Эмоционал гаплар
Эмоционал-модал сўз-гаплардан эмоционал гаплар фарқ қи- .лади. Эмоционал гаплар фақат айрим сўз бўлиб қолмай, бирикма ҳолида бир неча сўз билан ҳам баён этилади. Бундан ташқари эмоционал гаплар ҳар вақт маълум фикрга бўлган муносабатнк англата бермайди.
Эмоционал гаплар саломлашиш, хайрлашиш, ташаккур, кечи- рим, рағбатлантириш, мамнунлик каби маъноларни ифодалайди.
а) Салом, болалар! — деди радиодан аллаким қаттиқ овоз билан (В. Осеева). Салом, щмматли меҳмонлар\ (В. Осеева). Энди ҳорманглар, ғалабаларингиз цутлуғ бўлсин! (Яшин). Ху иг келибсиз!
б) Меҳмонлар — қуллуқ! — деган ҳолда тартиб билан гулхак теварагига ўтирдилар (С. Айний). Ташаккур, бу нурдан бўлдик баҳраманд (Ғ. Ғулом). Ғайратингиз учун офарин (Ойбек). Қуллуқ, қуллуқ Ғофиржон! (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Раҳмат, раҳмат,— деди уялиб Лида (В. Осеева). — Ҳа баракалла! (Б. К е р б с- боев). Майли! Бу майлида тасалли эмас, Тарихий интщом, та- рихий нола (Ғ. Ғулом). О, балли! — деди Абдурасул бош ирғи- тиб (П. Турсун). Баракалла, азаматлар! Муборак бўлсинГ (Б. Қербобоев). Раҳмат сизга, Иван Никитич! — дгди Олим- жон чиройи очилиб. — Ширин сўзларингиз, далда берганингиз учун раҳмат! Самимий ёрдамингиз учун раҳмат! (Ш. Рашидов). Вой, раҳмат, раҳмат!! (Ш. Рашидов). Чолу кампирга балла (Гоголь). Балли, азаматлар! (Ой дин). Балли, баракалла, яш,а, азамат/ (Я ш и и). Раҳмат дўстларим (Яшин).
и) Хайр, углам.,... хийр, купим, қораси (Ҳ. Олимжон). Хайр, сеиаилим, хайр, қимматлигим... (А. У м а р и й).
г) Оҳ, падарига лаънат! — деб сўкинди Лубшщов (Казакевич).
д) Нинни укам аллаё (С. Жўра). Марҳамат қилинглар^ (В. Осеева).
Тўлиқсиз гаплар
Бирор бўлаги яширинган гаплар тўлиқсиз гап дейилади: Ра- ҳимжон: Иккови бир олманинг икки палласи! Одилов: Қўзиевчи? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Бу ўринда Одиловнинг гапи тўлиқсиз гапдир, унда фақат эга ифодаланиб, бошқа бўлаклар туширилган.
Баъзан гап бўлаклари бутунлай тушиб қолиб, гап бўлаклари билан грамматик жиҳатдан алоқага кирмаган сўзларнинг ўзи тў- лиқсиз гапни ташкил этиши мумкин. Раҳимжон: Зовурларни бугуи тозалабди чоғи? Одилов: Албатта (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Грамматик жиҳатдан бирор бўлак ифодаланмагани учун бун- дай гаплар тўлиқсиз гап саналади. Аслида, тўлиқсиз гаплар маз- мунан тўлиқ бўлади, чунки улар ҳам маълум бир фикрни англатади: яширинган бўлак англашилиб туради. Тўлиқсиз гап маълум фикрни, мақсадни ифодалашда қўлланувчи бир стилистик восита- дир. Диалог типидаги тўлиқсиз гаплар гапнинг бир ёки икки бў~ лагидан ташкил топади. Бу билан ифодаланган гап бўлагини бошқа бўлаклардан ажратиб кўрсатиш лозим топилади. Бундай ҳолларда тўлиқсиз гап тўлдирилса, грамматик жиҳатдан мукаммал гап ҳо- сил бўлади-ю, аммо айтилмоқчи бўлган мақсад, нозик оттенка ифо- даланмай қолади, натижада гап мазмун жиҳатдан ҳам, стили- стик жиҳатдан ҳам бузилади. Демак, тўлиқсиз гап бирор бўлаги етишмаган чала гап эмас, балки содда гапнинг алоҳида бир тури- дир, маълум мазмунни ифодалашда қўлланувчи стилистик воси- тадир. Шунинг учун ҳам бирор тугал мақсад, фикрни англатган, бўлинган, узилган гаплар — сўз ва сўз бирикмалари тўлиқсиз гап саналмайди: Ҳалиги... ҳа, майли, эртага айтиб бераман.
Тўлиқсиз гапларда яширинган бўлак умумий контекстдан, ол- динги ва сўнгги жумлалар мазмунидан, ситуадиядан англашилиб туради. Тўлиқсиз гапларнинг қуйидагича турлари бор:
диалогик нутқ таркибидаги тўлиқсиз гаплар; 2) мустақил қўлланувчи тўлиқсиз гаплар; 3) фразеологик бирикма тарзидаги тўлиқсиз гаплар, 4) қўшма гап таркибидаги тўлиқсиз гаплар.
Do'stlaringiz bilan baham: |