ЎҚув адабиёти овқатланиш


Асосий оузқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари



Download 2,56 Mb.
bet72/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Асосий оузқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари. Озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпчилигида салмоқли миқдорда фосфор мавжуд бўлади. Овқатланишдаги биологик оммабоп фосфорнинг бой манбалари сут ва сут маҳсулотлари, тухум, парранда гўшти ва балиқ бўлиб, уларда 100 дан 350 мг. гача фосфор бўлади (100 г маҳсулотда). Бошоқли донлар, дуккаклилар, уруғлар ва ёнғоқларда фосфор фитатлар (фитин кислотаси) шаклида мавжуд бўлади. Фосфорнинг фитатлардан оммабоплиги 50 % дан ошмайди, аммо ўсимлик хом-ашёсини технологик қайта ишлаш: нон ишлаб чиқариш, ёрмаларга, дуккаклиларга иссиқлик ишлови бериш натижасида кўпайтирилиши мумкин. Фосфорнинг аралаш рациондан ўзлаштирилиши 30 ... 50 % ни ташкил этади.
Фосфор, шунингдек, юқори миқдордаги полифосфатларнинг таркибий қисми бўлиб, улар овқат қўшимчалари сифатида замонавий ишлаб чиқариш
саноатида кенг қўлланилади. Масалан, фосфор кислотаси салқин ичимликлар таркибига киритилади, фосфатлар эса колбаса маҳсулотлари таркибига қўшилади.
Гигиена нуқтаи назаридан, асосий вазифа фосфор билан таъминлабгина қолмасдан (унинг чекланган танқислиги – ўта кам учрайдиган ҳодисадир), балки рациондаги Са : Р нисбати бутунлай оптимал бўлишига амал қилишдир. Бунинг учун, энг аввало, алиментар кальций юқори даражада бўлишини таъминлаш лозим. Нисбатан кўпроқ фойдаланилувчи замонавий маҳсулотларда, айниқса, колбасалар, гўштли ва балиқли ярим тайёр пазандачилик маҳсулотларида, дуккаклиларда, нон ва нон маҳсулотларида (бойитилмаган), ёнғоқлар, шоколаддаги Са : Р нисбати ўта зарарлидир.
Физиологик эҳтиёж меъёри ва овқат статуси биомаркерлари. Катта ёшдаги соғлом одамнинг фосфорга бўлган эҳтиёжи 1 200 мг/сут бўлади.
Фосфор билан таъминланганликнинг биомаркери – қон ва пешобдаги фосфор миқдоридир.
Етишмовчилиги ва ошиқчалигининг сабаблари ва намоён бўлиши. Алиментар фосфор танқислиги фақатгина ўткир овқатга тўймаслик (очлик)дагина кузатилади. Оқибатда қонда паратгормон концентрацияси, кальцитриолнинг компенсатор ошиб, гиперкальциурияга олиб келиши билан кечувчи гипофосфатемия (0,4 ммоль/л.дан камроқ) қайд этилади. Узоқ вақт давомида фосфор танқис бўлишининг клиник манзараси иштаҳа йўқолиши, анемия, мушаклар заифлиги, юришда қийналиш, суяклардаги оғриқ ва остеомаляция сифатида намоён бўлади.
Гипофосфатемиянинг сабаблари пиёнисталик ва қандли диабет (айниқса, диабетик кетоацидоз даврида), шунингдек, таркибида алюминий сақловчи антацидларни қабул қилиш бўлиши мумкин.
Фосфорни ортиқча миқдорда истеъмол қилиш фақат бир вақтнинг ўзида кальций ва магнийнинг чуқур танқислиги фонидагина жиддий метаболик асоратларга олиб келиши мумкин. Катта ёшли соғлом одамнинг фосфор истеъмол қилишидаги йўл қўйилувчи энг юқори миқдор 4 000 мг/сут ҳисобланади.
Калий. Инсон организмининг алмаштирилмас электролити. Калийнинг электролитик функциялари унинг эритмада зарядланган ионларни пайдо қилиш қобилиятини таркибий қисмларга ажратиш билан боғлиқдир. Калий ички ҳужайравий муҳитнинг асосий мусбат зарядланган иони (катион)дир. Айнан калий натрий билан биргаликда ҳужайраларнинг ичкариси ва ташқарисидаги концентрациялари турлича бўлишининг шарофати билангина уларнинг мембраналар потенциали яратилиши ҳисобига нормал ишлашларини таъминлайди. Ҳужайра ичидаги калий миқдори унинг ҳужайра ташқарисидаги концентрациясидан 30 баробар ошиқ бўлади. Потенциаллардаги фарқ натрий-калийли мембрана насосларининг АТФ қувватини сарфлаган ҳолда ишлашлари ҳисобига сақлаб турилади. Мембраналар потенциалини сақлаб туриш учун сарфланадиган қувват асосий алмашинув қувватининг 20 дан 40 % гача катталигини ташкил этади. Ушбу
механизмнинг нормал ишлаши асаб импульслари ўтказилиши ва мушаклар қисқаришини таъминлайди.
Калий, шунингдек, кофактор функцияни бажариб, углеводлар метаболизмининг энг асосий ферменти – Na ๋* /К ๋* – АТФаза ва пируваткиназани фаоллаштиради.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish