чщди.
Баъзан феъл билан бириккан бош келишикдаги сўз эгалик қў- шимчасини олмайди. Бунда иш-ҳаракат тушум келишигидаги от ёки олмошга қаратилади: Уни совщ урди. Уни худо урди.
Бу турдаги шахссиз гапларнинг эгалари, асосан, нореал кучлар» абстракт тушунчаларни ифода қилади. Бу хил гапларнинг эгалари (уйцум келяпти, кўргим келяпти ва бошқалар) тарихан реал куч- лар тарзида уқилган бўлишн мумкин.
Ҳис-ҳаяжон ифодаловчи қуйидаги гаплар ҳам мазмунан шахссиз гаплар саналади: Худо кўрсатмасин! Худо сацласин! Худо олеин! каби.
керак, лозим, даркор, зарур, мумкин сўзларининг ҳаракат номларига қўшилиши ёрдами билан: Дўстнинг айбини юзига айтиш керак (Б. Қербобоев).Одамга нисбатан кўнгилчанг, раҳмдил бўлиш керак (Газетадан). Эндиликда вазифа ииундан иборатки, эртага энг цийин тошли участкада графикнинг бажарилишини таъминлаш керак (Ш. Р а ш и д о в). Соат тўққизга бутун колхоз- чиларни йиғииг керак(Ойбек). Гапни ўйлаб, эҳтиёт бўлиб гапи- риш керак, отахон... (А. Толстой). Суҳбатлаилиб кўриш керак! (В. Осеева). Кутиш керак, буйруқни кутиш керак, — унинг жа- воби шу бўлди (Казакевич). Улимни душманга тўғри қилиш. керак (Яшин). Тездан уриниш керак (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Қулай фурсат келди, қатъий бир ҳаракат билан бу фалокатларни даф этмоқ мумкин (Ойбек).Агар бир машинанинг бир пальтони уч- тўрт кунда тика олишини ҳисобга олинса, конвейер усулининг аф- заллигини тезда пайқаб олиш мумкин (Газетадан). Диссертация билан институт кутубхонасида танишиш мумкин (Газетадан). Уларни отиш мумкин эмас (В. Осеева). У ерда ўткир болалар бор! Шўх болалар! Лекин ишлаш мумкин1 (В. Осеева). '
Шуни ҳисобга олиш керакки, бу турдаги шахссиз гапларда ҳа- ракат номи эгалик қўшимчасини олса, бу хил гап икки составли гап ҳисобланади. Чунки бу ҳолатда гапнинг эгаси аниқ бўлади.
кесим тўғри келмоқ феълининг тусланган формаси билан ифодаланади: Бир километрча пиёда юришга тўғри келади, кейин цизиқ бир нарсани кўрасиз! — деди Пожаков (Газетадан). Балки, ундан қочиброқ юришга тўғри келади. Аммо одамни иши танитади (Ойбек). Тўхташга тўғри келди. Бир неча киши отнинг жиловидан келиб ушлади (А. Толстой).Шаҳарда бундан яхшиси йўц., аммо, барибир, ҳозирча ётоқхонада туришингга тўғри келади (П а в- л е н к о).
Одатда тўғри келмоц. феълидан олдин жўналиш келишиги шак- лидаги ҳаракат номи келади, бу ҳаракат номи мазмун талабига кўра эгалик қўшимчасини ҳам олиши мумкин.
айрим ҳолларда (иш-ҳаракатнинг бажарувчиси грамматик жиҳатдан кўрсатилмаган пайтларда) равишдошнинг бўлмоц боғ- ламаси билан бирикуви ҳам шахссиз гапларни ҳосил қилади. Бунда бўлмоқ феъли учинчи шахс шаклида бўлиб, учала замон шаклида келиши мумкин: Билимсиз коммунизм цуриб бўлмайди (Ш. Рашидов).Илмни меҳнатсиз эгаллаб бўлмайди. Ойни этак билан ёпиб бўлмас (Мақол).
Баъзи ҳолларда бўлмоқ феъли равишдош билан эмас, от ёки олмош билан бирикиши мумкин: Ғофир ака, сизга нима бўлди? (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).
Айрим ўринларда булмощ феъли шарт феъли билан боғланади: Ишласа бўлади! (В. Осеева).Бу олмани еса бўлади.
Кўрсатилган ҳамма ўринларда ҳам бўлмоқ боғламаси ўзидав олдинги равишдош, шарт феъли, от, олмошлар билан бирикиб, тар- кибли кесимни ташкил этади.
Шахссиз гапларнинг кесимлари феъл билан эмас, равиш ёки отлар, ҳатто ундов сўзлар орқали ифодаланган турлари ҳам бор: Сенга яхши-я! Айтишга осон! Айтишга уят! (А. Толстой)
Бу хил шахссиз гапларнинг кесимлари жўналиш келишигидаги сўзни талаб этади ва уни бошқаради ҳамда ўзига хос интонация билан айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |