Витаминли препаратлар. Организмга юқори ҳарорат ва таркибида никотин бўлган чанг таъсир қиладиган ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларга ППОнинг мустақил кўриниши сифатида текин витаминли препаратлар берилади (5.4-жадвал).
5.4-жадвал
Текин витаминли препаратлар бериш меъёри
Ишчилар тоифаси
|
Витамин
|
Кунлик доза, мг
|
1. Қора металлургия саноати
|
А
|
2
|
корхоналарида бевосита домна печлари,
|
В1
|
3
|
пўлат қуйиш, ферроқуймалар, прокат ва
|
В2
|
3
|
қувурлар ишлаб чиқариш банд бўлганлар
|
|
|
2. Новвойлик саноатида банд бўлган
|
С
|
150
|
қайноқ сувли ускуна машинисти ва
|
РР
|
20
|
новвойлар
|
В1
|
2
|
3. Тамаки-махорка ишлаб чиқаришда банд
|
С
|
150
|
бўлган, таркибида никотин бўлган чанг
|
|
|
таъсирида бўладиганлар
|
|
|
Юқори ҳарорат шароитида ишлаш. Бундай шароитларда ишлаш нафақат тер билан бирга йўқотилувчи витаминларни рационга қўшимча равишда киритишдан ташқари, яна махсус овқатланиш ва сув истеъмол қилинишини ҳам ташкил этишни тақозо қилади. Юқори ҳароратда инсон организми тўлақонли оқсилнинг физиологик меъёри доирасида унга нисбатан ошиқча эҳтиёж сезади. Рациондаги оқсилнинг умумий миқдорини оширибгина қолмай, балки юқори қийматли (масалан, сутли) оқсилнинг улушини ошириш жудаям муҳим. Термогенезнинг юқори потенциали билан ажралиб турувчи ошиқча оқсил ёғлар ва углеводлардан фарқли ўлароқ ички маҳсулотни оширади ва ҳужайралар ичидаги сув захирасини камайтиради.
Ёғлар ва углеводлар (айниқса, оддийлари) миқдорини эса физиологик эҳтиёжларнинг юқори чегарасида ушлаб туриш зарурдир. Углеводлар организмдан аминокислоталар ва азотли бирикмалар чиқариб ташланишини камайтиради, ёғлар эса сувнинг эндоген синтезланишини таъминлаб, тўқималарнинг гидратацияланишини сақлаб туради.
Иссиқ цехлардаги ишчиларнинг овқатланишини ташкил этишда сув мувозанатига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Сув баланси суюқликнинг организмга овқат рациони билан тушиши – 1,5 ... 2 л/сут ва сувнинг эндоген синтезланиши – 350 ... 400 мл/сут ва буйраклар (пешоб билан 55 % – 1 ... 1,4
л), ўпкалар (15% – 400 мл.гача), тери (20 % – 500 мл.гача), ичаклар (10 % – 250 мл.гача) орқали йўқотилишидан ўрнатилади. Узоқ вақт давомида иссиқ ҳарорат юкламаси тушадиган шароитда терлаш 20 ... 25 маротаба кучайиши натижасида сувнинг тери орқали йўқотилиши биринчи ўринга чиқади.
Иш сменаси вақтида индивидуал суюқлик йўқотилиши (асосан тери ва ўпкалар орқали) аниқ белгиланиши учун тана массасининг ҳақиқий танқислигини ҳисоблаш лозим, бу тананинг эрталаб оч қоринга ўлчанган массаси билан ишдан кейинги массаси орасидаги фарққа тенг бўлади. Тана массасининг иш сменаси тугагандаги йўл қўйилувчи максимал ҳақиқий танқислиги 1,5 кг.ни ташкил этиши мумкин. Оптимал суюқлик ичиш тартибини ташкил этиш суюқликка бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш, унинг сифатий таркибини, қабул қилиш вақти ва усулини асослашни талаб этади. Бунда иш жойидаги бетартиб тарзда беназорат сув ичилиши керакли самарани бермайди.
Суюқлик ичиш тартиби ҳисобланган миқдордаги (100 ... 250 мл) сув ёки бошқа танланган суюқлик ҳар 25 ... 30 дақиқалик ишдан сўнг мунтазам равишда ичиб турилиши ташкил қилинишидан иборат. Истеъмол қилинувчи суюқликнинг умумий миқдори формулага кўра ҳисобланиши ёки тананинг ҳақиқий танқислигини ҳисобга олган ҳолда тажриба йўли билан аниқланиши мумкин. Чучук сувдан ташқари минерал сувлар, оқсилли-витаминли ичимликлар (нонли квас ва ёғсизлантирилган қатиқ асосидаги), сув-туз мувозанати корректорлари (калий ва натрий хлоридли, натрий бикарбонат), кўк чой ва бошқа руҳсат этилган гиёҳли чойлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Иш сменаси вақтида қаҳва, какао, кучсиз алкоголли ичимликлар (масалан, пиво)дан фойдаланиш тескари натижа бериб, меҳнат лаёқатини ва терморегуляцияни пасайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |