Давлат санитария назорати ташкилоти ҳуқуқлари.
Республика Бош давлат санитария врачига ва вилоят, шаҳар, туман бош санитария врачларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
-идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, алоҳида шахсларга санитар ва эпидемияга қарши чораларни бажарилиши муддатини кўрсатилган ҳолда талаблар қўйиш,
лойиҳалаш меъёрлари асосида қуриш учун ажратилган ер майдони, сув олиш жойи ва чиқинди сувларни тушириш шароитлари лойиҳаларга хулоса бериш,
зарурат бўлганда техник лойиҳалар, овқатланиш саноат корхоналари, умумий овқатланиш ва савдо корхоналари қурилиш ишчи чизмалари амалдаги меъёр ва қоидалардан четга чиққанда, шунингдек тасдиқланган меъёр ва қоидалар бўлмаган вақтда хулоса бериш,
аҳоли саломатлигига ёмон таъсир кўрсатиш мумкин бўлган янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари хом-ашёсига, саноат маҳсулотлари, қурилиш материалларига, шунингдек янги технологик жараён лойиҳаларини келишиб олишида мўлжалланган лойиҳани кўриб чиқиш,
амалдаги санитар гигиеник ва эпидемияга қарши санитария меъёр ва қоидага мувофиқ эксплуатацияга кирувчи овқатланиш корхоналари ҳолати ва мос келишига хулоса бериш,
фаолият кўрсатаётган овқатланиш корхоналари санитар ва эпидемияга қарши чора тадбирларини кераклигича бажарилмагунча фаолиятини тўхтатиш ёки рухсат бермаслик,
инсон саломатлигига зиён етказиш мумкин бўлган овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ёки қайта ишлашда қўлланувчи кимёвий
моддалар, услублар ва воситалар, шунингдек қишлоқ хўжалик ўсимликлари ва ҳайвонларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситалар, ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий моддалар, полимер ва пластик массалари ва бошқа химик озуқаларини қўллашни таъқиқлаш,
истеъмол учун яроқсиз деб эътироф этилган озиқ-овқат маҳсулотларини кишилар овқатланиши учун ишлатилишини тақиқлаш,
гигиеник экспертизани ўтказиш учун зарур бўлганда қайси идорага буйсинишидан қатъий назар илмий текшириш муассасалари ва санитария гигиеник ихтисосликдаги лабораторияларга топшириш;
бажарилаётган ишнинг ўзига хослиги туфайли бактерия ташувчи, юқумли касалликни тарқатиш манбаи бўлиши мумкин бўлган шахсларни вақтинча ишдан четлатиш;
хизматчилик гувоҳномаси кўрсатилган ҳолда куннинг исталган вақтида назорат объектини ҳеч қандай қаршиликсиз текшириш ва аниқланган санитар камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўрсатма бериш;
объект санитар ва эпидемиологик ҳолатини баҳолаш учун керак бўлган ҳужжат ва маълумотларни маъсул ходим ва алоҳида шахслардан талаб қилиш;
лаборатория таҳлили ва гигиеник экспертиза учун озиқ-овқат ашёлар буюм ва материаллардан нусха олиш;
жамоа санитар инспекторларини жорий санитария назоратини ўтказиш учун жалб қилиш;
Овқатланиш гигиенаси соҳасидаги санитария эпидемиологик хизматни маъсул ходимларининг мажбуриятлари:
аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш ва овқатланишда тааллуқли бўлган овқат маҳсулотлари ҳимоялаш, овқатдан заҳарланиш ва бошқа масалалар соҳасида тегишли муассасаларга зарур соғломлаштирувчи чораларни кўрилишига тақдим қилиш;
озиқ-овқат, умумий овқатланиш ва савдо корхоналари объектлари санитар ҳолатини ўрганиш ва гигиеник талаб ва меъёрлар бузилган ҳолатда муассаса раҳбарига хабар қилиш ва айбдор шахсни жавобгарликка тортиш;
агар тартибга чақирувчи ва жамоат чоралари етарли бўлмаса, айбдор шахсни кўрсатмага (1996й) асосан маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |