Узб еқистон сср фанлар академияси


Ҳаракат номи формаси ёрдамида бирикиш



Download 1,22 Mb.
bet145/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Ҳаракат номи формаси ёрдамида бирикиш
Феълнинг ҳаракат номи формаси қўшма гап компонентларини бириктиришда актив эмас. Ҳаракат номининг асосан -(и)ш аффикси ёрдамида ясалувчи формаси ва билан кўмакчиси эр­гаш гапни бош гапга бириктирувчи восита вазифасини бажаради. Бундай қўшма гапларда эргаш гапдаги воқеа-ҳодиса содир бўлиш билан бош гапдаги воқеа-ҳодиса бошлангани, деярли уларнинг ба- жарилиш вақти бир-бири билан дуч келганлиги ифодаланади: Йўлчи кўчага чщиши билан кескин, совуқ шамол қулоқларида ғу- виллаб, игнадай ўткир, майда қор парчаларини унинг юзига урди (Ойбек). Атиргул келиши билан, севги ҳақидаги суҳбат яна қи- зиб кетди (Ш. Рашидов).
Агар эргаш гапдаги воқеа-ҳаракатдан бош гапдаги воқеа-ҳара- катга жуда ҳам тез кўчишлик берилмоқчи бўлса, бош гап составида дарров ёки тезда каби сўзлар иштирок этади. Бу атрофдагилар ке- часи шунақа чацмоқ чациши билан дарров: Иқбол чироғи ёнди, дейишади(Саид Аҳмад). Раъно келиши билан, тезда масала ҳал бўлди. Гимн бўлиниши билан, Саид афанди дарров команда берди (Ҳ. Ғулом). Ҳожиматнинг қораси кўриниши билан, улар­нинг ҳар иккови дарров икки томонга ажралишди (СаидАҳмад).
Айрим вақтда эргаш гапдаги воқеани айириб кўрсатиш, бош гапга кўчишдаги ортиқ тезликни ифодалаш учун билан кўмакчиси сўнг -оқ юкламаси қўшиб ишлатилади: Раис чиқиб кетиши била- ноқ, мажлиснинг салобати йўқолди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Эргаш гапни бош гапга бириктиришда баъзан ҳаракат номининг -(у)в аффиксли формаси ишлатилиши мумкин: Колхозлар йирик- лашуви билан, уларнинг партия ташкилотлари кучайди (И. Р а- ҳим).Латофат кйздан изоқлашиви билан, Собиржон йкина бош- лади (О. ё қ у б о в).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish