Кекса ва қари инсонларнинг овқатланиши
Овқатланиш инсон саломатлигини сақлаш ва умрини узайтиришнинг етакчи омилидир. Инсон қариганида унинг саломатлик ҳолати бутун умри мобайнида таъсир қилувчи кўпгина ирсий ва ташқи омиллар билан аниқланади. 60 ёшга етганида инсоннинг организми аъзолар ва метаболик даражадаги рационнинг коррекциялаш эҳтиёжини тақозо этувчи бир қатор ўзгаришларга дучор бўлади. Етакчи сабабий омиллар қаторида қуйидагилар асосий ўрин эгаллайди:
асосий пластик жараёнлар қизғинлиги (ассимиляция)нинг камайиши;
ферментатив тизимлар функционал имкониятларининг пасайиши; ошқозон-ичак йўллари секретор ва мотор функцияларининг сусайиши;
ичаклар микробиоценозининг бузилиши;
организмнинг муҳофазаловчи-мослаштирувчи имкониятлари пасайиши;
глюкоза ва ТЁК га толерантликнинг пасайиши.
Бунинг оқибатида эса кекса ва қари ёшдаги инсонларнинг овқатланиши бир томондан калориялилик (ҳақиқий қувват сарфланиши ва метаболик фаоллик пастлигига мос ҳолда), асосан ҳайвон ёғлари ва моно- ва дисахаридлар, ош тузи миқдори бўйича чекланиши, бошқа томондан эса, алмаштирилмас аминокислоталар, ПТЁК, ўсимлик стеринлари, овқат толалари, витаминлар, кальций, калий, магний, темир, рух, хром ва бошқа микронутриентлар миқдори бўйича тўлақонли бўлиши лозим.
Оқсилларнинг мувозанатланганлиги умуман одатдаги талабларга (55% ҳайвон оқсили) мос бўлиши керак. Барча ёғлар орасида ўсимлик ёғи 50 % дан кам бўлмаслиги, иложи бўлса унда МТЁК манбалари (зайтун ёғи) улуши кўпайтирилиши керак. Углеводлар камида 80 ... 85 % полисахаридлар билан ифодаланиши керак. Шу тариқа, рационнинг макронутриентли даражада гипохолестеринемик ва гипогликемик йўналтирилганлиги шаклланади. Рациондаги овқат толалари миқдори 25 ... 30 г/сут даражасида бўлиши керак. Бу даража ошқозон-ичак йўлларининг функционал ҳолатига мос ҳолда пазандалик ишлови берилган турли-туман сабзавотлар, ошкўкилар, мевалар, билан таъминланиши керак.
Микронутриентларга бўлган эҳтиёж уларнинг биологик оммабоплиги ошишининг шарофати билан, шунингдек, “қариликка мослаштирувчи” метаболизмдаги ошиқча сарфланишлар натижасида ортиши мумкин. Кекса ёшда антиоксидант-витаминлар: С, Е, А, β-каротин, биофлавоноидлар (ҳужайралар деворлари биомембраналарнинг муҳофазаланишини таъминловчилар) ва В12 витаминлари, фолат, В6 (атеросклеротик жараён ривожланиши хавфи пасайишига кўмаклашувчи) витаминининг танқисликсиз тушишига алоҳида эътибор қаратилиши керак. Кекса одамлар организмида ошиқча сарфланишга мойил бўлган минерал моддалар асосан кальций, калий, темир, магний, рух, хром бўлиб, улар суяклар метаболизми, гемопоэз, сув-электролит алмашинуви, марказий асаб тизими функциялари, углеводлар ва ёғлар алмашинуви меъёрлашувини таъминлайди.
Ҳозирги вақтда кекса ёшдаги инсонларнинг қувват ва озуқа моддаларига бўлган физиологик эҳтиёжи меъёрлари жинсга ва ёшга оид ички даражалаш билан белгиланган (5.9-жадвал).
5-9-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |