Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари. Магний организмга кенг озиқ-овқатлар тўплами билан бирга тушади (2.31-жадвал). Унинг яшил ўсимликлардаги аҳамиятли мавжудлиги улар таркибида хлорофилл борлиги билан боғлиқдир. Магний, шунингдек, бошоқли донлар, ёнғоқлар, денгиз маҳсулотларида ҳам кўп бўлади.
Баъзи минерал сувлар (масалан, “Арзни”) ҳам магнийнинг яхшигина қўшимча манбаи бўлиши мумкин.
Са : Mg нисбати 1 : 0, ... 0,4 (2 ... 2,5)га тенг бўлганда, овқатдаги магний энг яхши сўрилади.
2.31-жадвал
Магнийнинг асосий озуқа манбалари
Маҳсулот
|
Порция,
г
|
Магний,
мг
|
Са : Mg
|
Овқат
толалари, г
|
Ловия
|
100
|
132
|
0,8
|
4,0
|
“Геркулес”
|
100
|
129
|
0,4
|
1,3
|
Креветкалар
|
100
|
115
|
1,2
|
0
|
Кепакли буғдой нон
|
100
|
106
|
0,66
|
2,1
|
Бодом
|
30
|
90
|
0,87
|
0,8
|
Қарағай ёнғоқлари
|
30
|
90
|
0,04
|
0,4
|
Ерёнғоқ
|
30
|
60
|
0,41
|
0,9
|
Жавдар нони
|
100
|
57
|
0,37
|
1,1
|
Ҳандонписта
|
30
|
53
|
0,83
|
0,6
|
Туршак
|
50
|
53
|
1,52
|
1,6
|
Қора олхўри
|
50
|
51
|
0,78
|
0,8
|
Кашнич (ошкўки)
|
50
|
43
|
2,88
|
1,5
|
Бананлар
|
130 (1 та
|
43
|
0,24
|
0,78
|
|
ўртача)
|
|
|
|
Устрицалар
|
100
|
42
|
2,24
|
0
|
Исмалоқ
|
50
|
41
|
1,29
|
0,5
|
Анжир
|
50
|
41
|
1,54
|
2,8
|
Сабзи
|
100
|
38
|
1,34
|
1,2
|
Сут
|
200
|
28
|
8,6
|
0
|
Какао
|
30
|
27
|
0,2
|
5,6
|
Треска балиғи
|
100
|
26
|
0,88
|
0
|
Картошка
|
100
|
23
|
0,43
|
1,0
|
Мол гўшти
|
100
|
21
|
0,43
|
0
|
Кўк салат
|
50
|
20
|
1,93
|
0,5
|
Организмни магний билан таъминлаш учун рационга турли-туман ўсимлик маҳсулотлари, йирик тортилган (ёки кепакли) ундан тайёрланган нон ва нон маҳсулотлари ва сут (қатиқ, йогурт) киритилиши лозим. Айнан сут маҳсулотларидан етарли миқдорда фойдаланиш парҳездаги магний билан кальцийнинг нисбатини ушбу минералларнинг энг яхши абсорбцияланиши учун оптималлаштиришга ёрдамлашади.
Овқат толалари бошқа минерал моддалари сингари, рациондаги магнийнинг биологик оммабоплигини муайян миқдорда пасайтиради. Шунингдек, рациондаги оқсил танқислиги (30 г/сут. дан камроқ) ҳам магнийнинг биологик оммабоплигини пасайтиради.
Аралаш рациондаги магнийнинг ўртача 30 % и сўрилади.
Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари ва намоён бўлиши. Катта ёшли одамлардаги магнийнинг алиментар танқислиги элементнинг овқат таркибида кам миқдорда бўлиши, магнийнинг сўрилиши бузилиши (Крон касаллиги, салабсорбция синдроми, узоқ давом этган диарея), шунингдек, минералнинг пешоб билан ортиқча йўқотилиши (қандли диабетда ва диуретик дорилар қабул қилганда) натижасида ривожланиши мумкин.
Магний танқислигининг энг вақтли намоён бўлиши қон плазмасида ушбу минерал концентрациясининг 0,65 ммоль/л. дан камайишидир (гипомагниемия). Гипомагниемиянинг биринчи босқичида гипокальциемия (ҳатто рациондаги кальций миқдори етарлича бўлганида ҳам) ва қондаги кальций миқдорини тез нормаллашувини таъминловчи паратгормоннинг компенсатор ошиши кузатилади. Кейинчалик эса гипомагниемиянинг узоқ давом этишида гипокалиемия, авж олувчи гипокальциемия кузатилиб, у паратгормон ва D витаминига бардошли бўлади. Клиник кўринишларида тремор, мушак сиқилишлари, томир тортишишлари, кўнгил айниши, қайт қилиш нисбатан кўпроқ учрайди.
Магнийнинг узоқ давом этувчи танқислигида суяк тўқималарнинг тузилиши бузилади, остеопороз ривожланишининг тузилмавий ва регулятор белгилари пайдо бўлади: гидроксиапатит кристаллари нисбатан йирикроқ ва мўртроқ бўлиб қолади ва қондаги кальций миқдорини меъёрий даражада ушлаб туришнинг гормонал назорати бузилади. Магний танқислиги қандли диабет билан хасталанганларда глюкозага нисбатан толерантликни пасайтиради ва томирларда, миокардда, буйракларда кальций чўкиб қолишини кучайтиради. Магнийнинг рацион билан ҳаддан ташқари кўп миқдорда тушиш хавфи мавжуд эмас.
Темир. Темир – метаболизмнинг энг асосий элементидир. У юзлаб функционал оқсиллар ва ферментлар – гемопротеидлар таркибига киради. Темирнинг хаётий муҳимлиги, хусусан, унинг кислородни қонга (гемоглобин) ва мушакларга (миоглобин) ташиши билан белгиланади. Инсон организмидаги барча темир моддасининг 2/3 қисми мавжуд гемоглобин таркибида бўлади. Қолган темир эса ташувчи оқсил (трансферрин)лар таркибига қўшилади ва тўқималарда ферритин ва гемосидеринлар шаклида тўпланади.
Темир электронларни ташувчи занжирда ишловчи турли цитохромлар таркибига киради ва турли дегидрогеназа кофактори бўлиб, митохондрияларда қувват яратилиши жараёнларида асосий ўрин тутади. У каталазанинг антиоксидант ферменти таркибида ишлаши ва ксенобиотиклар Р-450 цитохроми таркибида биотрансформацияланишининг биринчи фазасидаги кофактор иштироки ҳисобига ҳимояловчи-мослаштирувчи микроэлементларга киради. Айни пайтда темир тескари жараёнда – кислороднинг фаол шакллари яратилишида иштирок этиб, иммун тизимининг ҳимояловчи функциялари (нейтрофиллар)ни бегона ҳужайраларга нисбатан улардаги йўқотишга олиб келувчи липидларнинг пероксид оксидланиши фаоллаштирилиши ҳисобига тадбиқ этади.
Темир генлар бошқарилувида иштирок этадиган нутриентлар қаторига киради. Бир томондан, у рибонуклеотидредуктаза таркибида ДНК синтези учун жавоб беради. Бошқа томондан, темирни назорат қилувчи протеинлар манфий тескари алоқа қоидасига кўра трансляция (узатиш) жараёнларини назорат қилади ва ҳужайраларда темир миқдори кам бўлганида трансферрин ва ферритин синтезланиши ошишига олиб келади, шу билан бирга сўрилган ва ташилаётган темирнинг миқдорини ва унинг қўшимча тўпланиш имкониятларини оширади. Кислород танқислиги (гипоксия)да темир пролилгидроксилаза ферменти таркибида организмнинг ушбу ҳолатга мослашишини таъминловчи махсус оқсиллар трансскрипцияси омилларини бошқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |