Диалогик нутқ таркибидаги тўлиқсиз гаплар
Диалогик нутқни ташкил этган тўлиқсиз гапларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларда зарур бўлган, маълум мақсадни очиш ва суҳбатни давом эттириш учун хизмат қилган гап бўлагигина ифодаланади, суҳбатдошнинг нутқидаги гап бўлаклари, зарур бўл- маса, гап таркибидан тушиб қолади, қайтарилмайди.
Демак, тўлиқсиз гапларнинг бир кўринишида суҳбат учун зарур 'бўлган бўлаклар айтилиб, қайси бўлакнинг яширингани олдинги .жумладан билиниб туради, бу ҳолатда эга ва унга оид сўзлар бў- либ, кесим бўлмаслиги ёки кесим ва унга оид сўзлар ифодаланиб, эга бўлмаслиги ёки иккинчи даражали бўлаклар мавжуд бўлиб, эга :ва кесим ифодаланмаслиги мумкин: Вазифани бажармаганлиги
учун ким танбеҳ олди? — Салим. Бу ерларда нима бўлади? — Пахта, кузги буғдой (Ш. Рашидов). Боласи йўқ-а шу хотин- иинг?—Тирноща зор (Ҳ. Ҳакимзода). Хўш, ўғлим, ҳисоблик дўст айрилмас деган гап бор.— Ҳақ гап, бой ота! (Ҳ. Ҳ а к и м- з о д а) .Болани ўлдирган анови имонсиз Хонзода. Уша! Уша! Бой ота, ўша (Ҳ. Ҳакимзода). Мана мен бугун цандай ўйин цила- ман. — Мен эса, мана қандай! (Тургенев). Сенга эринг нима .совға келтирди?—А, ҳалиги... Ҳа, бир жўра атлас (Ҳ. Ҳаким- зода).Айта олмайман, қўрқаман.—Кимдан? (Ҳ.Ҳакимзода).
Суҳбатдошнинг нутқидаги айрим бўлакни такрорлаш йўли билан ҳосил бўлган гаплар ҳам диалог типидаги тўлиқсиз гаплар ҳисобланади: Яна биринг қани? — У кииш ноз уйцудалар. — Нима? Ноз уйқудалар? (Ҳ. Ҳакимзода). Сен менга ким бўласан? — У зим уй ичингизда чўриман. — Чўриман, ҳе, тентак (Ҳ. Ҳаким- зода).Анови кампир болани эзиб ташламоқчи экан? — А? Эзиб ташламоқчи? (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).
Диалог типидаги тўлиқсиз гапларнинг мазмун ва стилистик жи- ҳатдан қуйидаги кўринишлари бор:
Айрим тўлиқсиз гапларда гапнинг эгаси ёки кесими, ёки иккинчи даражали бўлаги ажратиб, бўрттириб кўрсатилади, гап диққат этилиши лозим бўлган бўлакдангина иборат бўлади:
а) Мавлон: Қизлар ҳам борми? Салтанат: Учта қиз (А. Қ а ҳ- ҳор). Ҳафиза: Муносиб эмасмидингиз? Аям муносиб йигит деган эдилар-ку? Дещонбой: Узингиз-чи (А. Қаҳҳор). Қўзиев: Па- қирни беринг, олиб келиб бераман. Дещонбой: Йуқ, ўзим (А. Қ а ҳ- ҳ о р). Одилов: Ёлғиз ўзими? (А. Қ а ҳ ҳ о р).
б) Қўзиев: сўрашиб қўяйлик бўлмаса... (кўл бериб) Ҳошим. 'Қўзиев: ...сапёр. Дещонбой: Дещонбой (А. Қаҳҳор). Қўзиев: Гап шўрда эмас! Дещонбой: Нимада (А. Қаҳҳор). Дещонбой: Эски Жува, нима учун эски жува? Одилов: Эскидан қолган от (А. Қ а ҳҳо р).
в) Одилов: Бригадирликка Дещонбойни цўйсак-чи? Дещонбой: Меними? (А. Қаҳҳор).Мавлон: Мен унинг гапини тўрт пулга олмайман. Одилов: Ишини, ишларини-чи? (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Баъзи тўлиқсиз гаплар тасдиқ ёки инкорни талаб этувчи са- волга жавоб тариқасида тузилади. Бу типдаги тўлиқсиз гаплар кўпиича бир сўздан, баъзан сўз бирикмасидан иборат бўлади. Бундай гаплар берилгаи савол таркибидаги жавоб талаб этган бўлак- иинг цайтярилиши йўли билан тузилади. Бу ҳолда, кўпинча, ҳа ёки йўқ, эмас сўзлпри цўллаиади: Уйга бордингми? — Ҳа, уйга. — Кеча калеан Салимми?— Салим эмас.— Китоб олдингми?— Иўқ,
дафтар.
Логик жиҳатдаи тасдиқ ёки ипкорми билдирувчи сўзлардан ҳам тўлиқсиз гаи таркиб тоиади.
Баъзи ўринларда берилган саволга жавобии ифодалаган тўлиқ- сиз гап сўроқ гап тарзида бўлади, аммо бу сўроқ гап мазмунан тас- диқни ифодалайди: Тошкентга борадими? — Тошкентга бормай,
цаерга боради.
Айрим сўроқ гапларнинг таркиби жавобнинг керакли вариан- тини танлаб олишга имкон беради. Жавоб ифодалаган тўлиқсиз гапларда савол-гап таркибидаги бирор бўлак қайтарилади:— Эртага келасанми ёки индинга? — Индинга. Калам олдингми ёки дафтар? — Дафтар.
Do'stlaringiz bilan baham: |