ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида


ЗАРАРЛИ ВА ЎТА ЗАРАРЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ШАРОИТИДА ИШЛОВЧИЛАРНИНГ ДАВОЛОВЧИ-ПРОФИЛАКТИК ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШГА БЎЛГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР



Download 2,35 Mb.
bet144/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

ЗАРАРЛИ ВА ЎТА ЗАРАРЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ШАРОИТИДА ИШЛОВЧИЛАРНИНГ ДАВОЛОВЧИ-ПРОФИЛАКТИК ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШГА БЎЛГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
Ишлаб чиқариш корхоналарида даволовчи профилактик овқатланишнинг санитар-гигиеник назорати
Ўта зарарли ишлаб чиқариш шароитида ишловчи ходимлар организмини зарарли омилларга бўлган резистентлигини ошириш,зарарли кимёвий воситалардан шикастланган орган ва органлар тизимини функционал фаоллигини ошириш, токсик моддаларни сўрилиши камайтириш ва уларни организмдан сийдик орқали чиқиб кетишини тезлаштириш мақсадида бепул даволовчи-профилактик овқатланиш ташкил этилади:
1) амалдаги қонуний ва меъёрий хужжатлар асосида тавсия этилган даволовчи-профилактик овқатланишни асослаш;
2) тайёрланган таомларнинг сифати ва тайёрлаш шароитлари, даволовчи-профилактик нонушта, витамин воситаларини берилиши, сут ва бошқа ўта зарарли ишлаб чиқариш шароитида тавсия этиладиган маҳсулотларга санитар-гигиеник баҳо бериш;
3) даволовчи-профилактик овқатланишда тавсия этиладиган маҳсулотлар мажмуаси, кимёвий таркиби ва қувватмандлигига гигиеник тавсиф бериш;
4) даволовчи-профилактик овқатланишнинг самарадорлигига боҳо бериш;
5) даволовчи-профилактик овқатланишни яхшилаш ва гигиеник чора тадбирлар ишлаб чиқиш.
Даволовчи-профилактик овқатланишда махсус сут, сут маҳсулотлари ва пектин, витамин воситалари тавсия этиладиган рационлар хам мавжуд (7.2-жадвал).
Рацион № 1 – липотроп моддаларга бой (метионин, цистеин, лецитин), жигарда моддалар алмашинувини фаоллаштирувчи ва жигарнинг антитоксик хусусиятини оширувчи (сут, сут маҳсулотлари, жигар, тухум) маҳсулотлар тавсия этилганлиги билан тавсифланади. Рационга № 1 қўшимча равишда 150 мг аскорбин кислота берилади.
Рацион № 2 – оқсиллар (гўшт, балиқ, сут), яримтўйинмаган ёғ кислоталари (ўсимлик ёғи), кальций (сут, пишлоқ) турли шароитларда организмда кимёвий бирикмаларнинг йиғилишини камайтиришни таъминлаш.
Рацион № 2 га қўшимча тарзда қуйидагилар тавсия этилади: фтор бирикмалари билан ишловчиларга - 2 мг ретинол, 150 мг аскорбин кислотаси; ишқорий металлар, хлор ва унинг ноорганик бирикмалари, азот оксидлар ва бирикмалари билан ишловчилар учун – 2 мг ретинол, 100 мг аскорбин кислота, фосген билан ишловчилар учун – 100 мг аскорбин кислота.
ДПО (даволовчи-профилактик овқатланиш) тартиби. Ҳозирги кунда ушбу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан белгиланган 6 та даволовчи-профилактик овқатланиш рационлари мавжуд.
ДПО учун сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби, қувватмандлик меъёрлари 7.3 жадвалида келтирилган. Рационларга қўшимча витаминлар белгиланади.


7.2-жадвал

Маҳсулотнинг номи
(брутто)

Рациондаги озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдори, г

№1

№2

№2а

№3

№4

№5

Қора нон

100

100

100

100

100

100

Буғдой нон

-

100

100

100

100

100

Буғдой уни

10

15

6

15

-

-

Ёрма

10

10

-

-

-

-

Макаронлар

17

-

5

100

45

40

Шакар

30

25

40

17

-

25

Гўшт

37

25

-

-

12

50

Балиқ

4

12




-







Жигар



















Тухум



















Кефир



















Сут



















Творог ёғлилиги18%



















Сметана



















Пишлоқ



















Хайвон ёғи



















Ўсимлик мойи



















Картошка



















Карам



















Сабзавотлар (сабзи)



















Томат-пюре



















Янги мевалар



















Сухари



















Ош тузи



















Чой



















Кимёвий таркиби:
-оқсиллар
-ёғлар
-карбон сувлар



















Қувватмандлиги
кДж (ккал)



















Аминокислоталар



Триптофан



















Метионин



















Цистеин



















Лизин



















Фенилаланин+



















Тирозин



















Гистидин



















Рацион № 2 га нисбатан рацион № 2а озиқ-овқат маҳсулотларига ва аминокислоталарга бой (триптофан, метионин, цистеин, лизин, фенилаланин, тирозин ва гистидин). Рацион № 2а га қўшимча 100 мг аскорбин кислота, 2 мг ретинол, 15 мг никотин кислота, 25 мг метилметионинсульфон хлорид, 150 мл Нарзан.
Рацион № 3 оқсиллар, ишқорий элементлар, пектин, витаминларга (сут ва сут маҳсулотлари, картошка, овоши, мевалар) бой. Ушбу рационга қўшимча 150 мг аскорбин кислота берилади.
Рацион № 4 ни белгилашдан асосий мақсад – жигар ва қон хосил қилувчи органларнинг функционал фаолияти ошириш. Ушбу рационнинг таркибига липотроп моддаларга бой бўлган маҳсулотлар (сут ва сут маҳсулотлари, ўсимлик ёғи), жигарнинг фаолиятини яхшилайдиган воситаларга бой. Рационга қўшимча 150 мг аскорбин кислота белгиланади.
7.3 - жадвал
ДПО нонуштасини тайёрлашдаги ўзаро алмаштирилиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг меъёри

Алмаштирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар

Оғирлиги
(брутто)

Ўрин олувчи маҳсулотлар

Эквивалент оғирлик
(брутто), кг

Мол гўшти

1

Чўчқа гўшти

1,0

1

Ёғсиз қўй гўшти

1,0

1

Янги балиқ

1,5

1

Балиқ қиймаси

1,0

Тухум

1

Меланж

1,0

1

Тухум порошоги

0,278

Сут

1

Қуюлтирилган сут

0,45

1

Қуруқ сут

0,13

1

Кефир

1,00

1

Ацидофил

1,00

1

Простокваша

1,00

Янги творог

1

Қуруқ творог

0,35

Сариёғ

1

Пишлоқ ёғлилиги 30%

0,50

Ўсимлик ёғи

1

Ўсимлик маргарини

1,00

Пишлоқ

1

Творог

2,00

Сметана

1

Сариёғ

0,25

Турли ёрмалар

1

Турли ёрмалар

1,00

Картошка

1

Қуритилган картошка

0,2

Янги сабзавотлар

1

Қуритилган сабзавотлар

0,10

Мевалар

1

Мевали шарбатлар

1,00

1

Қуруқ мевалар

0,25

Рацион № 5 белгилашдан мақсад асаб тизимини (лецитин, тухум сариғи, ўсимлик ёғи, яримтўйинган ёғ кислоталари, қўшимча тиамин берилади) ва жигар (хайвон оқсили, творог, ёғсиз гўшт, балиқ, тухум, ўсимлик ёғи, яримтўйинган ёғ кислоталари) химоя қилишдан иборат. Рационга қўшимча равишда 150 мг аскорбин кислота ва 4 мг тиамин. Барча рационларда ош тузи, ёғ маҳсулотлари чегараланади.


Агар бирор бир белгиланган озиқ – овқат маҳсулотларининг ўрнига кимёвий таркиби ва тенг қийматли бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига алмаштирилади (7.4-жадвал):
7.4-жадвал



Маҳсулотлар
номи

Оғирлиги брутто,г

% чиқинди

Оғирлиги нетто, г

Органик таркиби, г

Қувват
мандлиги
кДж

Минерал моддалар, мг

Витамин, мг

Оқсил

Ёғ

Углевод

Маҳсулотлар хисобига




Са

Р

Mg

Fe

B1

B2

B6

PP

C

E

A (мкг)

хайвон

ўсимлик

хайвон

ўсимлик

Жами
































































Даволовчи – профилактик овқатланиш ишдан олдин нонушта кўринишида берилади.


Даволовчи – профилактик овқатланишда сут. Сут организмнинг умумий функционал фаолиятини оширибгина қолмай, балки ишлаб чиқариш мухитидаги физик, кимёвий ва биологик омилларни организмга таъсирини енгиллаштириди.Белгиланган сутнинг меъёри бир иш сменаси учун – 0,5 л. Корхонанинг тиббий – санитар қисми ва маҳаллий ДСЭНМ билан келишилган холда сут ўрнига тенг миқдорда бошқа сут маҳсулотлари берилиши мумкин (кефир, простокваша, ацидофил).
Очиқ турда радионуклеидлар ва токсик моддалар билан ишловчи ходимларга сут белгиланади.
ДПО да сут маҳсулотлар ва пектин. Ноорганик қўрғошин бирикмалари билан ишловчи ишчиларга сут ўрнига 0,5 л миқдорида нордон сут маҳсулотлари ва 2 г пектин белгиланади. Пектин ичимлик ёки шарбат кўринишида берилади. Пектин ўрнига 300 г миқдорда табиий мевали шарбатлар берилиши мумкин.
Даволовчи-профилактик овқатланишда витаминлар. Саломатлик сақлаш мақсадида юқори харорат шароитида ишловчилар ҳамда ҳавоси таркибида никотин чанги бўлган шароитда ишловчиларга бепул витаминлар белгиланади (7.5-жадвал).
7.5-жадвал

Ходимлар контингенти

Витаминлар

Кунлик миқдор, мг

Юқори ҳарорат ва фаол иссиқ ажралиш шароитида ишловчилар:

Ретинол
Тиамин


Рибовлавин
Аскорбин кислота

2
3
3


150

А) қора металлургияда бевосита металлар прокатларни тайёрловчи ва эритувчи ишловчилар

Б) ошпазлар, нон ишлаб чиқарувчи нонвойхоналар

Никотин кислота
Тиамин
Аскорбин кислота



20
2
150

Ҳавоси таркибида никотин чанглари мавжуд бўлган тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш шароитида ишловчилар




Агар витаминлар қўшимча тарзда берилса, эритма холатида (чой қошиқда – 4 мл) ходимлар истеъмол қилаётган чой, кофе ёки учинчи таомга қўшиб берилади. Ретинол (ёғда эритилган холда) 2 томчи (2 мг миқдорига тенг) иккинчи таомнинг қайласига қўшилади.


Даволовчи – профилактик овқаланишни ташкиллаштириш. ДПО фақатгина зарарли ишлаб чиқариш омиллари билан ишланган иш кунларида ташкил этилади. Умумий тартибдаги ёки парҳез ошхоналарда даволовчи – профилактик таомларни қабул қиладиган шахслар учун махсус ўринлар ажратилиши лозим. Таомни ошпаз таом тайёрлаш меъёрлари ва витаминлаштириш тартибига риоя қилган холда тайёрлаши талаб этилади.
Даволовчи – профилактик овқатланиш устидан корхонанинг тиббий – санитария қисми ёки маҳаллий ДСЭНМ томонидан назорат қилинади. Тиббий – санитария қисм таомларни тайёрлашда белгиланган меню бўйича ва тарқатишда маълум тартибда бўйича амалга оширилишини назорат қилибгина бормай, балки санитар-оқартув ишларини хам олиб боради. ДСЭНМ корхонада огохлантирувчи ҳамда лаборатор-инструментал текширув усули ёрдамида жорий санитария назоратини олиб боради.



Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish