цуёш йўлимизни, онгимизни ёритди.
Изоҳловчилар мустақил бўлганда, ажратилганда, изоҳланмиш- дан кейин келади: Ойбек, ёзувчи, Узбекистон ССР Олий Советига бир неча марта депутат қилиб сайланган эди.
Гапда бир аниқланмишга ҳам қаратувчи, ҳам сифатловчи аниқ- ловчилар алоқадор бўлиб келиши мумкин. Бундай вақтда уларнинг тартиби қуйидагича бўлади: 1) белгили қаратувчи одатда си- фатловчидан олдин туради. Бунда сифатловчи аниқланмишга яқин .жойлашади: Ватанимизнинг битмас-туганмас бойликлари; 2) белгисиз қаратувчи одатда сифатловчидан кейин келади. Бунда қара- тувчи аниқланмишга яқин жойлашади: Ғир-ғир тоғ шамоли каби.
Шунингдек, гапда бир аниқланмишга ҳам сифатловчи, ҳам изоҳ- ловчи алоқадор бўлиб келиши мумкин. Бундай вақтда сифатловчи •одатда изоҳловчидан олдин келади. Демак, изоҳловчи аниқлан- мишга яқин туради: Бу ролни маҳорат билан ижро этган СССР халқ артисти Шукур Бурхонов саҳнада пайдо бўлади. Биринчи бў- либ сўзга чищан профессор Мацсудов медицинамизнинг бундам кейинги таращиёти ҳацида гапирди.
БИР СОСТАВЛИ ГАПЛАРНИНГ ТИПЛАРИ
Эга ёки кесими грамматик жиҳатдан ифодаланмаган гапларга бир составли гаплар дейилади: Ойни этак билан ёпиб бўлмаа (М а қ о л). Крр. Қатқолоц. Шом. Изғирин(Ойбек).
Баъзи икки составли гапларнинг эга ёки кесимлари яширинииш ҳам мумкин. Бу ҳолатда гаплар икки составли ҳисоблана беради,, чунки яширинган эга ёки кесимларни топиб, шу жумлаларга ки- ритиш мумкин бўлади: Ким экан?—деди Урмонжон қизиқиб. —
Рўзиматнинг тоғаси (А. Қаҳҳор). Йиғим-теримни олга- нимиздан кейин, баҳоргача икки юз йигирма гектар янги ер очиши- миз керак. — Қанч а? — Икки юз йигирма гектар- (А. Қаҳҳор).
Бир составли гапнинг эга ёки кесими яширинмайди ва уларни топиш ҳам, жумлага киритиш ҳам мумкин эмас. Бунинг сабаби шундаки, бир составли гапларда эга ифодаланган бўлса, кесимнинг мазмуни эганинг мазмуни орқали билинади ёки кесим ифодаланса,, эганинг мазмуни кесимнинг мазмунидан англашилиб туради. Демак, бир составли гапларда эга ёки кесим яширинмайди, балки ҳар иккала бўлак мазмуни бир бўлакда ифодаланади. Шунинг учун. ҳам бир составли гапларда, тўлиқсиз гапларга ўхшаб, бирор бўлак- нинг яширингани сезилмайди; грамматик жиҳатдан ифодаланмаган; бўлакни қидиришга ҳеч қандай эҳтиёж бўлмайди, бусиз ҳам фикр- мақсад англашила беради.
Бир составли гаплар бир бош бўлакдан тузилади. Бу бўлак: ўзи алоҳида ёхуд ўз состави (ўзига оид сўзлар) билан кенгайиб» кела олади: Тонг. Звено далага чщди (Ойбек). Анҳор бўйи. Т о л з о р. Б екорчибир т ў п(Ойбек).Чекилмасин. Илмни• меҳнатсиз эгаллаб бўлмайди.
Бир составли гаплар дарак, сўроқ, буйруқ ёки ундов гап шак- лида бўлиши мумкин. Аммо кесим ва унинг составидан таркиб- топган бир составли гаплар ундов гап бўлиб кела олмайди. Эга ва унинг составидан таркиб топган бир составли гаплар эса бўйруқ гап бўлиб кела олмайди.
Бир составли гаплар қуйидаги типларга бўлинади:
1) шахси номаълум гаплар, 2) шахси умумлашган гаплар,
шахссиз гаплар, 4) инфинитив гаплар, 5) номинатив гаплар,.
сўз-гаплар.
Шахси номаълум ва шахси умумлашган гапларда кесим (ҳамда: унга оид сўзлар) мавжуд бўлиб, эга ифодаланмайди, номинатив ва: инфинитив гапларда эга (ҳамда унга оид сўзлар) ифодаланиб, кесим (ҳамда унинг состави) грамматик жиҳатдан ифодаланмайди.. Шахси умумлашган ва шахси номаълум гапларда эга ҳам баъзан;
биринчи, иккинчи шахс олмошлари орқали ифодаланиши мумкин; аммо гапдан англашилган мазмун ифодаланган эгаларга эмас, умумга оид бўлади. Сўз-гаплар бир составли гапларнинг алоҳида группасини ташкил этади, уларда грамматик эга ҳам, кесим ҳам бўлмайди. Бу хил гаплар кишининг турли туйғуси ва воқеа-ҳо- дисага бўлган эмоционал муносабатларини ифодаловчи модал сўз- лардан бўлади.
Щахси номаълум гаплар
Шахси номаълум гапларда иш-ҳаракатни бажарувчи шахс грамматик жиҳатдан ифодаланмайди: Билиб қўйинг, адабингизни бериб қўядилар. Битирувчи синфлар учун имтщон саволларини Министрликдан юборадилар. — Келишаётир, олиб келишаётир...— деган товушлар эшитилгач...(М. А вез о в). Яна ҳужум бошла- дилар! (Яшин).
Шахси номаълум гапларнинг кесимлари, одатда, аниқлик да- ражасининг учинчи шахси шаклида бўлади, асосан, ҳозирги ёки ҳо- зирги-келаси замонга тааллуқли бўлади, ўтган замон шакли кам ишлатилади. Бу хил гапларда диққат асосан иш-ҳаракатга қара- тилиб, бажарувчи шахс апиқ бўлмайди ва уни кўрсатиш талаб ҳам этилмайди; одатда бажарувчи сифатида номаълум бир қанча шахслар тушунилади.
Шахси номаълум гапларнинг кесими биргалик даражасидаги феъллар билан ҳам ифодаланади: Салимжонни институтга қабул цилишди. Давлат имтиҳонида унинг жавобини аъло баҳолашди.
Шахси номаълум гапларнинг катта группасининг кесими айт- моқ, демоц, маълумот бермоқкаби феъллар билан ифодаланади ва асосий фикр бошқа шахс ёки шахсларга тааллуқли бўлади, шунинг учун ҳам бу хил гапларни ярим ўзлашган кўчирма гаплар деб аташ: мумкин. Салимани эрталаб мактабда учратиш мумкин дейишди.. Отаси командировкага кетган дейишипти. Уни Карим нонвой дер? эдилар.
Ярим ўзлашган кўчирма гап тамоман автор гапига сингдириб юборилиши мумкин: Директорнинг соат ўнларда бўлишини ай- тишди.
Шахси номаълум гапларда иш-ҳаракатнинг бажарувчиси қуйи- даги сабабларга биноан ифодаланмайди:
а) конкрет бажарувчи сўзловчига ҳам, тингловчига ҳам номаълум бўлади. Пу лини ўғирлаб қўйишди.
б) бажарувчи сўзловчига ҳам, тингловчига ҳам маълум бў- лади: — Келишаётир, олиб келишаётир, — деган товушлар эшитилгач, Жексеннинг уйида ўтирган Қўнонбой бошлиқ бир гала катта- лар эшикка чщди (М..А в е з о в).
" в) бажарувчи умумий шароитдан, ситуадиядан аящ бўлади; одатдаги умумий ҳаракат ёки ҳолат ифодаланади: Эрталаб тура- дилар, ювинадилар, нонушта килиб ишга жўнайдилар. Овқат олди- дан қўл ювадилар. Ўзидан каттани кўрганда, салом берадилар. Трамвайда чол, кампир ва болали хотинларга дарҳол жой берадилар. Жўжани кузда санайдилар (Мақол).
г) бажарувчи контекстдан аён бўлиб туради: Ер сотганларнинг кўпини кўрдик, ахири гадой бўлади. Тўғри, ерни пулга сотадилар, нацд пулни жаранг-жаранг санаб оладилар(Ойбек).
Баъзан шахси номаълум гапларда иш-ҳаракатни бажарувчиси сўзловчининг ўзи бўлади: Ҳой, Аҳмад, сенга гапиряпти (мен сенга гапиряпман), қулоцсолсанг-чи!
Шахси номаълум гапларнинг катта группасини расмий тилга оид жумлалар ташкил этади: Бизга (Бухородан) хабар қиладилар. Бу ерда чекишмайди.
Шахси умумлашган гаплар
Шахси умумлашган гаплардан англашилган иш-ҳаракат грамматик жиҳатдан маълум бир шахсга оид бўлса ҳам, мазмунан ҳаммага, умумга қарашли бўлади. Одатда бу турдаги гапларнинг кесимлари ҳозирги-келаси замон феълининг иккинчи шахс шак- лида бўлиб, биринчи ва учинчи шахсдаги феъллар билан жуда кам ифодаланади (аммо ҳаракат ҳар уч шахсга тегишли бўлади): Ёмон билан йўлдоиг бўлма, нодон билан сирдош бўлма (М а қ о л). Ётсанг, ётга ёқар. Олим бўлсанг, олам сеники (М а қ о л).
Шахси умумлашган гапларнинг шахси номаълум гаплардан фарқи шундаки, шахси умумлашган гаплардаги иш-ҳаракат, белги- хусусият иккинчи ва баъзан учинчи шахсга оид бўлиб, гап тарки- ;бида шу шахслардаги олмош эгалар ҳам мавжуд бўлиши мумкин; шахси номаълум гапларнинг кесимлари эса одатда учинчи шахсга оид феъллар билан ифодаланиб, эгаси гап таркибида бўлмайди. Шахси номаълум гапларда эга умумий контекстдан аён бўлиб туради, эга конкрет шахс ёки шахслар бўлади. Шунинг учун ҳам бўл- са керак, эга гапда ифодаланмайди.
Шахси умумлашган гапларнинг энг кўп қўлланадиган шакли ке- сими феълнинг иккинчи шахс формаси орқали ифодаланған гаплар- дир, бундай гапнинг феъл кесими, кўпинча, ҳозирги-келаси замоида бўладиган иш-ҳаракатни билдиради. Бу ҳолатда, одатда, эга ифодаланмайди, чунки нутқ конкрет иккинчи шахсга эмас, балки ҳаммага қаратилган бўлади: Иззат тиласанг, кўп дема, сиҳат тила- ■санг, кўп ежа(Навоий).Ишёщмасга иш буюрсанг, отангдан ор- тиц насиҳат қилади (М а қ о л).
Шахси умумлашган гапларнинг шундай тури борки, унда феълнинг иккинчи шахс формаси билан ифодаланган кесимдан англашилган ҳаракат конкрет бир шахсга, кўпинча, сўзловчига оид бў- лиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда одатда бўлиб турадиган иш-ҳара- катлар ҳақида фикр юритилади. Бундай ўринларда ҳаракат, ҳолат мазмунан сўзловчига (биринчи шахсга) қаратилган бўлса-да, бу мазмун бошқа шахсларга ҳам кўчирилади: Сафарга бамайлихо- тир ҳозирланилди, бундай пайтда ҳар бир нарса оз экой эгалласин деб, уни яхшилаб жойлашга ҳаракат қиласан, бўшроқ жойга совун ёки ошиқча жун носки тищштирасан(Космодемьянская). К[айси томонга қарама — балчиқ бўлиб кетган шудгорликларнинг ҳамма ерида тщилиб долган аравалар ва замбараклар кўринади (О. Г ончар). Бора берасан, бора берасан, бу цирликнинг қаер- дан бошланиб, қаерда битганини била олмайсан... (Чехов). Ҳар- бий Совет аъзоси жўнаб кетганидан кейин, офицер ва генераллар... «Жуда қаттиқ қўл-да! Ҳеч нарса деялмайсан унга!» — деб бошла- рини чайқадилар (Казакевич).
Шахси умумлашган гапларнинг кесими иккинчи ёки учинчишахс шаклидаги ўтган ёки ҳозирги-келаси замон феъли орқали ифодаланган тури бор. Бундай гапларнинг грамматик эгаси ёки аниқ- ловчиси киши, кишининг сўзлари орқали ифодаланиб, бу сўзлар гап охирида қўлланилади: Беихтиёр ўн саккизинчи йил эсига ту- шади кишининг(Казакевич). Солдатлар ҳамма вацт солдат бўлиб цолади, лекин улар бизни шундай ҳурмат щладиларки, ҳай- рон қолади киши (Казакевич). Саша бирор нйрса ўциб бер- санг-чи, шеър эшитгуси келяпти кишининг (Казакевич). Иван Борисовичнинг тракторлари бўлиц. ерларни шундай ҳайдаяптики, кўриб баҳринг очилади киши (Ш. Рашидов).Ҳам куласан, ҳам йиғлайсан киши... (А. Т о л с т о й).
Шахси умумлашган гапларнинг бу турида грамматик томондан эга ифодаланган бўлса-да, иш-ҳаракат умумга қарашлидир.
Кесим буйруқ майлининг иккинчи шахс формаси билан ифодаланган шахси умумлашган гаплар ҳозирги адабий тилимизда кўи- роқ қўлланилади. Бу хил гаплар умумга тегишли маслаҳат, орзу, киноя, буйруқ, ғазаб каби маъноларни ифодалайди: Бошингга
қилич келса ҳам, тўғри гапир (Мақол). Пуч ёнғоқ билан қўйин тўлғазма (Мақол). Шарму ҳаёсиз бўлсанг, ҳар ерда ерсан шатта, маъқул-билимдон бўлсанг, иззат-ҳурматинг катта (Мақол).
Иккинчи шахс кўплик шаклидаги феъллар билан ифодаланган шахси умумлашган гаплар кам учрайди: Кўктоғ довонига чиқиб
пастга царасангиз, кишини ҳайратда қолдирадиган ажойиб ман- зарани кўрасиз (Ш. Рашидов).
Баъзи шахси умумлашган гапларнинг эгалари грамматик жи- ҳатдан иккинчи шахс олмошлари орқали ифодаланиши ҳам мумкин. Аммо бу ҳолатда хам улар шахси умумлашган гаплар санала беради, чунки уларда иш-ҳаракат бирор шахсга эмас, балки умумга қарашли бўлади.
Кесими биринчи шахс шаклида бўлган шахси умумлашган гаплар кам учрайди: Емон билан юрдим—қолдим уятга, яхши билан юрдим—етдим му род га (Мақол).
Шахси умумлашган гапларнинг айримлари эргаш гап вазифасида келади: Ётсанг, ётга ёщр (Мақол). Баъзи қўшма гапларнинг ҳар икки қисми шахси умумлашган гап бўлиши мумкин: Қайси томонга цараманг, ёмғирдан ҳосил бўлган кўлмак сувларни кўрасиз... (О. Г о н ч а р).
Шахссиз гаплар бир составли гапларнинг бир тури бўлиб, уларда ифодаланган иш-ҳаракат ёки бирор ҳолат бажарувчининг актив иштирокисиз юзага чиқади. Бундай гапларда эга грамматик жиҳат- дан ифодаланмайди; шахси номаълум ёки шахси умумлашган гап- лардан фарқланган ҳолда бундай гапларнинг эгаларини тиклаб' ҳам бўлмайди.
Бундай гапларнинг кесимлари мажҳул феъллар, мажҳул феъл маъносида қўлланган аниқ даража феъллари воситасида ва айрим модал сўзларнинг маълум шакллар билан бирикуви орқали ифо- даланади. Гапнинг бутун бўлаклари кесим атрофида гуруҳланади: Албатта. Улардан бемаслаҳат иш щлинмагай, — деди Навоий, —- аммо бир хавфдан сақланмоқ. зарур...(Ойбек). Отларга минил- син! (А. Толстой). Мактабда даре бериш, дафтарларни кўриб: чициш, эртаги дарсга ҳозирланиш керак... (А. Толстой).Гул- ханнинг қаерда эканлигини йўлларга цўйилган кўрсаткич белги- лардан билиб олиш керак (В. О с е е в а).
Шахссиз гапларнинг бош бўлаги қуйидаги сўз туркумлари ва^ сўз формалари билан ифодаланади:
Мажҳул даража шаклидаги феъллар билан. Мажҳул феъллар кўпинча учинчи шахс формасидаги буйруқ-истак майли феъллари шаклида бўлади: Соатли графикдан тўғри фойдаланилсин. Сафарга бамайлихотир ҳозирланилди(Космодемьянская). Бу ерга нос туфланмасин, чекилмасин! (Ойбек).
Кесими мажҳул феъл билан ифодаланган шахссиз гаплар рас- мий муомала ва расмий тилга мансубдир.
Мажҳул феъллар, асосан, ўзига оид сўзлар билан кенгайиб-* келади. Аммо баъзи ўринларда, улар ёлғиз қўлланиши ҳам мумкин. Бунда мажҳул феъл бошқараётган бўлак контекстдан англашилиб- туради (Минилсин) ёки яширинган бўлак сўзловчи ва тингловчигз аён бўлпб туради: айрим мажҳул феъллар ёлғиз қўлланади, бош- қарилувчи сўзни келтириш шарт бўлмайди. Чопилмасин! — дед и қовоғини солиб Васёк (О. Г о н ч а р).
Мажҳул даража шаклида бўлган феъллар ўтимсиз бўлса, тўғри тўлдирувчиии талаб этмайди. Мажҳул даража шаклида ўтимли феъллар эса тўғри тўлдирувчини талаб этади, бу тўлдирувчи мазмунан тушум келишигида бўлса ҳам, унинг қўшимчасини қабул қилмайди: Байроқ олдинга олиб чиқилсин! Жилди олиб ташлансин! (А. Толстой). Снаряд отилсин! Уқ узилсин (Казакевич). ...Область ижроия комитетларига цуйидаги мажбуриятлар юкла- тилсин (Газетадан).
Мажҳул даража шаклида бўлган бундай ўтимли феълли конструкциялар таркибидаги белгисиз тушум келишигида келган от- ларни эга ҳисоблаш тўғри бўлмайди. Чунки бундай отлар кесим- дан англашилган ҳаракат ёки ҳолатнинг бажарувчиси эмас. Ма.* салан: Аҳмаджон томонидан қарор ёзилди жумласида қарор
"сўзи иш-ҳаракатнинг (ёзиш ҳаракатининг) бажарувчиси—субъект змас, ҳаракатнинг бажарувчиси—Аҳмаджондир. Бу хил конструк- циялар таркибидаги белгисиз келишик шаклидаги от (қарор сўзи) бош келишикда эмас, балки тушум келишигида (китоб ўциди типидаги гап таркибидаги китоб сўзига ўхшайди).
Демак, мажҳул даража шаклидаги ўтимли феълларнинг тарки- бида эга логик жиҳатдан мавжуд бўлса-да, грамматик жиҳатдан ифодаланмайди. Шундай экан, бу хил конструкцияларни ҳам шахс- сиз гап тарзида изоҳлаш лозим.
мажҳул даража шаклидаги сифатдошнинг эгалик қўшимча- сини олиш ва йўц сўзи билан бирикуви билан: Кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш ишига ҳалигача киришилгани йўқ (Г азетадан).
айрим феъллар оддий даража шаклида бўлиб, ўзининг грамматик эгаси билан мазмунан бирикиб кетади ва умумий бир тушунчани ифодалайди. Шунинг учун ҳам бу турдаги гаплар бир составли — шахссиз гаплар саналади. Бу хил гаплар қуйидаги маъноларни ифодалайди:
а) табиат ҳодисалари: Тонг отди. Тонг ёришяпти. Еруғ тушди. Қоронғи тушди,. Совуқ тушди. Кеч кирди. Чацмоц чацди. Ҳозир қоронғи бўлиб қолади. Қоронғи (ёруғ) тушиб крлди. Кеч кирди. Навоий даричанинг рўпарасида, ҳовлида ўсган ёш, баланд чинорга қаради: кеч бўлиб қолган (О й б с к).
Бу хил кесимлар таркибидаги феъллар фразеологик бир бу- тунликни ташкил этади.
б) инсоннинг, умуман жонли предметнинг жисмоний ва руҳий ҳолати: Жони чиқди. Аччиғи чиқди. Уйқуси келди. Кўргуси келди. Боргуси келди. Егиси келди. Уйц,уси цочди. Кайфи учди. Омади келди. Кўнгли айниди. Кўнгли кўтарилди. Майли бор. Кўнгли йўқ. Кўр- гинг келади. Кўз олди қоронғилашди (М у қ и м и й). Юраги орқа- сига уриб кетди. Боши айланди. Унинг йиғлагуси келди. Гапириб- гапириб юраги бўшади.
Бу турдаги феъллар ҳар учала замонга оид бўлиши мумкин, улар асосан учинчи шахс шаклида бўлади: Унинг жуда чеккуси
келди, лекин чекиш мумкин эмас эди (М. Муҳамедов). Жанг- чиларга жон кирди, улар зўр даҳшат билан олдинга интилди (М. Муҳамедов). Қўшоқнинг жони чиқиб кетди, лаблари оқа- ришгандай бўлди, асаб томирлари цаттиқ ура бошлади, ёмон энсаси цотди (Ҳ. Шаме). Қамбаралининг жони чиқиб кетди ва уни чаппараста сўкиб ташлади (Ойбек).Разведкачиларга жон кирди, кўзларидаги мудраш аломати ўз-ўзидан йўқолди (Казакевич).
Бу хил шахссиз гапларда феъл билан бирикувчи сўз бош келишикда бўлиб, кўпинча эгалик қўшимчасини олади. Бундай қа- ралмишнинг қаратқичи ифодаланиши ҳам мумкин: Унинг жони
Do'stlaringiz bilan baham: |