Парҳез столларининг номенклатураси. Ҳозирги вақтда профессор М.И.Певзнер томонидан тавсия этилган илмий асосланган ва амалиётда ўзини яхши томондан кўрсата олган парҳез (муолажа) столлари номенклатураси мавжуддир (5.10-жадвал). Ушбу номенклатурага асосан 15 та (рақамлар билан белгиланган) асосий ва уларнинг қўшимчалар киритилган шакли (кирил алифбосининг кичик ҳарфлари билан белгиланган)даги столлар ажратилган.
5.10-жадвал
Певзнернинг парҳез (даволовчи) столлар номенклатураси (В.А.Тутельян, М.А.Самсоновнинг ўзгартиришлари билан)
Парҳез
рақами
|
Қўллаш учун кўрсатмалар
|
1 а
|
Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги
|
|
зўрайишининг дастлабки 10 ... 14 куни, ўткир гастрит (сурункали
|
|
гастритнинг зўрайиши)да касалликнинг дастлабки кунларида
|
|
(кислоталилик сақланиб қолган ёки ошганда)
|
1б
|
Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги зўрайишидан
|
|
кейинги кунлар (учинчи ҳафтадан бошлаб), ўткир гастрит
|
|
(сурункали гастрит зўрайиши)нинг кейинги кунлари
|
|
(кислоталилик сақланиб қолган ёки ошганда)
|
1
|
Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигининг
|
|
босилаётган босқичи ёки ремиссия босқичи, ўткир гастрит (ўткир
|
|
гастрит зўрайиши) касалликнинг босилаётган босқичида ёки
|
|
сурункали гастрит (кислоталилик сақланиб қолган ёки ошганда)
|
2
|
Анацид гастрит ўткир бўлмаган зўрайиш босқичида ва ремиссия
|
|
бошланаётган даврда
|
3
|
Сурункали ичак касалликларининг дискинезия синдроми
|
|
устуворлик қилувчи ҳолатида, шунингдек, бошқа касалликлардаги
|
|
дискинетик қабзиятда
|
4
|
Ўткир колитлар ва энтеритлар профузли ичкетар билан (дастлабки
|
|
3 ... 5 кунда)
|
4б
|
Ўткир колитлар ва энтеритларда даволашнинг кейинги
|
|
босқичларида (3-5 кунидан бошлаб), сурункали колитлар ва
|
|
энтеритларнинг зўрайишида
|
4в
|
Ўткир колитлар ва энтеритлар зўрайиши босилаётган босқич,
|
|
сурункали энтеритларнинг ремиссия босқичи
|
4а/г
|
Глютенли энтеропатия, целиакия, идиопатик стеаторея
|
4п
|
Ичакларнинг зўрайиши босқичидаги сурункали касалликларига
|
|
зўрайиш босқичидаги панкреатит ҳамроҳлик қилиши
|
5а
|
Ўткир холецистит, сурункали холециститнинг зўрайиш босқичи,
|
|
ўткир гепатит ёки сурункали гепатитнинг зўрайиши
|
5
|
Сурункали холециститнинг ўткир бўлмаган зўрайиши ва
|
|
ремиссия босқичида, сурункали гепатит ремиссия босқичида
|
5л/ж
|
Жигарнинг ўт димланиб қолиши синдромига эга сурункали
|
|
касалликлари
|
5п
|
Сурункали панкреатит
|
5р
|
Яра касаллиги туфайли ошқозон резекцияси ўтказилганидан
|
|
кейинги демпинг-синдром
|
6
|
Подагра, пешоб-нордон диатез, гиперурикемия
|
7а
|
Сурункали буйрак етишмовчилиги, буйраклар азот ажратувчи
|
|
функцияси бузилишининг кескин ифодаланганлиги
|
7б
|
Сурункали буйрак етишмовчилиги, буйраклар азот ажратувчи
|
|
функцияси бузилишининг ўртача ифодаланганлиги
|
7в
|
Нефротик синдром
|
7г
|
Терминал буйрак етишмовчилиги
|
7
|
Ўткир диффуз гломерулонефрит, пиелонефрит ва буйракнинг
|
|
бошқа касалликлари
|
8 (а, б)
|
Семизлик
|
9 (а, б)
|
Қандли диабет
|
10а
|
Гипертония касаллиги (10г), миокард инфаркти (10и), Iб-III
|
|
босқичдаги сурункали юрак-қон томирлар етишмовчилиги
|
10р
|
Ревматоид артрит
|
10б
|
Фаоллик даражаси паст бўлган ревматизм
|
10с
|
Атеросклероз, ЮИК, Iб-III босқичдаги гипертония касаллиги
|
10
|
Ревматизмнинг фаол даври, II босқичдаги сурункали юрак-қон
|
|
томирлар етишмовчилиги
|
11
|
Ўпка сили, йиринглаш жараёнлари
|
13
|
Безгак тутиши ҳолатлари, ўткир юқумли (инфекцион) касалликлар
|
14
|
Фосфатурия
|
15
|
Рационал парҳез (гипонатрий, гипоаллерген бўлиши мумкин)
|
R-I
|
Турли этиологиядаги камқонлик
|
R-II
|
Куйиш касаллиги
|
Ҳар бир столнинг характеристикаси ахборот қисмининг мажбурий таркибий қисмини: тайинлаш учун кўрсатмалар (касаллик ёки синдром), тайинлаш мақсади, кимёвий таркибининг ўзига хосликлари ва пазандалик ишловининг қўлланилувчи усуллари, аниқ нутриентли таркиби ва калориялилиги, овқатланиш тартиби, рухсат берилган ва таъқиқланган озиқ- овқатлар ва таомларни қамраб олади.
Ҳар бир парҳез столи учун фойдаланилувчи таомлар, тахминий (мавсумий) таомнома ва парҳез рационининг йўналтирилганлигига мос келувчи ихтисослаштирилган озиқ-овқатлар рўйхатининг картотекаси ишлаб чиқилган. Парҳез овқатланиши учун фойдаланиладиган барча ихтисослаштирилган маҳсулотларни мақсадга йўналтирилганлигига қараб, бир нечта гуруҳларга ажратиш мумкин:
гипокалориялик (таркибидаги ёғ, углеводлар камайтирилган, овқат толалари, суюқлик, ноозуқа тўлдирувчилар: метилцеллюлоза, микрокристалл целлюлоза кўпайтирилган);
гипогликемик (таркибида қандсиз табиатли ширинлаштирувчилар мавжуд бўлган);
антиатеросклеротик ёки липотроп (пектин, кепаклар, альгинатлар, ПТЁК, А ва Е витаминлари билан бойитилган, ёғ-кислоталилик таркиби яхшиланган);
алоҳида нутриентли миқдори чекланган ёки кўпайтирилган маҳсулотлар (гипонатрийли, оқсилсиз, антианемик, йод, кальций, калий, магний миқдори оширилган);
энпитлар (оқсилли, ёғли, ёғсизлантирилган, лактозасизлар);
маҳаллий симптоматик муолажани таъминловчилар (кремлар, пасталар, геллар, суфле, желе, киселлар, минерал сувлар).
Номенклатура тизими касаллик кечиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда парҳез овқатланишини индивидуаллаштиришни таъминлашга имкон беради ва беморга парҳез муолажаси (диетотерапия)нинг турли босқичларида ўрнини алмаштириб берилишини таъминлайди.
Даволаш-профилактика муассасалари (ДПМ)да асосий даволовчи парҳезлар ва уларнинг вариантлари билан бирга уларнинг йўналишига мос равишда қуйидагилардан қўлланилади:
жарроҳлик парҳезлари (0-I; 0-II; 0-III; 0-IV; ярадан қон кетишидаги парҳез, ошқозон стенозидаги парҳез ва бошқалар;)
оздирувчи парҳезлар (чойли, қандли, олмали, гуручли-компотли, картошкали, творогли, шарбатли, гўштли ва бошқалар);
махсус рационлар (калийли парҳез, магнийли, зондли парҳезлар, миокард инфарктидаги парҳез, оздирувчи парҳез муолажаси (диетотерапия) учун рационлар, вегетарианча парҳез ва бошқалар).
Шифохонадаги анъанавий парҳез овқатланиши билан бирга парҳез муолажаси (диетотерапия)нинг тобора кенгроқ оммавийлашиб бораётган усули – энтерал овқатланиш бўлиб, бунда озиқлантирувчи таркибий қисмлар перорал ёки ошқозон ичи зонди орқали киритилади. Энтерал овқатланишни бир қатор касалликларда организмнинг қувватий ва пластик
эҳтиёжларини табиий усул билан таъминлаш имконияти бўлмаган ҳолларда энтерал овқатланиш тайинланади.
Энтерал овқатланишни қўллашга бўлган кўрсатмалар қуйидагилардир:
нутриентларнинг адекват тушишини таъминлаш мумкин бўлмагандаги оқсил-қувват етишмовчилиги;
ўсмалар, айниқса, бош, бўйин ва ошқозонда тарқалган бўлса;
марказий асаб тизимининг бузилишлари: оқибатлари овқат статуси бузилишига олиб келувчи комасимон ҳолатлар, цереброваскуляр инсультлар ёки Паркинсон касаллиги;
саратон хасталикларидаги нур ва кимё муолажасида;
ошқозон-ичак йўллари касалликлари: Крон хасталиги, малабсорбция синдроми, қисқа ичак синдроми, сурункали панкреатит, ярали колит, жигар ва ўт йўллари хасталиклари;
жарроҳлик операциясидан олдинги ва кейинги даврдаги овқатланиш;
жароҳатлар, куйишлар, ўткир заҳарланишлар;
жарроҳлик операциясидан кейинги давр асоратлари (ошқозон-ичак йўллари ўсимталари, сепсис, анастомотозлар чокларининг битмаганлиги);
юқумли (инфекцион) касалликлар;
руҳий бузилишлар: асабий-руҳий анорексия, оғир депрессия;
ўткир ва сурункали радиация шикастланишлари.
Энтерал овқатланишни ичаклар ўтказмовчилиги, ўткир панкреатит ва малабсорбциянинг оғир кўринишлари билан оғриган беморларга қўллаш мумкин эмас.
Энтерал овқатланиш учун аралашмалар қуйидаги турларга бўлинади:
стандарт; 2) юқори калорияли; 3) глутамин, аргинин ва ω-3 ПТЁК миқдори юқори бўлган иммунли; 4) ярим элементли; 5) махсус (жигарга, буйракларга, ўпкаларга, диабетга, ичакларга); 6) модуллар (аминокислотали, пептидли).
Бир қатор оғир (ошқозон-ичак йўллари ўта оғир жароҳатланган, жарроҳлик операциясидан кейинги даврдаги) беморлар учун парентерал овқатланиш қўлланилиб, у махсус озиқлантирувчи аралашма (эмульсия)ларни томирлар орқали юбориш ҳисобига организмнинг эҳтиёжларини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |