Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet58/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Урнидан т у р д и-ю, лекин гапирмади.
Балки боғловчиси бир предмет, белги, ҳаракат ўрнига бошқаси рўй беришини билдиради. Бунда олдинги компонент бўлишсиз фор­мада, кейинги компонент эса бўлишли формада бўлади: Димна онасининг овозидан ғазаб эмас, балки ачиниш оҳангларини сезди (М. Горький). Ҳайрат менинг бу ишимдан р анжимади,, балки қу в о нг анини изҳор қилди (С. Айний).
Эса боғловчиси уюшиқ бўлакнинг кейинги компонентини ол~ дингисига таъкид билан қарама-қарши қўйиш, қиёслаш оттенка- сини билдиради: Эл мар дни мацтайди, номардни эса қоралайди. Сўзлашув нутқида эса ўрнига бўлса сўзи қўлла- ниши мумкин: Эл мардни мақтайди, номардни бўлса цоралайди, Эса боғловчиси уюшиқ бўлаклардан кейин келади.
Зидловчилар қатнашган уюшиқ бўлакларда уларни боғлапж учуй бириктирувчи пауза ҳам қатнашади.

  1. Айирувчилар: ё, ёки, ёхуд, ёинки, гоҳ-гоҳ, гоҳо-гоҳо,.,

дам-дам, бир-бир, баъзан-баъзан.
Айирувчилардан ё, ёки, ёхуд, ёинки ёлғиз ҳолда. ҳам, такрор- ланган ҳолда ҳам қўлланади. Бунда такрор қуйидаги формаларда бўлиши мумкин: ё-ё, ёки-ёки, ё-ёки, ё-ёхуд, ё-ёинки, ёки-ёхуд, ёки-: ёинки. Кўринадики, ёхуд ва ёинки боғловчиларининг ўзи такрор- ланиб кела олмайди.
Такрорланиб келган ё, ёки боғловчиларида, ёлғиз ҳолда кел- ганига қараганда, таъкид, айримлик кучли бўлади: Қиёсланг: Биз>• бугун кино г а ё т е ат р г а борамиз.— Биз бугун ё кинога, ё- театргаборамиз.
Ё, ёки, ёхуд, ёинки боғловчилари бир-бирини мустасно қилади- ган ёки алмаштирадиган тушунчаларни ифодалайдиган уюшиқ бў- лакларни боғлайди ва саналаётган предмет, белги, ҳаракатлардаш бирининг бўлиб, бошқасининг бўлмаслигини, улардан бирини тан- лаш, сайлаб олиш лозимлигини кўрсатади: Хўш, яна ёзасизми ёки енгилдингизми?(А. Қодирий)...Раъно ва ўзининг истиқболлари бундан кейин ё чик, ё пук э д и... (А. Қ о д и р и й).
Гоҳ-гоҳ, дам-дам, бир-бир, баъзан-баъзан каби боғловчилар доимо такрорланиб қўлланади. Бу боғловчилар ҳодисаларнинг алмашиниб туришини, галма-гал рўй беришини билдиради: Комис­сар го ҳ чап, гоҳўнг эшкакни эшар, қайиқни бир текис юрги- зиб борарди (Ҳ. Ғ у л о м ). Ҳазратов д ам Дадашевга, д ам: Нодировга қараб қўяр, ҳеч бирининг ёнини олмас эди (И. Р а~ ҳ и м).
Баъзан ҳали сўзи уюшиқ бўлакларнинг ҳар бир компонентидан олдин такрорланиб келиб, гоҳ-гоҳ, дам-дам каби боғловчилар ба- жарадиган вазифани бажаради. Бунда у ўз лексик маъносини йўқотган бўлади: Бу ернинг табиати кўп қизиқ экан: ҳ а ли цо р, ҳ ал и ё мғ и р ё ғ ад и («Меҳнат ва турмуш»).
-ми юкламаси ?^ам айирувчи боғловчи вазифасида қўлланишж мумкин. Бунда у ҳар бир уюшиқ бўлакдан сўнг такрорланиб ке­лади ва уюшиқ бўлаклар ифодаланган предмет, белги, ҳаракатлар- нинг ноаниқлигини, улардан бирортасини танлаш қийинлигини бил­диради: Ичкаридан чищан биров йўлакками, меҳмонхо- н агами ўтиб кетди (А. Қо д и р и й).
Уюшиқ эгалар
Бир содда гап таркибида бирдан ортиқ эга қатор келиши мум­кин. Бунда уюшиқ эгалар ҳосил бўлади. Уюшиқ эгалар кесим ва ;аниқловиини ўзига эргаштириб келиши мумкин. Бироқ уюшиқ эга­лар одатда .кесим билан бўлган муносабатларига кўра белгиланади. Чунки ҳар.қандай эга кесимга нисбатан тайин этилади (бу ҳақда юқорида гапирилди).
Уюшиқ эгалар бир ёки бир неча кесимни ўзига эргаштириб ке- лади: Бир неча қўш ҳўкиз,от, о м оч-б ў й и н т у р и қла р ҳам шулар номига .ёздирилди(Ҳ. Ғулом).Октябрь революцияси- •дан кейин шаклан миллий, мазмунан социалистик м а д а ни я т, ханъатв а аде б и с т барпо бўлди ва ривожланди(«Узбекис­тан маданияти»),
Уюшиқ згалар ўзаро бириктирувчи пауза, ва санаш интона­цияси орқали ёки бириктирувчи ва айирувчи боғловчилар орқали -боғланади. Уларда зидловчи боғловчилар қўлланмайди. Чунки уюшиқ эгалар, нечта злементлардан ташкил топишидан қатъи назар, содда гап таркибида битта темани — фикр, гап ўзи ҳақида жетаётган .предметларни билдиради. Уюшиқ эганинг барча компо- яентлари кесим орқали ифодаланган ҳаракат, белгига баравар эга бўлиши шарт (уларнинг бири шу ҳаракат, белгига эга бўлиб, бош- зқасиэга бўлмаслигй мумкин эмас). Демак, уюшиқ эгаларнингўзаро .алоқасида кесимга нисбатан зидлик, қарама-қаршилик бўлмайди. .Шунинг учун уюшиқ эгалар ўзаро зидловчилар орқали боғлан- !:майди: 3 е б и биланнотани ш йигит ўша ёща қараб кета ,бошлади(С аид Аҳмад). Бунда кета бошладифеълидан англа- шилган ҳаракат уюшиқ бўлак вазифасидаги Зёбиэгасига ҳам, но- таниш йигитэгасига ҳам тегишлидир. Ҳатто кесим бир неча бўл- ғанда ҳам, улардан англашилган ҳаракат, белги уюшиқ эгаларнинг ҳамма аъзоларига баравар тааллуқли бўлади. Бунда уюшиқ кесим- ларнинг ўзаро маъно муносабати (улар ўзаро айирув муносабатида •«бўладими ёки зидлов муносабатида бўладими) аҳамиятли эмас:
.Боғчада ёш-ёш қизчалар в а ў ғ и л болалар давра щриб ўйнайдилар ёки ашула айтадилар. Бу ернинг о б-% а в о с и, и қ- .лими яхши, лекин бир оз намроц. эди. И шчилар, деҳқонлар, .қизил аскарлар халщинг эркин нафас олиили, тўқ яшаши, уз ери ва давлатига хўжайин бўлиши учун жанг қилдилар, қон тўк- >дилар(Ҳ. Ғ у л о м).
Уюшиқ эгалар бир хил шахени кўрсатувчи сўзлар билан ҳам, турли шахени кўрсатувчи сўзлар билан ҳам ифодаланиши мумкин.
Уюшиқ эгалар бир хил шахени кўрсатувчи сўзлардан бўлганда, кесим уларга шахе жиҳатдан мос келади: Полициялар, м и р- шаблар яна уйларга щмалишди(Ойбек.) Пулемёт, милтиц- ларнинг овозига хоти н-х а л аж, бол а-б ақранингйиғи с и, <д о д-в о йиқўшилиб кетди (У. Умарбеков).
Бунда кесимнинг уюшиқ эгалар билан сон жиҳатдан муноса­бати айрим хусусиятга эгадир. Бу, аввало, уюшиқ эгаларнинг ки- шилар номиними ёки бошқа предметларними билдириши билан ха- рактерланади. Уюшиқ эгалар кишилардан бошқа предметларни билдирганда, кесим одатда бирлик формада бўлади. Уюшиқ эга­лар кишиларни билдирадиган сўзлардан бўлганда эса кесим. бир- ликда ҳам, кўпликда ҳам кела олади: Қо р ат о й биланУроз йигитни авайлаб кўтариб, ушланиб цолмаслик учун жўрттага халх ичига шўнғишди(О й б е к). ҚиёсЛанг: Қо р ат о й б и лан V роз шўнғишди.Қо р ат о й б план V р оз шўнғидилар.Қ о р а той билан У р о з шўнғиди.Кейинги ҳолда уюшиқ эга- ларнинг ҳар бир компоненти кесим билан айрим-айрим боғлана •олади: Қоратой шўнғиди. Уроз шўнғидикаби. Кесим кўплик ёки биргалик даража формаларида бўлганда, уюшиқ эгаларнинг ҳар бир компоненти кесим билан алоҳида-алоҳида боғлана олмайди. Бунда эгалар бир бутун, яхлит деб қаралади.
Ҳозирги вақтли матбуот тилида баъзан уюшиқ эгалар киши- ларни эмас, жонсиз предметларии билдирганда ҳам кесимнинг кўпликда келиши учрайди: КПСС Марказий Комитеты

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish