ЎҚув адабиёти овқатланиш


Овқатланиш блоки ва тамаддихона (буфет)ларни жиҳозлашга тавсиялар ва санитария-гигиена тартибига бўлган талаблар



Download 2,56 Mb.
bet241/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Овқатланиш блоки ва тамаддихона (буфет)ларни жиҳозлашга тавсиялар ва санитария-гигиена тартибига бўлган талаблар. Овқатланиш блокининг технологик жиҳозлари механик, иссиқлик ва совутувчиларга бўлинади. Механик жиҳозлар озиқ-овқатларга бирламчи ишлов бериш учун қўлланилиб, уларга парҳез озиқ-овқатларини тайёрлаш учун ихтисослаштирилган, яъни эзувчи, шарбатини сиқиб чиқарувчи ва суюқ аралашмаларни кўпиртирувчи машиналар киради. Иссиқлик жиҳозлари иссиқлик ишлови бериш: қайнатиш, қовуриш, димлаш, буғда тайёрлаш, аралаш ишлов бериш учун қўлланилади. Совутувчи жиҳозлар совутувчи камералар ва шкафлар тарзида намоён бўлади. ДПМ қошидаги тамаддихона (буфет) хоналари санитария талабларига мос келувчи жиҳозлар ва буюмлар билан жиҳозланиши керак.
Тайёр овқатни касалхоналарнинг тамаддихона (буфер) бўлимларига элтиш учун термослар, аравача-термослар, мармитли аравачалар ёки жипс ёпиладиган идишлардан фойдаланилади.
Тайёр овқатнинг тарқатилиши у тайёр бўлганидан сўнг узоғи билан 2 соат ичида (овқатни бўлимга олиб келиш вақти ҳам шу вақтнинг ичига киради) амалга оширилади. Овқат тарқатилганидан сўнг унинг қолдиқларини тамаддихона (буфет)ларда қолдириш, шунингдек, овқат қолдиқларини янги таомларга аралаштириш қатъиян тақиқланади. Касалларга овқатни тамаддихона хизматчиси (буфетчи) ва навбатчи ҳамширалар тарқатишади, илло бу иш фақатгина “Овқат тарқатиш учун” деган ёрлиғи бор халатларда амалга оширилади.
Палаталарни ва бўлимларнинг бошқа хоналарини тозалаш билан шуғулланувчи техник ходимларнинг овқат тарқатишига йўл қўйилмайди. Бўлимдаги барча беморларнинг овқатланиши махсус ажратилган хона – ошхонада амалга оширилади, фақатгина оғир касаллар учун истисно қилинади. Беморларнинг шахсий озиқ-овқатлари (уйидан олиб келинган овқатлар) шкафда, жавончада (қуруқ маҳсулотлар) ва махсус совутувчи шкафларда (тез айнийдиган озқи-овқатлар) сақланади. Беморлар учун олиб келинган озиқ-овқатларнинг фақатгина шифокор томонидан рухсат берилган ассортиментдагиси ва миқдордагиси қабул қилинади.
Овқатланиш блокида овқат тайёрланиши ва тайёр овқат берилишида санитария талабларига риоя қилиниши учун ишлаб чиқариш мудири (бош ошпаз), шифокор-парҳезшунос (диетолог) ёки парҳез ҳамшираси, бўлимда эса тамаддихона ходимаси (буфетчи) ва катта тиббиёт ҳамширалари масъул бўлишади.
Тайёр овқатнинг суткалик намунаси учун ҳар куни бир порция хажмида ёки ҳар бир таомдан 100 ... 150 г миқдорда олиниб, 15 минут давомида қайнатилган белги қўйилган қопқоқли тоза идишга солинади ва икки сутка давомида музлатгичнинг алоҳида бўлимида сақланади.
Давсанэпидназоратни амалга ошириш учун ваколатли ҳудудий муассасалар парҳез овқатланиши озиқ-овқатлари ва таомлари олиниши, тайёрланиши ва айлантирилишининг технологик жараёнида санитария- гигиена ва санитария-эпидемияга қарши меъёрлар ва қоидаларга риоя этилишини, шунингдек, ушбу ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларнинг саломатлиги, шахсий гигиенаси ва ўқитилишини назорат қилишади. ДПМ нинг овқатланиш блоклари (тамаддихоналар, омборхоналар, овқатланиш хоналари)да уларнинг қурилиши, санитария ҳолати, овқат тайёрлаш технологияси ва уни реализация қилиш шароитлари бўйича жамоатчилик овқатланиши корхоналари учун амалдаги санитария қоидаларида кўзда тутилган талабларга қатъий риоя қилиниши шарт. Санитария шифокори назорат бўйича тадбирлар ўтказилаётганда қуйидаги хужжатларнинг борлиги ва тўғрилигини текширади:

      1. озиқ-овқат объекти ходимларининг тиббий кўрикдан ўтказилишини қайд қилиш журнали;

      2. озиқ-овқат объекти ходимларининг шахсий тиббий дафтари;

      3. “Саломатлик” журнали (ишчиларда ангина ва терининг йирингли касалликлари йўқлиги ҳақидаги қайдлар ва тезкор эпиданамнез маълумотлари билан);

      4. таомларнинг С витамини билан бойитилганлиги журнали;

      5. тайёр овқат сифатини назорат қилиш (бракераж) журнали.


Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish