ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet165/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Чақалоқларга хос тури энг кичик ёшдаги гўдаклар ичакларига Clostridium botulinum нинг споралари билан зарарланган овқат тушиб қолиши оқибатида юзага келади ва улар катталардаги мумтоз овқат токсикозидан фарқли ўлароқ вегетатив шаклларга эврилмайди, балки мустақил равишда ичакларда жойлашиб олишади ва токсин ишлаб чиқара бошлашади. Бу ҳолатда спораларнинг асосий озуқа захираси мис бўлади. Клиник жиҳатдан касаллик тўсатдан ич қотиши (қабзият), иштаҳа йўқолиши, сўлак ажралиб чиқишининг кучайиши, ҳатти-ҳаракат реакциялари сусайиши сифатида
намоён бўлади. Ботулизм ташҳиси боланинг нажасида ботулоксинни қиёслаб ажратиб олиш билан тасдиқланади.
Ботулизмнинг ярали шакли ўта кам учрайди ва ярага клостридияларнинг тушиши билан боғлиқ бўлади. Ярага тушган клостридиялар ишлаб чиқараётган ботулотоксин организмга умумий таъсир кўрсатиб, специфик симптоматика пайдо қилади.
Ривожланиш механизми аниқланмаган ботулизм касалланганларнинг ажратмаларида ботулотоксиннинг типик клиник шакли мавжудлиги қиёслаб аниқланганида ва Clostridium botulinum нинг юқиш йўллари ва омиллари ноаниқлигича қолганида қайд этилади. Бунақанги вазият истеъмол қилинган овқатда кўп миқдордаги клостридиялар мавжудлиги билан боғлиқ эмас, касалликнинг ўзи эса инсонда дисбактериоз борлиги туфайли ҳам унинг ичагида Clostridium botulinum ўрнашиб олиши (масалан, узоқ вақт давомида антибиотик дорилар билан муолажа қилинганда) юзага келади деб тахмин қилинади.
Ботулизмни даволашни “ботулизм гумони бор” деган ташҳис қўйилганиданоқ бошлаш керак бўлади. Жабрдийданинг вена томирига поливалентли ботулизмга қарши зардобни анафилактик реакцияларнинг олдини олиш кўрсатмаларига қатъий риоя қилинган ҳолда киритилиши лозим. Қўзғотувчининг тури ўрнатилганидан сўнг мос моновалентли зардоб қўлланилади. Зардоб билан даволаш муолажа самараси (терапевтик эффект) олингунига қадар қўлланилади. Профилактика мақсадида гумон қилинган маҳсулотни истеъмол қилганларга бир марта мушак ичига зардоб киритилади
– бу токсикознинг оғир шакли пайдо бўлиши эҳтимолини салмоқли даражада пасайтиради.
Ботулизмдаги лаборатория ташҳиси Clostridium botulinum нинг турини тезроқ аниқлашга қаратилгандир. Ушбу мақсадда касалланганларнинг материаллари (қони, ошқозони ювилган сув, нажаси)дан қўзғотувчи қиёслаб ажратилади ва токсиннинг мавжудлиги аниқланади. Токсинни аниқлаш пассив иммунлаштирилган лаборатория ҳайвонлари (оқ сичқонлар)даги нейраллаштириш реакцияларида 48 соатгача амалга оширилади. Тоза культурани ажратиб олиш 5 ... 7 кунга чўзилади ва ўз муддатига кўра клиник аҳамиятга эга эмас.
Овқат Clostridium botulinum билан зарарланишининг асосий йўли клостридияларнинг уларнинг табиий ташувчилари (кўпроқ ҳайвонлар ва балиқлар) ёки яшаш муҳити (тупроқ)дан ўтиши билан боғлиқдир. Гўшт ва балиқ хом-ашёга ишлов бериш (тўғраш пайтидаги бузилишлар) натижасида ёки ташиш ва сақлаш пайтида кўпол санитария бузилишлари, тупроқ билан ифлосланишлар оқибатида ифлосланиши мумкин. Овқатнинг Clostridium botulinum споралари билан уруғланишининг асосий механизми ҳам айнан ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотлари (сабзавотлар, ошкўкилар, қўзиқоринлар) билан боғлиқдир. Ботулизм билан оғришларнинг салмоқли қисми овқатланишда уйда консерваланган ёки дудланган маҳсулотларни истеъмол қилиш билан боғлиқдир. Улар жумласига герметик ёпилган идишдаги қўзиқоринли, гўштли, балиқли ва сабзавотли консервалар, шунингдек,
колбасалар, қоқ балиқлар ва дудланган балиқ киради. Балиқ маҳсулотларида Clostridium botulinum нинг кўпроқ Е серотипи учрайди. А ва В серотиплари асосан ўсимлик маҳсулотлари ва гўштли озиқ-овқатларда учрайди.
Ботулизм билан оғришнинг барча ҳодисалари муайян маҳсулотни консервалаш ва дудлаш қоидалари бузилиши билан боғлиқдир. Бир томондан, хом-ашёга иссиқлик ишлови берилишидан олдин яхшилаб ишлов (ювиш ва пўстини тозалаш) берилмаслиги ва барча вегетатив микрофлора йўқотилиши учун зарур бўлган иссиқлик ишлови берилишининг зарурий кўрсаткичларига амал қилинмаганлиги, бошқа томондан, кислоталилик етарлича бўлмаган (рН 4,6 дан кўпроқ) ҳолда маҳсулотни сақлашнинг анаэроб шароитлари (герметик идиш) яратилганлигидир. Консервалаш саноати ва дудланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишида санитария қоидалари ва технологик чекловларига қатъий риоя қилинганида клостридияларнинг вегетатив шакллари ва уларнинг споралари салмоқли миқдорда тўлиқ йўқотилади, шунингдек, токсинлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи кислотали муҳит яратилади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish