Озиқ-овқат хом-ашёсини тайёр овқатлардан ажратиб қўйиш.
Хом гўшт, парранда гўшти ва денгиз маҳсулотларини бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан ажратинг;
Озиқ-овқат хом-ашёси учун пичоқ ва тахтача каби алоҳида ошхона анжомларидан фойдаланинг;
Озиқ-овқат хом ашёси, тайёр таомлар билан алоқа қилмаслиги учун уларни алоҳида контейнерларда сақланг.
Хом озиқ-овқат ашёси, айниқса гўшт, парранда гўшти, денгиз маҳсулотлари ва уларнинг сели таркибида ҳавфли микроорганизмлар бўлиши ва овқат тайёрлаш ёки сақлаш давомида уларни зарарлаши ҳавфи мавжуд.
Озиқ-овқат хом-ашёсини тайёрланган овқатлардан алоҳида сақлаш микрорганизмлар тарқалиши олдини олади.
“Кесишиб ўтган ифлосланиш” – микрорганизмларнинг озиқ-овқат хом- ашёсидан тайёр овқатга ўтишини тавсифлашда фойдаланиладиган атама
Ифлосланишга сабабчи бўладиган омилларни аниқлаш мақсадида озиқ- овқат маҳсулотларини тозалаш ва тайёрлаш билан боҳлиқ маҳаллий одатларни муҳокама қилинг.
Сотиб олиш жараёнида хом гўшт, парранда гўшти ва денгиз маҳсулотларини пакетларга солиб, бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан алоҳида сақланг. Кесишиб ўтган ифлосланиш олдини олиш мақсадида хом гўшт, парранда гўшти ва денгиз маҳсулотларини совуткичда тайёр таомлардан пастки бўлимда сақланг.
Хом маҳсулотлар тайёр овқатларга
тегмаслиги учун, уларни алоҳида усти ёпиқ идишларда сақланг.
Хом озиқ-овқат маҳсулотлари учун ишлатилган идишларни ювинг. Пишган овқатлар учун тоза идишлардан фойдаланинг.
Бундай тартибда овқат қилиш жараёнининг барча босқичларида, шу жумладан, мол сўйилганда ҳам риоя қилиш лозимлигига урғу беринг. Хом гўшт учун тайёрланган маринадларни кайнатилаётган (ёки қовурилаётган) ёки пишган гўштга қўшманг.
Озиқ-овқат маҳсулотларига иссиқлик ёрдамида ишлов беришни пухталик билан ўтказиш.
Гўшт, парранда гўшти, тухум ва денгиз маҳсулотлардан таом тайёрлаганингизда иссиқлик ёрдамида ишлов беришни пухта ўтказинг;
Димланган маҳсулотлардан қилинадиган суюқ ва бошқа таомларни, яъни +70°С, етказилганига ишонч ҳосил қилингунча қайнатинг. Пиширилаётган гўшт ва парранда гўштлари ва сели тозалигига, пушти эмаслигига амин бўлинг; Бу жараёнда термометрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Тайёр таомларни истеъмол қилишдан аввал, яхшилаб иситинг.
Озиқ-овқат маҳсулотларига пухталик билан иссиқлик ёрдамида ишлов бериш барча ҳавфли микроорганизмларни ўлдиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, овқатларни +70°С гача қиздириш истеъмол учун ҳавфсиз қилади. Алоҳида эътибор талаб қилувчи маҳсулотларга гўшт қиймаси, катта ва кичик бўлаклари, гўштли рулетлар, парчаланмаган парранда гўшти киради.
Ҳавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини
+70°С гача иситиш лозим. +70°С даражадаги ҳароратда 30 сония давомида катта уюмдаги микроорганизмлар йўқ бўлади.
Температура + 70 °С га етганига амин бўлиш учун термометрдан фойдаланинг.
Термометрдан фойдаланиш йўриқномаси:
Термометрии гўшт бўлагининг энг қалин жойига жойлаштиринг.
Термометр суякка ёки идиш деворларига тегмаётганлигига ишонч ҳосил қилинг.
Хом ва пиширилган озиқ-овқат маҳсулотларининг "ўзаро ифлосланишини" олдини олиш мақсадида ҳар бир фойдаланишдан сўнг термометр тозаланиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
Агар термометр бўлмаса:
Гўштларни сели тоза бўлгунча, ички қисмида қизғиш ранг кетмагунча пиширинг;
Тухум ва денгиз маҳсулотларини яхши пишгунча тайёрланг;
Суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини дақиқа давомида қайнатинг. Кўпинча гўштнинг марказий қисми стерил (мир-коблардан ҳоли)
бўлади. Бактерияларнинг аксарияти гўштнинг сиртида бўлади. Ўртаси қизғиш рангли пишган гўштнинг бутун бўлакларини (масалан, ростбиф) ейиш ҳавфли эмас. Лекин парчаланган гўшт, гўштли рулетлар, парранда гўштида бактериялар сиртида ҳам ичида ҳам мавжуд бўлади.
Микроорганизмларни йўқ қилиш мақсадида паст даражали иссиқлик ёрдамида ишлов беришдан озиқ-овқат маҳсулотларининг баъзи турлари учун фойдаланилади. Паст даражали ҳароратда таом тайёрлаш кўп вақт талаб қилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳақиқатан бир текисда қизигунча иситинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |