ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet153/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Энтеротоксиген E. Coli. Энтеротоксиген ичак таёқчалари – ушбу бактерияларнинг тўртта серологик турларидан бири бўлиб, асосий касаллик белгиси ич кетиши (диарея) бўлган гастроэнтеритни келтириб чиқаради. Бу касаллик биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси, айниқса, кичик ёшдаги болалар ва ушбу мамлакатларга ташриф буюрувчи сайёҳлар орасида учрайди (“сайёҳлар диареяси”). Энтеротоксиген ичак таёқчаларининг манбалари одамлар (ташувчилар) ва ҳайвонлардир.
Энтеротоксиген ичак таёқчаларининг инфекция юқтирувчи дозаси миллионлаб микроб ҳужайраларини ташкил этади (болаларда доза анча камроқ бўлади). Организмга алиментар йўл билан тушган ичак таёқчалари ингичка ичакда жойлашиб олишади ва ичак бўшлиғидаги суюқлик секрециясини фаоллаштирувчи токсин ишлаб чиқара бошлашади. Бунда диарея 24 соатгача давом этиши мумкин. Бошқа касаллик белгилари қуйидагилар бўлиши мумкин: абдоминал санчиқлар, кўнгил айниши, субфебрил безгак. Касалликнинг яширин (инкубацион) даври 6 ... 12 соатни ташкил этади. Болалар ва қарияларда узоқ вақт ич кетганида электролитларнинг ўрнини тўлдириш зарур бўлишини ҳисобга олмаганда, касаллик тез, қарийб асоратларсиз ўтиб кетади.
Ташҳисловчи текширувлар учун мураккаб лаборатория тадқиқотлари – иммун-кимёвий, цитологик, ПЦР, токсикологик текширувлар ёрдамида ичак ажратмаларидаги қўзғотувчини аниқлаш зарур бўлади. Вазифа шу билан мураккаблашадики, касалликнинг ўткир даврида энтеротоксиген ичак таёқчаларининг кўпчилиги ичак ичидагилар билан бирга чиқиб кетади. Озиқ- овқатлардаги ичак таёқчалари ва токсинларни аниқлаш ҳам худди шундай йўл билан амалга оширилади. Бактериялар ва уларнинг токсинларини ажратиб олиш ва аниқлашнинг умумий вақти уч кунга боради.
Энтеротоксиген ичак таёқчалари билан кўпроқ овқат тайёрлашда фойдаланиладиган ичимлик суви, сут маҳсулотлари ва иссиқлик ишлови берилмайдиган таомлар (айтайлик, салатлар) ифлосланади. Энтеротоксиген ичак таёқчаларининг ичимлик суви ва овқатларга тушиши оддий санитария меъёрлари ва шахсий гигиена кўникмалари бузилишига олиб келади. Санитария-эпидемиология назорати тизими ишлайдиган мамлакатларда ушбу турдаги ичак таёқчалари билан боғлиқ бўлган коли-инфекция ҳолатлари қарийб учрамайди.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish