Учувчан ёғ кислоталар миқдори (мл)
0,35 гача
0,36-0,5 гача
0,51-0,65 гача
0,66-1,0 гача
1,0 дан юқори
|
0
1
2
3
4
|
Мис сульфатга шўрва реакцияси
Шўрва тиниқ ёки хиралашган
Шўрвада чўкмалар ҳосил бўлиши
Шўрвада желесимон чўкма ҳосил бўлиши, оч кўк ёки яшил рангда
|
0
3
4
|
Аминоаммиак азотнинг миқдори (100 г гўшт учун мг да)
80 гача
80-130гача
130 дан юқори
|
0
1
2
|
Бактерископия
Суртмада микроорганизмлар топилмайди ёки кўриниш майдонида бир кўришда кокклар ва таёқчалар, чириган тўқималарнинг чўкмаси йўқ.
Суртмада бир неча 10 кокклар (20-30) бир кўриш майдонида таёқчалар чириган тўқималар анча кўринган.
Суртмада яққол кўринган микроорганизмлар чириган тўқималар юқори миқдорда
|
0
1
2
|
Гўштни баллар системаси бўйича ҳисоблаб топилгандан кейин жами баллар йиғилади, агар:
25-21 балл бўлса гўшт – сифатли
20-10 балл бўлса гўшт – шартли яроқли
9-0 балл бўлса гўшт – яроқсиз ҳисобланади.
ГЎШТ ТАРКИБИДА ФИННА ВА ТРИХИНЕЛЛАРНИ АНИҚЛАШ
Гўштлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлган гижжа личинкалари билан зарарланган бўлиши мумкин: қуролланган лентасимон чўчқа Taenia solium ёки қуролланмаган қорамол Taeniarinchus saginatus гижжалари. Гўштнинг бу личинкалар билан зарарланиши цистицеркозлар (финноз) деб аталади. Гўштда финна борлигини гўштни мушак қисмини кесиб оддий кўз билан кўриш мумкин. Бунда гўштда майда нўхатсимон оқиш финналар кўриниб туради. Финналар билан асосан чайнаш мушаклари ва миокард зарарланади. Ветеринария талабларга кўра гўштнинг 40 см2 юзасида учта ва ундан ортиқ финналарнинг бўлса маҳсулот яроқсиз деб ҳисобланиб йўқ қилинади. Агар 40 см2 юзада 3 тагача финналар бўлса бундай гўштларни 8 см қалинликда ва 2 кг вазндан кесиб 3 соат давомида қайнатилади. Агар ёпиқ қозонда 1,5 атм. босими остида қайтишнинг иложи бўлса 2,5 соатгача қайнатиш мумкин.
Мол гўштини музлатиш йўли билан хам зарарсизлантириш мумкин. Гўштни – 12 0Сгача ёки қалинроқ гўштни 24 соат давомида – 9 0Сдан – 6 0Сгача ушлаб туриб ҳам зарарсизлантириш мумкин.
Чўчқа гўштини зарарсизлантириш учун ҳароратни – 10 0Сгача тушириш, агар қалинроқ бўлса – 12 0Сда 10 кун давомида ёки 4 соат – 12 – 13 0Сгача сақлаш лозим.
Финнали гўштни зарарсизлантириш учун кучли тузлаш ёки тузли эритмада 20 кун давомида сақлаш мумкин. Чўчқа ёғи тузни яхши қабул қилмаслигини инобатга олиб 3,5-5 % дан оширилмайди. Финналар 7% дан юқори бўлган тузли муҳитда зарарланади, шунинг учун кесмаларни 100 0С ли ҳароратда тузлашни амалга оширган маъқул.
Бундан ташқари гўштлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлган трихинелла (Trichinella spiralis) личинкалари билан ҳам зарарланиши мумикн, буни аниқлаш учун гўштни диафрагма, қорин ва жағ қисмидаги мушакларини кичик бўлакларга бўлиб кесиб микроскоп остида қўриш лозим. Личинкалар спираль холидаги қурт шаклида бўлади.
Трихинелларни махсус прибор – компрессиумда кўриш мақсадга мувофиқдир. Компрессиум 24 квадратга бўлинган 2 та ойнали пластинкалардан ташкил топган бўлиб пластинкалар орасига гўштни қўйиб, гўшт бўлаги юпқа рангсиз холатга келгунча винтлари қотирилади. Агар 24 бўлакни ичида бир дона трихинелла топилса, бу гўшт нимтаси ва бошқа органларини истеъмол қилиш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |