ЎҚув адабиёти овқатланиш


Микробли этиологияга эга овқат заҳарланишлари пайдо бўлишининг умумий омиллари



Download 2,56 Mb.
bet167/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Микробли этиологияга эга овқат заҳарланишлари пайдо бўлишининг умумий омиллари


Микробли этиологияга эга овқат заҳарланишлари пайдо бўлишининг мажбурий омилларига озиқ-овқат хом-ашёси ёки тайёр таомнинг микроблар агенти билан ифлосланиши ва унинг кўпайиши ва токсинлар яратилиши учун шарт-шароитлар мавжудлигидир.


Потенциал хавфли микроорганизмларнинг табиий манбалари абиоген муҳит (тупроқ, сув, маиший чиқиндилар), шунингдек, ҳайвонлар, паррандалар, балиқлар, ҳашаротлар ва инсон ҳам бўлиши мумкин. Овқатдан топиладиган микроб агентлари унга ёки ҳайвонлардан олинган озиқ-овқат хом-ашёси (касал ёки ташувчи бўлган жониворлардан олинган гўшт, сут, парранда гўшти)нинг бирламчи контаминацияланиши, ёҳуд озиқ-овқат маҳсулотининг уни тайёрлаш, ишлов бериш ва айлантириш вақтида иккиламчи ифлосланиши оқибатида тушади. Шу тариқа, овқатнинг микроб агентлари билан контаминацияланиши ва инсонда овқат заҳарланиши пайдо бўлишининг учта умумий йўлини ажратиш мумкин:

  1. озуқа ҳом ашёси – овқат – инсон;

  2. инсон – овқат – инсон;

  3. ишлаб чиқариш муҳити – овқат, одам.

Озиқ-овқат бирламчи контаминацияланишининг оқибатларини бартараф этиш учун соғлом бўлмаган (касалланган, ташувчи бўлган, касал бўлиб, тузалган, озиб кетган) жониворлардан олинган барча хом-ашё ишлаб чиқарувчиларнинг ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги мувофиқ хизматларнинг қатъий назорати остида технологик қайта ишлашга жалб этилиши керакки, унинг тартиби микроорганизмларнинг ва спораларнинг асосий миқдори (агар улар бор бўлса) йўқотилишини кафолатласин. Келгусида ушбу озиқ-овқатлар болалар ва парҳезбоп озиқ- овқатлар ишлаб чиқарилиши учун фойдаланилмайди. Агар саноат қайта ишловининг мавжуд усулларини самараси борасида шубҳа туғилса, унда озиқ-овқатларнинг ушбу партияси ноозуқа утилизацияси, яъни йўқ қилиниши шарт.
Иккиламчи ифлосланиш овқат тайёрлашда сифатсиз сув ишлатилиши, озиқ-овқат объектларида касаллар ва ташувчиларнинг ишлаши, озиқ-овқат объектининг санитария-эпидемиология ҳолати қониқарсиз эканлиги ва ходимларнинг шахсий гигиена қоидаларини бузишлари, озиқ-овқат ишлаб чиқарилишининг узлуксизлигига ва маҳсулотни тайёрлаш, сақлаш ва реализация қилишнинг технологик шартларига риоя қилмасликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнида доимо маҳсулотнинг микроорганизмлар билан зарарланиши хавфи мавжуд бўлади. Бу хом-ашё, таркибий қисмлар ва тайёр маҳсулотнинг ходимлар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, идишлар билан алоқада бўлиши билан боғлиқдир. Бу борада жамоатчилик овқатланиши корхоналаридаги технологик жараён энг кўп потенциал хавфга эга бўлади. Овқат заҳарланиши пайдо бўлишининг потенциал хавфи шаклланишида қуйидагилар ҳисса қўшадилар: озиқ-овқат маҳсулотининг тури ва унинг физикавий-кимёвий хусусиятлари, озиқ-овқат объекти ходимларининг саломатлик ҳолати ва санитария саводхонлиги даражаси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айлантиришнинг санитария чекловларига амал қилиниши.
Барча озиқ-овқат маҳсулотлари ва таркибий қисмларини уларнинг микробли этиологияга эга овқат заҳарланишлари пайдо бўлиши омили сифатида потенциал хавфга мувофиқлигига қараб, шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин: хавфли ва потенциал хавфли. Биринчи гуруҳга тез айнийдиган маҳсулотлар киради, уларда микроорганизмлар сақланиб қолиши, кўпайиши ва токсинлар ишлаб чиқариши мумкин (агентларнинг баъзи бирлари учун). Потенциал хавфли маҳсулотларга водород ионлари нисбатан юқори концентрацияда (рН 4,6 ва ундан юқори) ва намлиги (сув фаоллиги) 0,85 ва ундан юқори бўлган турли хом-ашё (табиий ва синтетик) ва овқат композициялари киради. Маҳсулотларнинг потенциал хавфлилигини оширувчи қўшимча омил – нутриентли таркибда углеводлар ва оқсилларнинг бўлишидир.
Шартли-патоген ва сапрофит микроорганизмлар асосан мезофил бўлишади ва 15 дан 45 ºС гача (хавфли ҳарорат оралиғи) бўлган оптимал ҳарорат оралиғида тез кўпайишади. Уларнинг миқдори 15 ... 20 минут ичида икки баробар ошиб кетади. Битта микроб ҳужайраси 5 соат ичида ўзига ўхшаганларнинг 1 миллионтасини ярата олади. Шу сабабли ҳам овқат, пазандалик ишлови берилиши ва реализация қилинишининг барча босқичларини ҳисобга олган ҳолда, ҳавфли ҳарорат оралиғида 2 соатдан ортиқ туриб қолмаслиги керак. Потенциал хавфли маҳсулотларни 6 ºС дан паст ҳароратда (музлатгичда) сақлаганда, улардаги микроорганизмлар сақланиб қолади, аммо ўсишга қодир бўлишмайди (листериялар ва йерсиниялар бундан мустаснодир).
Ҳайвон маҳсулотларининг кўпчилиги, шу жумладан, гўшт, балиқ, парранда гўшти ва сут ҳам, 7 атрофидаги рН га эга бўлади ва бу микроорганизмларнинг ўсиши учун идеал кислоталиликдир. Юқори рНга эга бўлган сабзавотли ва тайёр макаронли таомлар 18 ... 20 ºС дан баланд ҳароратда (масалан, ёз вақтларида) бактерияларнинг кўпайиши учун яхши муҳит бўлади. Цитрус мевалари, нок, олма, резаворлар, помидорлар рН 2,2 дан 4,5 гача бўлган нордон маҳсулотлар сирасига киришади. Айни пайтда, банан, сабзи, дуккаклилар, жўхори, картошка, карам, қовоқ, шунингдек, ноннинг кислоталилиги 4,6 дан юқори бўлади.
Овқат заҳарланишини келтириб чиқарувчи потенциал хавфли бактерияларнинг кўпчилиги учун кислород бор-йўқлигининг аҳамияти йўқ, чунки улар факультатив анаэроблар жумласига киришади. Бундан фақатгина қатъий анаэроб бўлган клостридияларгина мустаснодир. Айни пайтда барча бактериялар ўсиш ва кўпайиш учун сувга мухтождир бўлади. Овқатнинг намлиги қанчалик юқори бўлса, у микроорганизмларнинг кўпайиши учун шунчалик ижобий муҳит бўлади. Маҳсулотнинг боғланган қисми бўлмаган ва микроорганизмлар фойдалана оладиган эркин сув миқдори сув фаоллиги (СФ) деб аталади ва сувга нисбатан нисбий бирликларда ифодаланади. Сувдаги СФ бирга тенг бўлади. Потенциал хавфли маҳсулотларнинг кўпчилигида СФ 0,97 ... 0,99 оралиғида бўлади. Қуритиш, музлатиш, туз ва шакар қўшиш бактериялар фойдалана оладиган сув миқдорини камайтиради ва уларнинг ўсишини камайтиради ёки бутунлай тўхтатади.
Баъзан маҳсулотларнинг намлиги унинг потенциал хавфлилигини белгиловчи омил бўлади. Масалан, сарёғда рН 4,5 бўлгани ҳолда, у стафилококлар оптимал ўсишининг қуйи поғонасида туради. Бундай вазиятда айнан сувнинг турли навларда турлича миқдорда бўлиши бактерияларнинг кўпайиш тезлигини белгилайди, шу сабабли ҳам кремли қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда олий навли сарёғ (намлиги 15,8 % дан ошиқ бўлмайди)дан фойдаланиш тайёр маҳсулотнинг белгиланган сақлаш шароитларида нисбий бактериал барқарорлигини таъминлайдиган омил бўлади. Олий навли сарёғни “ҳаваскорча” ёки “крестьянча” навлари (намлик 20 ... 25 %) га алмаштириш кремли маҳсулотларни сақлашни сезиларли даражада қатъийлаштиришни ва уларни реализация қилишни тезлаштиришни талаб этади. Сўнгги йилларда озиқ-овқатлардаги
микроорганизмларнинг ўсишини технологик меъёрлаштириш учун рН пасайишини таъминловчи махсус овқат қўшимчалари қўлланилмоқда.
Овқат заҳарланишлари пайдо бўлишида озиқ-овқат корхоналарида ишловчи ва хом-ашё ёки тайёр маҳсулот билан алоқада бўлувчи касал ва соғлом бактерия ташувчилар алоҳида роль ўйнайдилар. Уларни аниқлаш ва даволаш мунтазам тиббий кўриклар доирасида кўзда тутилган муҳим санитария-эпидемиология тадбирлари жумласига киради. Клиник касаллик белгилари мавжуд бўлган касаллар ёки танасида ва қўл-оёқларида кўринувчи яллиғланган жароҳатлари бўлган, шунингдек, аниқланган бактерия ташувчилар то тўлиқ даволангунларича ёки тузалгани икки марталик лаборатория таҳлилларида тасдиқлангунига қадар ишдан четлаштирилиши лозим. Бактерия ташувчилик инсондан олинган мос материални текшириш давомида аниқланади. Потенциал хавфли микроорганизмлар бурун- ҳалқумда, ичакларда, терида мавжуд бўлишлари ва муайян шароитларда овқатни зарарлантиришлари мумкин. Бунга эса шахсий гигиенанинг бузилиши, ишлаб чиқариш гигиенаси (иш кийими, жиҳозларни иш сменаси давомида мунтазам алмаштириб туриш) га амал қилмаслик сабабчи бўлиши мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айлантиришдаги санитария чекловини амалга ошириш учун келаётган хом-ашёнинг сифатини, технологик жараённинг узлуксизлигини назорат қилиш (хом-ашё, тайёр маҳсулот ва чиқиндиларнинг тўқнашишига йўл қўймаслик) маҳсулотни тайёрлашнинг барча босқичларида иссиқлиқ ишлови берилиши тартибларига риоя қилиш, тайёр маҳсулотни тўғри совутиш ва сақлаш, озиқ-овқатлар ва таомларни реализация қилиш шароитлари устидан назорат ўрнатиш асосий аҳамиятга эгадир. Ҳайвонлардан олинган хом-ашёларга иссиқлик ишлови берилишида ҳар бир порциянинг ичида қуйидагича ҳароратга эришилиши лозим: бутун парранда – 82 º С, жўжа ёки курка порцияси – 74 º С, мол гўшти, чўчқа гўшти, қўй гўшти порцияси – 71 º С, тухум ва унинг асосидаги таомлар (қуймоқ, омлет) – 71 º С. Агар маҳсулот тайёрлаган заҳоти истеъмолга тортилмаса, унда 1 ... 2 соат давомида совутилиши ёки музлатилиши лозим. Барча совутилган ёки иссиқлик ишлови берилмайдиган тез айнийдиган маҳсулотларни сақлашнинг ҳарорат тартиби 0 ... 6 º С ни ташкил этади, жамоатчилик овқатланиши тизимида уларни сақлаш муддати
3 ... 12 соатдан ва саноат ишлаб чиқарилишида эса 24 ... 72 соатдан ошмаслиги лозим. Тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилишда улар совутиладиган шароитда ёки қайноқ иккинчи таомларнинг ҳарорати 60 º С дан паст бўлмаслиги лозим.
Микробли этиологияга эга бўлган овқат заҳарланишлари кўпинча тез айнийдиган озиқ-овқатлар ва таомларни ишлаб чиқариш ва айлантиришнинг санитария-эпидемиология қоидалари бузилиб, уларнинг шартли-патоген микроорганизмлар билан ифлосланиши ва кейингиларининг маҳсулот ичида бошланғич (касаллик чақирувчи) миқдоргача кўпайишлари оқибатида содир бўлади. Бунда жабрланганларнинг ўзига хосликлари ва қўзғотувчининг
хусусиятлари овқат заҳарланиши кечишининг оғирлигига сезиларли таъсир кўрсатади.



    1. Download 2,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish