Инфинитив гаплар
Кесими инфинитивI билан ифодаланган гаплар инфинитив гаплар дейилади. Бу хил инфинитивлар бошқа сўзларга тобе бўл- майди. Инфинитив гапларда асосий фикр маълум бир иш-ҳаракат устида бўлади. Бундай гаплардан англашилган иш-ҳаракат кў- пинча келаси замоига мансуб бўлади ёки умуман бўлиб туради- ган ҳаракат қайд этилади.
Ҳар бир инфинитив гапда сўзловчининг воқеа-ҳодисага бўлган муносабати (модаллик) ифодаланади. Модаллик гапнинг интона- циясидан ҳам англашилиб туради.
Инфинитив гапларнинг бошқарувчи бўлаги ҳаракат номи (инфинитив) нинг -(и)ш (айрим ҳолларда -ув ёки -моқ) шакли орқали ифодаланган бўлиб, бу ҳаракат номига турли сўз туркумлари — равишдош, равиш, восита ва тўғри келишикдаги ёки кўмакчи от ёхуд от маъносидаги сўзлар боғланиши—демак, ҳоким сўз ҳол, тўл- дирувчилар билан кенгайиб, уларни бошқариб келиши мумкин: Аммо, болалар, соат 4 га етиб келиш! Айтилган нарсани эсдан чи- цариб қўйишми? Кетиш бўлса, кетишда! Қандай мудҳиш! Салом, Судоба хоним, қандай яхши учрашув! (М. Иброҳимов).
Агар бундай гап кесимларига керак, мумкин сўзлари қўшилиб келса, улар шахссиз гапларга айланади.
Инфинитив гаплар қуйидаги маъноларни ифодалайди:
ҳайратланиш, ажабланиш: Ажаб... Уз уйини ташлаб кетиш! Бу қандай ацлшзлик! Мардикор олиш (О й б е к).
норозилйк, ғазабланиш: Вояга етмаган қизни эрга бериш!
Қандай ваҳшийлик!
хабар: Тунлари мижжа қоқмай, муттасил китоб кўриш. ...китоблар орқали асрлар билан, минг йиллар билан, қадимнинг файласуфлари, олимлари билан суҳбатлашиш (О й б е к).
шарт: Ким олдин уйга етиб бориш! Ушлаб олиш! Ушлаб олиш/ (болалар ўйини).
Инфинитив гапларнинг бир группасини расмий тилга мансуб конструкциялар ташкил этади. Мажлис қуйидаги тадбир-чора- ларни амалга оширишни лозим топади:
1) халқ университети ишларини тезда жонлантириб юбориш,
университет ишига кўпроқ кишиларни жалб этиш; 3) халқ университети ишларининг боришини умумий партия мажлисларининг •бирида муҳокама этиш. Инфинитив гапларнинг ичида инфинитив— атов гап типлари ҳам бор. Бу хил гапларнинг хусусияти шундаки, улар албатта ўзидан сўнг бонща бир гапни талаб этади, одатда, сўнгги гап инфинитив гапда ифодаланган мазмунни изоҳлайди: Бир кунда 300 тонна пахта териш! Эртакларда ҳам бўлмаган хаёл! Ҳафталаб ва ойлаб бекор юриш! -Ажабо, жонингизга тегмадими?
Номинатив гаплар
Маълум бир предмет ёки ҳодисаларнинг мавжудлигини тасдиқ- лаш йўли билан ифода этган гапларга номинатив гаплар дейилади. Номинатив гапнинг бош бўлаги бош келишикдаги от ёки отлашган сўзлардан, миқдор маъносидаги сўзлар (баъзан сон ёки олмошлар) нинг от билан бирикувидан, баъзан олмошлардан бўлади.
Номинатив гаплар шаклан оддий сўз ва сўз бирикмаларига ўхшайди, аммо махсус гап интонациясининг бўлиши билан ва маълум бир фикр тугаллигининг ифодаланиши билан улардан ■фарқланиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |