Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet62/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

кига келиб кетди. Бу гапда иккита пайт ҳоли (кеча ва эрталаб) қўлланган. Лекин улар уюшиқ эмас. Чунки бу пайт ҳоллари маъно жиҳатдан ҳам, грамматик жиҳатдан ҳам тенг эмас. Бундаги эрта- лаб бўлаги кеча бўлагига нисбатан пайтни чегаралаб, конкретлаш- тириб беради. У маъно жиҳатдан «кеча»нинг бир қисмини билди­ради. Пайт ҳоллари маъно ва грамматик жиҳатдан тенгликни бил- дирганда уюшиқ саналади: У кеча в а б у г у н бизникига келиб кетди. Бундаги кеча ва бугун бир-бирини конкретлаштирмайди, балки ҳар иккови воқеа-ҳодисанинг юз беришидаги ўзига хос турли пайтларни билдиради; улар маъно ва грамматик жиҳатдан ўзаро тенгдир.
Уюшиқ ҳолларнинг бошқа турларида ўзига хослик кўзга таш- ланмайди.
Уюшиқ аниқловчилар
Аниқловчилар уч хил: сифатловчи, қаратувчи ва изоҳловчи. Шунга мувофиқ, уюшиқ аниқловчилар уч турга ажралади: уюшиқ, сифатловчилар, уюшиқ қаратувчилар, уюшиқ изоҳловчилар.
Гапда ёнма-ён келган ҳар қандай бирдан ортиқ сифатловчи уюшиқ бўлавермайди. Сифатловчилар қуйидаги ҳолларда уюшиқ саналади:

  1. Предметларнинг бир турдаги белгиларини (ё ранг-тусини;. ё маза-таъмини, ё сон-миқдорини ва ҳоказо) билдирган бирдан ор- тиқ сифатловчилар уюшиқ саналади. Бунда бир жинсдаги предмет­ларнинг тури санаб кўрсатилади: Боғимизда о қ, цизил, пушти гуллар чамандай очилиб ётибди.

  2. Бир предметнинг турли белгиларини билдирган бирдан ор- тиқ сифатловчилар уюшиқ саналади. Бунда бир предметнинг ўзи турли белгилар воситасида бир томондан тавсифланади: Остонада паст б ў йли, о з ғ ин, у в ад а т ўн л и, оёғига э с к и кал и ш кийиб о л г ан, о ц. с у рп иштони тиззасидан па с т р о қ- қа тушиб турган бир чол турарди (Ҳ. Ғулом). Маҳдум бўйчан, олагўшт, сийрак м ў й, о қ т ан, истараси ис- сиқ бир домла эди (А. Қо дир ий).

Уюшиқ сифатловчилар предметни турли томондан тавсифлаши' ҳам мумкин. Бунда контекст сифатловчилар ифодалаган белгиларни бир умумий хусусият асосида бирлаштириш, яқиилаштириш учун имкон беради. Умумий тушунча, белгилар қолдирган умумий та- саввурнинг яқинлиги, ташқи кўриниши ва ҳоказолар ана шундай бирлаштирувчи белгилар бўлиши мумкин: Чақалоқ кич кин а, оп- по қ вадўмбоқ қўлларини чўзиб, менга талпинар эди.
Уюшиқ сифатловчилар ўзаро тенг боғланиб, сифатланмишга: баравар тобе бўлади. Бунда ҳар бир алоҳида олинган сифатловчи сифатланмиш билан битишув алоқасига кириша олади.
Сифатловчилар бир нечта бўлиб, уларнинг олдингиси бевосита сифатланмишга боғланмай, ўзидан кейинги келган сифатловчи, билан сифатланмиш бирикмасига алоқадор бўлганда уюшиқ са- налмайди: Унинг кат та цора кўзлари. Бунда қора сўзи кўзлар сўзига нисбатан сифатловчи, катта сўзи эса қора кўзлар бирикма­сига нисбатан сифатловчидир.
Уюшмаган сифатловчилар предметни турли томондан, турли муносабат нуктаи назардан тавсифлайди: кат т а чарм портфель (ҳажм ва материал), ў нг тарафдаги о қ у й (ўрин ва ранг- тус). Бирдан ў нг тарафдагитор кўчадан бир қиз чищб, сал •бўлмаса велосипедга урилиб йиқилаёзди (О й д и н). Бунда пред­мет (уй) ўрин (ўнг тарафдаги) ва ранг-тус (оқ) жиҳатдан тавсиф- ланган.
Бу белгиларни умумий жинс тушунчасига киритиш имкони ту- ғилиши билан сифатловчилар уюшиқлик ҳосил қилиши мумкин: иссиқ, юмшоқ. нон (умумлаштирувчи белги: суви қочмаган, тан-

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish