Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари.
Калийнинг асосий озуқа манбалари мевалар, сабзавотлар ва шарбатлардир (2.29-жадвал). Қуруқ меваларда калий янада кўпроқ бўлади. Шу билан бирга, шуни ҳам унутмаслик керакки, гигиена нуқтаи назаридан калий манбаи сифатида моно- ва дисахаридлар,
ёғлар ва ва умуман калорияси камроқ бўлган маҳсулотлар афзалроқдир.
2.29-жадвал
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидаги калий миқдори
Маҳсулот
|
Порция, г
|
Калий, мг
|
Моно- ва
дисахаридлар (ёғлар), г
|
Қўрда пишган кар-
|
100
|
568
|
1,3
|
тошка
|
|
|
|
Банан
|
130
|
476
|
24,7
|
|
(1 та ўртача)
|
|
|
Шафтоли
|
100
|
363
|
9,5
|
Апельсин
|
150
|
296
|
12,2
|
|
(1 та ўртача)
|
|
|
Ўрик
|
100
|
305
|
9,0
|
Узум
|
100
|
255
|
16
|
Олма
|
150
|
372
|
9,0
|
|
(1 та ўртача)
|
|
|
Майиз
|
50
|
430
|
33,0
|
Туршак
|
50
|
858
|
23,0
|
Анжир
|
50
|
390
|
32,1
|
Қора олхўри
|
50
|
432
|
29,0
|
Шарбатлар: ўрик,
|
200
|
495
|
12,5
|
олча
|
200
|
495
|
1,5
|
Помидор шарбати
|
50
|
265
|
23,6
|
Шоколад
|
50
|
484
|
–
|
Денгиз карами
|
100
|
290
|
3,5
|
Помидор
|
(1 та ўртача)
|
|
|
Турп Исмалоқ Мол гўшти Жўжа гўшти
Треска балиғи Сут “Геркулес”
Ловия
|
100
50
100
100
100
200
100
50
|
357
387
316
300
338
293
330
550
|
6,2
2,0
(14,0)
(14,4)
(0,6)
(3,2)
3,3 (6,2)
1,5 (1,7)
|
Маҳсулотлар қайнатилганида, калий сувга (шўрвага) чиқиб кетади, шу туфайли ҳам қўрда пиширилган картошкада қайнатилганига нисбатан калий кўпроқ бўлади. Бу борада пиширилган эмас, балки хом сабзавотлар ва мевалардан тайёрланган таомларга афзаллик бериш лозим: янги сабзавотлардан тайёрланган салатда, айтайлик, уларнинг пиширилганидан тайёрланган винегретдагига нисбатан калий кўпроқ бўлади.
Аралаш рациондаги калийнинг сўрилиши 90 ... 95 % ни ташкил этади.
Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Катта ёшдаги соғлом одам учун калийга бўлган эҳтиёж 2500 ... 5000 мг/сут миқдорида белгиланган.
Калий билан таъминланганликнинг вазифасини қондаги калий миқдори бажаради: меъёр зардобда – 3,5 ... 5,0 ммоль/сут ва эритроцитларда – 78,5 ... 112 ммоль/л (Кэр : Кзар > 20).
Рационида натрий ўта кўп бўлган шахсларда калийга бўлган эҳтиёж ошиши мумкин. Калий ва натрийнинг овқат билан тушишини молекуляр нисбати 1 : 1 (масалан, 3 900 мг К ва 2 300 Na) бўлганда, ушбу электролитларнинг оптимал мувозанати сақлаб турилади.
Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари ва намоён бўлиши. Катта одамларда калийнинг алиментар танқислиги учраши ўта эҳтимолдан узоқдир. Калий етишмовчилигининг пайдо бўлиши ва бунинг оқибатида гипокалиемия ривожланиши калийнинг организмдан ошиқча чиқарилишини юзага келтирувчи турли ташқи омиллар ва касаллик ҳолатлари билан боғлиқдир. Узоқ вақт давом этган гипокалиемия саломатликка жиддий путур етказиши ва юрак аритмияси, ичаклар парези, мушаклар заифлигини пайдо қиладики, бу унга тўғри ташҳис қўйиш ва коррекциялашни талаб қилади.
Калийнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан ошиқча истеъмол қилинишига натрийга нисбатан муайян маҳсулотлар уйғунлиги билан бир пайтда ош тузи ишлатилишини камайтириш ҳисобига асосан калийнинг рациондаги нисбий кўпайиши сифатида қаралиши мумкин. Шу билан бирга диурез кучаяди ва натрийнинг пешоб билан ажралиб чиқиши ошади, бу эса парҳезшунослик усулларидан бири сифатида фойдаланилиши мумкин.
Гиперкалиемия калийнинг рацион билан бирга тушганида ёки калийнинг ички концентрацияси буйраклар уни чиқариб ташлаш имкониятидан ошиб кетганида юзага келиши мумкин. У хавфли ҳолат бўлиб, юрак ритми бузилишига олиб келиши мумкин.
Натрий. Натрий туз (ош тузи) таркибига хлорид билан бирга киради ва организмдаги сув-электролит мувозанатини сақлаб туришда энг муҳим ўрин тутади. Улар концентрациясининг бошқарилуви мураккаб гормонал механизм томонидан таъминланади. Натрий (катион) ва хлор (анион) ҳужайра ташқарисидаги асосий ионлар бўлиб, ҳужайралар ичидаги калий билан биргаликда биомембраналардаги потенциаллар фарқини таъминлайди.
Ичакда хлор, аминокислоталар, глюкоза ва сув абсорбцияланишида натрий асосий ўрин тутади. Шунга ўхшаш механизмлар организм томонидан юқорида санаб ўтилган нутриентлар ва сувнинг буйраклардаги реабсорбциясида фойдаланилади.
Шунингдек, артериал босим ва қон хажмининг бошқарилуви функциялари ҳам организмдаги натрий билан боғлиқдир. Организмнинг ушбу энг муҳим кўрсаткичларини сақлаб туришда ренинангиотензинальдостеронли тизим ва антидиуретик гормон иштирок этади. Иккала механизм ҳам натрий ва сувнинг буйраклардаги реабсорбциясини бошқариб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |