Рацион № 2а таркибидаги янги сабзавотлар, мевалар ва резаворлар ассортиментини карам, қовоқча, қовоқ, бодринг, лавлаги, шолғом, олма, нок, олхўри, узум, қора мевали қорағат кабилар ҳисобидан тўлдирилиши мақсадга мувофиқдир. Янги сабзавотлар бўлмаган тақдирда тузланган ва маринадланган сабзавотларни яхшилаб сувда ивитган (натрий хлор, ўткир зираворларни кетказиш учун) ҳолда фойдаланиш мумкин. Ушбу рацион билан назарда тутилган ППО ишлаб чиқаришда асосан қайнатилган ва буғда пиширилган, шунингдек, қўрда пиширилган ва димланган (олдинроқ қовуриб олмасдан) таомлар тайёрлаш тавсия этилади.
Рацион № 3 ноорганик ва органик қўрғошиннинг бирикмалари билан алоқада бўладиган ишчиларнинг ППО учун мўлжалланган. Унинг таркибида
64 г оқсил, 52 г ёғ, 198 г углеводлар ва қўшимча равишда 150 мг аскорбат кислотаси бўлади. Рацион № 3 ни тайинлашда улардаги витаминлар ва ҳазмланмайдиган овқат толаларининг максимал даражада сақланиб қолиниши учун ҳар куни иссиқлик ишлови берилмаган сабзавот ва мевалардан тайёрланувчи таомлар (салатлар) берилиши кўзда тутилиши лозим. Ушбу мақсадда йирик тортилган ундан ёпилган нон ва тозаланмаган ёрмалар (масалан, “Геркулес” ўрнига сули) ишлатилиши мумкин. Табиий сут берилмайди, унинг ўрнига қатиқ ва қатиқ маҳсулотларидан фойдаланилади.
Рацион № 4 ишлаб чиқаришда бензол ва фенол бирикмалари, хлорланган углеводородлар, азобўёвчилар, мишьяк, симоб, стеклопластиклар билан алоқада бўлувчи, шунингдек, ташқи босим ошган шароитларда ишловчиларнинг ППО учун мўлжалланган. Ушбу рацион ППОда энг кенг қўлланилувчи рационларнинг бири ҳисобланади. Унинг таркибида 65 г оқсил, 45 г ёғ, 181 г углеводлар бўлиб, қўшимча равишда С витамини – 150 мг ва В1 витамини – 4 мг (буниси мишьяк, симоб ва теллур бирикмалари билан ишлаганда) қўшилади. Рацион № 4 қўлланилишидан мақсад жигар ва қон яратувчи аъзоларни уларга троп бўлган органик ва ноорганик хусусиятли бирикмалардан муҳофазалашдир. У липотроп йўналтирилганликка эга ва таркибида ёғ кам бўлади.
Рацион № 4а ишлаб чиқаришда фосфор кислотаси, фосфор ангидриди, фосфор ва унинг бошқа ҳосилалари билан алоқада бўладиган ишчиларнинг ППО учун мўлжалланган. Унинг таркибида салмоқли миқдорда сабзавотлар ва ҳайвон оқсили манбалари бор. Ушбу рационда ёғлар максимал даражада камайтирилиши керак: бунга кам миқдорда ёғ солиш, шунингдек, гўшт ва сут маҳсулотларининг ёғсиз навларини ишлатиш ҳисобига эришилади. Янги сут ширин қатиқ (кефир) билан алмаштирилади. Буларнинг бари ошқозон-ичак йўлларида фосфор сўрилиши камайишига ёрдамлашади. Рацион № 4а таркибида 54 г оқсил, 43 г ёғ, 200 г углеводлар ва қўшимча киритилган С витамини – 100 мг ва В1 витамини – 2 мг бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |