Бириктирувчилар:ва, ҳам, ҳамда, оилан, на-на.
Ва боғловчиси одатда икки уюшиқ бўлакни бир-бирига боғ- лайди. Уюшиқ бўлаклар иккидан ортиқ бўлганда, ва боғловчиси юхирги элементдан олдин келиб, уюшиқликнинг, саноқнинг тугал- ланганлигини билдиради: Кўчадан биринчи қаватда меҳмонхо- •н а, м а к т а б х о н а в а машщхона эди (А. Қодирий).
Ва боғловчиси жуфт-жуфт бўлиб уюшган бўлакларда ҳар бир жуфт ўртасида келиб, уларни ўзаро бириктиради: Виз фан в а техника, экономика в а м ад аният барщ уриб ривожла- наётган бир даврда яшамощдамиз (Газета).
Ва боғловчиси функдиясида -у(-ю) юкламаси ҳам қўлланиши мумкин. Бу юклама уюшиқ бўлакларни ва боғловчисига нисбатан зич боғлайди: Момощалдирощ еру кўкни ларзага солиб щалди- райди(Саид Аҳмад). Қиёсланг: еру кўкни — ер ва кўкни. Биринчи ҳолда пауза боғловчидан кейин, иккинчи ҳолда эса боғлов- 'чидан олдин бўлади.
Ҳам боғловчиси уюшиқ бўлак составида бир марта ёки такрор- ланган ҳолда қўлланади.
Ҳам боғловчиси бир марта қўлланганда, функция жиҳатидан >ва боғловчисига ўхшайдн: Чунки бу ишда сирдош бўлиш ва Султо- ■налига кўмаклашиш учун энг м у в о ф и қ ҳа м и ш о н ч л и киши бирдан-бир Сафар бўзчи эди (А. Қ о д и р и й). Қиёсланг: энг мувофиқ ҳам ишончли — энг мувофиц ва ишончли.
Бир марта қўлланган ҳам боғловчиси билан ва боғловчиси қўл- ланиш даражаси ва нутқ услубига кўра фарқ қилади: ва боғлов- чиси китобий нутққа хос бўлиб, ёзма адабий тилда жуда актив қўлланса, ҳам боғловчиси сўзлашув нутқига хос бўлиб, кўпроқ оғ- заки тилда қўлланади.
Ҳам боғловчиси такрорланиб қўлланганда, уюшиқ бўлаклар ифодалаган нарса-предметлар, белги-хусусиятлар ёки ҳаракат-ҳо- латлар таъкид билан, айириб ифода этилади. Ҳам боғловчиси одатда уюшиқ бўлак компонентларининг ё олдидан, ё орқасидан такрорланиб келади: Киоскадан ҳ а м альбом, ҳам журнал сотиб олдим. Бирощ от ҳам, ҳўкизлар ҳ а м энди Қобилжон- нинг номида (Ҳ. Ғулом).Ҳам боғловчисининг позициясидаги бундай икки хиллик ўз айрим семантик хусусиятига эга. Бу боғ- ловчи уюшиқ бўлаклар олдидан келганда, улар ифодалаган нарса- предметлар, белги-хусусиятлар ёки ҳаракат-ҳолатларнинг ўзи таъкидланади, орқасидан келганда эса бу нарса-предметлар, белги-хусусиятлар ёки ҳаракат-ҳолатлар шу типдаги бошқа нарса- предмет, белги-хусусият ёки ҳаракат-ҳолатнинг бир тури, қисми эканлиги айириб кўрсатнлади. Демак, иккинчи ҳолда уюшиқ бўлак- лар ифодалаган ҳодисаларга боғлиқ бўлган бошқа бир ҳодиса ҳам борлиги англашилади. Қиёсланг: У ҳам ручка, хам қалам олди (ручка билан цаламнинг ўзинигина олган).—У ручка ҳ а м, цаламҳам олди (ручка билан цаламдан бошца нарса ҳам олган). Ҳам элементининг «бошқа бир ҳодиса тўғрисида сигнал бе- риш» хусусияти якка ҳолда келган, уюшмаган бўлакка қўшил- гаида ҳам кўринади: У сени ҳам чақирди (демак, бошқа кишини ҳам чақирган). Тошматов ҳам келди (демак, бошқа киши ҳам келган). Бунда ҳам элементи кўп жиҳатдан юкламага яқинлашган •бўлади. Бу ўрипда ҳам сўзининг ўрнига -да юкламасини ишлатиш ҳам мумкин: ...Бу таънани чин кўнгилдан чищанига шубҳала- н н ш н и-да, ш у 6 ҳала н мае н и-д а билмас эдилар (А. Қ о д и- р и Г|).
Do'stlaringiz bilan baham: |