Узб еқистон сср фанлар академияси


Буйруқ майли формаси ёрдамида бирикиш



Download 1,22 Mb.
bet149/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Буйруқ майли формаси ёрдамида бирикиш
.Майлнинг бу формаси эргаш гапни бош гапга боғлашда жуда кам ишлатилади. Бу форма ўрин эргаш гап, мақсад эргаш гаплар­нинг кесими бўлиб келиб, буйруқ маъносидан бир оз четлашган бў- лади.
Урин эргаш гапли қўшма гаплар таркибида қўлланган буйруқ феъли бирор ҳаракатни бажаришга ундаш ёки буюриш маъносини билдирмай, эргаш гапдаги мазмун бош гапдаги мазмунга зид экан­лигини кўрсатади. Урин эргаш гапнинг кесими бўлиб келган буй- руқ майли формаси кўпинча бўлишсизлик аффиксини олиб қўлла- ;нади: Фёдор Лукич қаерга бормасин, қаерда иштирок этмасин, у ,ерда дўстлари уни гапдан асло тиёлмасди (С. Бабаевский). ,Улар цаерга боришмасин, Лениннинг бутун мамлакатни электрлаш- тириш плани бор эканлиги маълум эди (А. Кононов).
Бундай қўшма гапларда икки компонентдаги воқеа, ҳаракат бир-бирига зиддай кўринса ҳам, айрим вақтда эргаш гап билан бош гап ўртасида «ҳамма ерда» бирикмаси ишлатилиб, эргаш гап ;шу бирикманинг изоҳи сифатида қўлланади: Сиз щйси колхозга
борманг, ҳамма ерда меҳнат учун жонбозлик қилаётган азамат колхозчиларни кўриб цувонасиз («Тошкент ҳақиқати»).
Баъзан буйруқ майли формасидаги феъл эргаш гапни сўз-гап шаклида тузилган бош гап билан бириктириш учун хизмат қилади: Майли, Қодиров колхоз ғалабаларини санар экан, истаганча ўзи- <га зеб берсин, барча ютуқларни ўз номи билан боғлаб олеин... (Ш. Рашидов) Майли, халқнинг ичида бўлиб, юксалиш сари -бормасдан, фақат бировларнинг турткиси билан юришни севади- ■ганлар текис йўлдан юраверсинлар... (Ш. Рашидов).
Бундай қўшма гапларда феълнинг буйруқ майли формаси шарт ■феъли ўрнида қўллангандир: Майли, борсин//майли, борса.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish