Clostridium perfringens келтириб чиқарадиган овқат токсикоинфекциялари. Клостридиялар анаэроб граммусбат спора ташувчи бактерияларга мансуб бўлиб, атрофи-муҳитда кенг тарқалган ва ҳайвонлар ва инсоннинг ичагида хаёт кечиради. Clostridium perfringens нинг бер нечта серотиплари ажратилади: овқат токсикоинфекцияларини асосан А, D ва В вариантлари келтириб чиқаради. Заҳарланишнинг нисбатан оғирроқ шакли – некротик энтерит бўлиб, С серотипи бактериялари келтириб чиқаради. Clostridium perfringens организмга мультиомил таъсирли токсинларнинг бир нечта синфини ишлаб чиқаради. Асосий токсик самарага эга бўлгани – α- токсиндир.
Клостридиялар спора ҳосил қила олишлари ҳисобига ҳам ташқи таъсирларга ўта бардошлидир – пастеризациялаш ва қайнатишда, музлатиш ва тузлашда ҳам тирик қоладилар. Спораларни йўқотиш фақатгина консерва ишлаб чиқариш саноатида ишлатилувчи гипербарик стерилизациядагина амалга оширилиши мумкин, холос. Бактерияларнинг вегетатив шакллари кўпайиши учун оптимал шароитлар ҳарорат 10 ... 52 ºС ва рН 5,5 ... 8 га тенг бўлишидир.
Организмга 1 г маҳсулотда 106 дан кўпроқ клостридиялар тушганидаги овқат заҳарланишининг яширин (инкубацион) даври 8 ... 22 соатни ташкил
этади. Клиник манзарасида ичак сангчиқлари, кўнгил айниши ва диарея (бадбўй ажралмалар билан) кўпроқ намоён бўлиб, тана ҳарорати ошмайди. Токсин бактериялар томонидан ичак бўшлиғида ишлаб чиқарилади. Касалликнинг кечиши одатда енгил ўтади ва 24 соатдан узоққа чўзилмайди. Фақат охири ўлим билан тугайдиган некротик энтерит ҳодисалари бундан мустаснодир. Clostridium perfringens томонидан юзага келган овқат токсикоинфекциясини ташҳислаш касалнинг нажасларидан ва гумон қилинаётган озқи-овқатлардан қўзғотувчини ва токсинни ажратиб олишга асосланади. Шунингдек, серологик ёйма ташҳислашдан ҳам фойдаланилади. Ривожланган мамлакатларда ҳар йили Clostridium perfringens туфайли юзага келган ўн минглаб овқат токсикоинфекциялари қайд қилинади.
Овқатда Clostridium perfringens тўпланиши билан боғлиқ овқат заҳарланишларининг асосий профилактикаси тайёр озиқ-овқатлар ва таомларнинг сақланиш шароитлари ва муддатларига қатъий риоя қилишдир. Масалан, жамоатчилик овқатланиши корхонасидаги музлатгичнинг ҳарорати ёки иккинчи таом тортилаётгандаги чекланган ҳарорат (65ºС) клостридияларнинг кўпайиши учун тўсиқ бўлиши мумкин.