Шифохоналар овқатланиш блокининг қурилмалари ва жиҳозланиши. Шифохона ошхонаси ўзаро бир-бири билан боғланган мураккаб тузилишдаги хоналардан иборат. Унинг таркибига омборхона ва ишлаб чиқариш хонаси, ошхона ходимлари учун маиший-хизмат кўрсатиш хоналари, бундан ташқари ошхоналар таркибида тарқатув пункти ва овқатланиш бўлими мавжуд.
Шифохоналар ошхонаси марказлашган ҳамда марказлашмаган бўлиши мумкин. Марказлаштирилган типдаги ошхоналар кўп тармоқли шифохоналарда алҳида бинода, 300 ўриндан ортиқ бўлмаган бир тармоқли шифохоналарда умумий бино ичида жойлаштирилади.Марказлаштирилган ошхоналарда таомлар бўлимларга ташилади ва бўлимларда қайта иситилиб беморларга берилади. Аксинча марказлаштирилмаган ошхоналарда таомлар умумий бино ичида бўлганлиги боис тўғридан-тўғри беморларга берилади.
Шифохоналарнинг ошхоналари таркиби ва майдони даволаш профилактика муассасаси ўринлар сони амалдаги Қурилиш меъёрлари ва қоидалари асосида белгиланади.
Ошхоналарда маҳсулотларга бирламчи ишлов бериш учун қуйидаги асбоб-анжомлар бўлиши талаб этилади: а)картошка тозалагич, сабзавот кескичлар, шарбат сиқувчи воситалар б) гўшт майдалагич, фарш тайёрлагич, балиқ тозалагич, котлет тайёрлаш учун автомат; в) нон ва тухумни кесувчи машина; г) идиш-товоқларни ювувчи машина.
Даволаш профилактика муассасалари ошхоналарида қуйида шароитлар яратилган бўлиши талаб этилади: идишларни ювиш, дезинфекциялаш ва қуритиш, таомларни тайёрлаш учун қурилмалар, таомларни тарқатиш столи, хар бир бемор учун 3 дона тақсимча (чуқур, қичик ва дисерт), санчиқ, 2 дона қошиқ (ошхона ва чой), кружка, Ошхонада идишлар ва қурилмаларни сақлаш учун, нон, туз ва шакар сақлаш учун, хўжалик анжомларини сақлаш учун шкафлар бўлиши талаб этилади. Хўжалик анжомларини маркировкаланган бўлиши лозим. Иссиқ сув таъминоти бўлишига қарамай ошхонада сув иситгич бўлиши талаб этилади. ДСЭНМ томонодан махсус паспорт берилган автомобиллар ошхонага озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга рухсат этилади.
Даволаш профилактика муассасаларнинг овқатланиш бўлимларини санитар-гигиеник баҳолаш
Даволаш профилактика муассасаларнинг овқатланиш бўлимларини санитар-гигиеник баҳолаш чуқурлаштирилган санитар текшируви асосида ўтказилади.
Текширувдан мақсад ДПМ нинг маҳсулотларнинг қабул қилиш ва сақлаш шароити, пархез таомларни тайёрлаш шароитлари, беморларга овқатларни тарқатиш ва ташиш шароитлари қанчалик санитария меъёрлари ва қоидаларига тўғри келишини аниқлаш. Текширувнинг мухим вазифаларидан бири бу – таомларнинг биологик ва озуқавийлик қийматипасайишига олиб келувчи санитар-гигиеник ҳамда санитар-технологик бузилишларни аниқлаш.
ДПМ ларни санитар-гигиеник текшириш бошқа умумий овқатланиш корхоналарини санитар-гигиеник текширувидан фарқ қилмайди.
Текширувни олиб боришда албатта қуйидагиларга амал қилиш зарур:
1) “Умумий овқатланиш корхоналари санитар қоидалар” асосида ошхона қурилмаларига, таомларни тайёрлаш технологиялари қўйиладиган талаблар;
2) “Тез бузилувчи маҳсулотларни сақлаш муддати ва шароити” санитария қоидалари;
3) “Овқатларни С витаминлаштириш йўриқномаси” ССВ буйруғи;
4) “ДПМ да пархез овқатланишни ташкиллаштиришни яхшилаш тўғрисида” ССВ буйруғи;
5) “Умумий овқатланиш корхоналари, сув таъминоти ҳамда болалар муассасаларида ишловчилар ва ишга қабул қилинувчи ходимларни мунтазам профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича йўриқнома” ДПМ даги пархез овқатланиш статистик ва лаборатор усуллар ёрдамида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |