли ва кесим вазифасида қўлланади: Катта ара- ва цаёща юрса, кичик арава х1ам шу ёща юради (Мақол). Кўз= цаерда бўлса, меҳр ҳам шу ерда (Мақол).
Демак, нисбий сўзлар эргашган қўшма гап компонентларин® бириктирувчи асосий грамматик воситаларнинг бири саналади. Нисбий сўзларнинг ишлатилишини худди тарозига ўхшатиш мум- кин. Тарозининг шайини (компонентларни бириктирувчи асосий грамматик восита) феълнинг шарт формаси ҳисобланса, унинг икки. палласи нисбий сўзлардир. Чунки нисбий сўзлар деярли ҳамма вақт бири иккинчисига мос ҳолда қўлланади.
Эргашган қўшма гаплар таркибида шундай сўзлар ҳам ишла- тиладики, уларни гарчи шу кунгача нисбий сўз номлаб келгав бўлсак ҳам, улар нисбий сўз бўла олмайди. Бундай сўзлар фақат эргашган қўшма гапнинг бир компоненти — кўпроқ бош гап таркибида келиб, эргаш гап томонидан изоҳланади. Шунинг учун бундай сўзларни изоҳланувчи сўзлар деб атаймиз. Изоҳланувчи сўзлар иштирок этган қўшма гапнинг қисмлари кўпинча -ки орқали би.- рикади.
Изоҳланувчи сўзлар вазифасида кўрсатиш олмоши (шу) ва «бошқа сўзлар ишлатилади. Бундай сўзлар якка ҳолда ёки айрим •еўзлар билан бирикиб қўлланади.
Изоҳланувчи сўзлар бош гапда қайси вазифани бажарса, уни изоҳлаб келган эргаш гап ҳам шу функцияни бажаради ва шунга мос ном билан аталади.
Изоҳланувчи сўзлар қуйидагича қўлланади:
Шу сўзи кесим, тўлдирувчи, аниқловчи ва бошқа эргаш гапли <қўшма гапларнинг бош гап қисмида турли гап бўлаклари вазифасида ишлатилади: Сиздан охирги илтимосим шуки, бу ердан тезда кетинг. Шуни билингки, уюшқоцлик, дўстлик кўпгина муваффацият- ларимизнинг гаровидир, Биз шундай ишлаймизки, ҳамма қойил қол- син. Эрталабки шамол дарё бўйлаб шундай эсдики, худди тинч ощ- ■ётган сувнинг текис юзи бурилиб кетгандай бўлди. О й б е к). Ҳали Онахоннинг билмагани шу қадар кўп эдики, сўраб охирига етолмас- -дай кўринди (А. М у х т о р). Ҳаво шу қадар иссиқ, дим эдики, эрта- яаб ўрилган пичан кечгача шақирлаб қуриб цолди (С. Ано р- ■боев).
Do'stlaringiz bilan baham: |