Тоза сув ва тоза озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш
Тоза сувдан фойдаланинг ёки уни ҳавфсиз бўлиши учун тозаланг;
Янги ва ҳавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини танланг;
Ҳавфсизлигини ошириш мақсадида ишлов берилган маҳсулотларни танланг, масалан, пастеризация қилинган сут;
Мева ва сабзавотларни тоза сув билан ювинг, айниқса агар улар хомлигича истеъмол қилинадиган бўлса;
Сақлаш муддати тугаган озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилманг.
Озиқ-овқат хом-ашёси,
шу жумладан сув ва муз, ҳавфли микроорганизмлар ёки кимёвий моддалар билан ифлосланган бўлиши мумкин. Шикастланган ва моғор босган озиқ-овқат маҳсулотларида заҳарли кимёвий моддалар бўлиши мумкин. Озиқ-
овқат маҳсулотларини диққат билан танлаш ҳамда ювиш ва арчиш каби содда чоралар ҳавфни камайтиради.
Сув ҳавзаларидан олинган тозаланмаган сув таркибида, ич кетиш (диарея), ич терлама (қорин тифи) ёки ичбуруғ (дизентерия) касалликларини қўзғатувчи зараркунанда ва патогенлар мавжуд. Сув ҳавзаларидан олинган тозаланмаган
сув ҳавфли. Тоза идишларга йиғилган ёмғир сувлари ҳавфсиз, агар бу идишлар қушлар ёки ҳайвонлар томонидан ифлосланишидан муҳофаза қилинган бўлса.
Тоза сув қуйидагилар учун керак:
Мева ва сабзавотларни ювиш;
Овқатга солиш;
Ичимликлар тайёрлаш;
Муз тайёрлаш;
Идиш ва ошхона анжомларини ювиш;
Қўлларни ювиш.
Сувни кайнатиш, хлорлаш, фильтрлаш микроб, патогенлар фаоллигини камайтириш учун яхши усуллардир, лекин бунда зарарли кимёвий моддалар йўқотилмайди.
Сувни дезинфекциялаш учун куйидагиларни амалга оширинг:
Тўлиқ қайнагунча олиб боринг;
1 литр сувга 3-5 томчи хлор қўшиш;
Махсус фильтр ёрдамида патогенларни йуқ қилиш.
Сув ҳавзаларини ва сув идишларни чивинга қарши тўр билан қоплаш, Денге безгагини қўзғатувчи чивинлар кўпайишини олдини олади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ёки улардан фойдаланиш жараёнида:
Янги ва фойдали маҳсулотларни танланг;
Уринган ва ириган маҳсулотлардан фойдаланманг;
Ҳавфсизлигини ошириш мақсадида ишлов берилган маҳсулотларни танланг, масалан, пастеризация қилинган сут ёки нурлантирилган гўшт;
Мева ва сабзавотларни тоза сув билан ювинг, айниқса агар улар хомлигича истеъмол қилинадиган бўлса;
Яроқлилик муддати ўтиб кетган озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилманг;
Урилган, шишган ёки ачиган консерваларни ташланг;
Истеъмолга тайёр, иссиқлик билан ишлов берилган ёки тез бузиладиган маҳсулотларни тегишли тарзда (юқори ёки паст даражадаги, лекин ҳавфсиз ҳароратда) сақланаётганини танланг.
Агар консервалар нотўғри тайёрланган бўлса уларда бактериялар ривожланиши мумкин. Мева ва сабзавотлар патогенлар ва кимёвий ифлосланишнинг жиддий манбаси ҳисобланади. Шунинг учун истеъмол қилишдан олдин мева ва сабзавотларни тоза сув билан ювиш муҳим аҳамият касб этади.
Мева ва сабзавотларнинг бузилган жойларини кесиб ташланг - улар бактериялар кўпайиши учун қулай муҳит.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатига эътибор беринг, агар муддати ўтиб кетган бўлса уларни ташланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |