Энтеропатоген E. Coli. Энтеропатоген ичак таёқчалари бактерияларнинг серогуруҳига мансуб бўлиб, уларнинг сирулентли механизмида энтеротоксин жалб этилмайди. Улар кичик ёшдаги болаларда касаллик қўзғотади ва “чақалоқлар диареяси” деган ном билан ҳам аталади. Боланинг организмига тушган 106 миқдордаги микроб ҳужайралари,
энтеропатоген ичак таёқчалари бевосита ичак шиллиқ қаватига таъсир ўтказиб, қон аралаш ич кетиши билан кечувчи деструктив жараёнларни юзага келтиради.
Энтеропатоген ичак таёқчалари билан боғлиқ бўлган чақалоқлар касалликлари яхши ривожланмаган мамлакатларда, аҳолининг санитария маданияти паст бўлган шароитларда қайд этилади. Сунъий овқатлантирилувчи, зарарланган сув билан тайёрланган овқат (болалар аралашмалари) олувчи болалар кўпроқ касалланадидилар. Касаллик кўпинча дегидратация касаллик белгилари билан оғир кечади ва 50 % ҳолларда ўлимга олиб боради. Ташҳисловчи текширувлар учун ичак ажратмалари ва маҳсулотлардаги қўзғотувчини стандарт усулларни қўллаган ҳолда ажратиб олиш зарур бўлади.
Энтерогеморрагик E. Coli О157 : Н7. Ичак таёқчаларининг О157 : Н7 серотипи ичаклар шиллиқ қаватига бевосита таъсир қилувчи кўп миқдордаги шигелласимон токсинлар – веротоксинларни синтезлашга қодир бўлади. Ичак таёқчасининг ушбу серотипи келтириб чиқарувчи ўткир касаллик геморрагик колит деб аталади. У яширин даври қисқа (6 ... 12 соат) бўлган ўткир кўринишда бошланиши ва абдоминал оғриқлар, қон аралаш диарея, субфебрил безгак (ёки тана ҳарорати нормал бўлиши) билан характерланади.
Касаллик одатда саккиз кундан узоққа чўзилмайди. Энтерогеморрагик ичак таёқчаси келтириб чиқарган геморрагик колитнинг асоратларига гемолитик уремик синдром кирадики, у нефрит, гемолитик анемия ва буйрак функцияларининг вақтинча сусайиши билан бирга кечади. Ушбу синдром кўпинча ёшларда кузатилади. Қарияларда E. сoli О157 : Н7 коли- инфекцияларининг асоратига тромбоцитопеник пурпура кирадики, ундан ўлиш ҳоллари 50 % гача етади. Колибоғлиқ геморрагик колитни ташҳислаш азият чекувчиларнинг нажасларидаги ёки гумон қилинаётган озиқ- овқатлардаги E. сoli 0157 : Н7 ни ёки веротоксинларни махсус селектив усуллар билан ажратиб олишдан иборат бўлиб, бунга фақатгина яхши жиҳозланган лабораторияларда эришиш мумкин.
Организмга маҳсулотлар (тезкор овқатланиш маҳсулотлари, пастеризацияланмаган сут маҳсулотлари ва мева шарбатлари, салат қилинувчи сабзавотлар ва бошқалар), шунингдек, алоқа-маиший йўл билан ҳам юқиши мумкин. Организмга E. сoli О157 : Н7 тушиши билан боғлиқ касалликларнинг сабаблари қуйидагича тақсимланади: контаминацияланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш – 523 %, маиший алоқалар – 16 %, контаминацияланган сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш – 14 %, зарарли ичимлик суви – 12 % ва контаминацияланган маҳсулотларнинг бошқа гуруҳи – 5 %. Бир нечта микроб ҳужайралари касаллик юқтирувчи дозани ташкил этади.
Бу касаллик кўпроқ болалар ва қари одамларда келиб чиқади. Ҳозирги вақтда E. сoli 0157 : Н7 туфайли келиб чиққан геморрагик колит билан касалланиш ҳолатлари худди сальмонеллёзлар, листериозлар ва кампилобактериозлар каби жиддий тиббий муаммога айланмоқда. E. сoli
О157 : Н7 ва сапрофит ҳамда шартли-патоген микрофлоранинг унга ўхшаш серотип (О26 : Н11, О113 : Н2, О111 : Н2 ва О145 : Н28) ларининг пайдо бўлишини антропоген омиллар (атроф-муҳитнинг таъсири, антибиотикларнинг кенг қўлланилиши, озиқ-овқат саноатининг янги технологиялари)нинг микроорганизмлар генотипларини ўзгартирувчи ва уларга патогенлик хусусиятларини берувчи модификацияловчи таъсири билан боғланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |