Энтероинвазив E. Coli. Ичак таёқчасининг ушбу серотипи бактерияли (бацилляр) дизентерия сифатида маълум бўлган касалликни келтириб чиқарадики, уни кўпинча шигеллёз дизентерия билан адаштириб юборилади. Энтероинвазив ичак таёқчаси организмга зарарланган сув ёки озиқ-овқатлар (тезкор овқатланиш маҳсулотлари, пастеризацияланмаган сут маҳсулотлари ва бошқалар) билан тушади, шунингдек, алоқа-маиший йўл билан ҳам юқиши мумкин. Касаллик юқтирувчи дозаси 10 та ва ундан ҳам камроқ бактерияни ташкил этадики, бу лабориявий ташхислашни сезиларли даражада қийинлаштиради. Касалликнинг яширин (инкубацион) даври 12 ...
72 соатгача етади. Клиник манзараси шигеллалар туфайли юзага келган дизентерияникидан деярли фарқ қилмайди. Аҳолининг ҳар қандай ёш гуруҳлари бу касалликка чалиниши мумкин.
Вирусли гастроэнтеритлар
Бир қатор вируслар (ротавирус, Норволк оиласи ва бошқа калицивируслар, астровируслар, аденовируслар ва парвовируслар) алиментар йўл билан тушганида келтириб чиқарадиган касалликнинг етакчи касаллик белгиси (симптоми) гастроэнтерит дир. Унинг инфекцияли дозаси номаълум, аммо паст бўлса керак. Касаллик ўртача оғирликда кечиши билан характерланади ва кўнгил айниши, қайт қилиш, диарея, қорин соҳасидаги оғриқлар билан намоён бўлади. Шунингдек, бош оғриғи ва унча баланд бўлмаган безгак ҳам кузатилиши мумкин.
Инфекция манбаи инсон ёки моллюскалардир (парвосимон вируслар). Вируслар ифлосланган ичимлик суви ва озиқ-овқатлар орқали нажас-орал йўли билан ўтади. Шунингдек, алоқали-маиший йўл билан ҳам юқиши мумкин. Озиқ-овқатларда ҳам, худди атрофи-муҳитдаги бошқа абиоген объектлардаги сингари, бактериялардан фарқли ўлароқ вируслар кўпаймайди.
Нисбатан кўпроқ инфекция юқтирувчи озиқ-овқатлар тоифасига краблар, устрицалар ва хом таркибий қисмлардан тайёрланувчи салатлар, шунингдек, тайёрланганидан кейин иккиламчи иссиқлик ишлови берилмайдиган бошқа маҳсулот ва таомлар киради. Касаллик зарарланган таом истеъмол қилинганидан сўнг 24 ... 48 соат ўтгач пайдо бўлади ва одатда 24 ... 60 соатга яқин давом этади.
4 ... 6 ёшлардаги болаларнинг кўпчилигида гастроэнтеритни келтириб чиқарувчи вирусларга нисбатан антитаначалар мавжуд бўлади (бундан парвовируслар истиснодир). Гастроэнтерит билан кўпроқ болалар (биринчи
марта инфекция юққанлар) ва нуроний ёшдаги одамлар (иммунитети сусайиб қолганлар) касалланишади. Гастроэнтеритни келтириб чиқарувчи вирус агентини аниқлаш стандарт иммун-ферментли усуллар билан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |