Рацион № 4б ишлаб чиқаришда саломатлик учун жуда хавфли бўлган анилинли ва толуидинли ҳосилалар, динитрохлорбензол ва динитротолуол билан алоқада бўладиган ишчиларнинг ППО учун мўлжалланган. Рацион таъсири кўрсатиб ўтилган кимёвий бирикмаларнинг инкорпорациясини камайтириш ва ҳужайравий ҳимояловчи-мослаштирувчи механизмларни кучайтиришдан иборатдир. Шу мақсадда рационга турли-туман ўсимлик таркибий қисмлари киритилади ва улар умумий дезинтоксикация таъсирига эга бўлган кенг кўламдаги витаминлар ва глютаминат кислотасини қамраб олади: С – 150 мг, В1 – 2 мг, В2 – 2 мг, В6 – 3 мг, РР – 20 мг, Е – 10 мг, глютаминат кислота – 500 мг. Рацион № 4б таркибида 56 г оқсил, 56 г ёғ, 164 г углеводлар бор.
Рацион № 5 ишлаб чиқаришда углеводородлар, олтингугурт углероди, этиленгликол, фосфорорганик пестицидлар, полимер ва синтетик материаллар, марганец билан алоқада бўладиган ишчиларнинг ППО учун мўлжалланган. Рацион № 5 таъсири асаб тизими ва жигарни ҳимоялашга
қаратилган. Унинг таркибида лецитин, ПТЁК, тўлақонли ҳайвон оқсиллари бор. Қўшимча равишда В1 витамини (4 мг) ва аскорбат кислота (150 мг) берилади. Ушбу рационда 58 г оқсил, 53 г ёғ, 172 г углеводлар бор.
Иссиқ нонушталар доирасида қўшимча қабул қилишга мўлжалланган витаминлар одатда сувли эритма сифатида учинчи овқатга (С, В гуруҳи витаминлари, шунингдек, глутаминат кислота) ёки ёғли эритма сифатида иккинчи таомларга ёҳуд салатларга солинади (А, Е витаминлари).
ППО рационлари ишлаб чиқаришда нисбатан катта концентрациядаги ёт бирикмалар билан алоқада бўладиган инсон организмида юз берувчи патокимёвий ва ҳимояловчи-мослаштирувчи жараёнларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Бунинг шарофати билан озиқ-овқат тўплами қисмидаги иссиқ нонушта рациони ва қўшимча витаминлар ва минерал сувлари қабул қилиниши ППОнинг самарадорлигини таъминловчи салмоқли омил бўлади. Бирон-бир маҳсулот истисно тарзида йўқ бўлган тақдирда (бир марта ёки қисқа муддатга) уни кимёвий таркиби яқинроқ бўлган бошқа маҳсулотга маҳсулотлар ўзаро алмаштирилишининг тасдиқланган меъёрлари миқдорида алмаштирилишига руҳсат берилади.
ППОлар самарадорлигини аниқловчи бошқа омиллар қайноқ нонушталар ва ППОларни тасдиқланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда тарқатиш ва зарарли ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиб туриш ва гигиена ўқишларини ташкил этишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |