ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида



Download 2,35 Mb.
bet120/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

Текшириш учун намуна олиш.
Намуна олиш учун аввал ўртача намуна ажратиб олинади. Бунинг учун маҳсулот партиясининг яхшилаб кўздан кечиргандан кейин ҳар жойдан умумий банкаларнинг 1/30 қисми олинади, бунда жами текширишга олинаётган банкалар сони 10 тадан ошмаслиги керак. Агар зарарланган консерва банкалари бўлса, ўртача намуна сони 2 баробар оширилади, яъни, 1/15 қисми олинади. Бу ўртача намуналардан кимёвий ва бактериологик текшириш учун намуна ажратиб олинади. Агар консерваларнинг оғирлиги 1 кг дан кам бўлса, 5 та кимёвий ва 5 та бактериологик текширишга олинади. Агар 1 кг дан кўп бўлса, 3 тадан олинади.
Лаборатория текшириш усуллари:
Ташқи кўринишига баҳо бериш. Бомбажни аниқлаш
Консерва банкаларини герметиклигини аниқлаш
Консерва банкаларини ички юзасини кўздан кечириш, баҳолаш
Консерва маҳсулотларини органолептик текшириш
Консерва маҳсулотларини физико-кимёвий текшириш
Консерва маҳсулотларини кислоталигини аниқлаш;
Консерва маҳсулотларида ош тузи миқдорини аниқлаш.
Консерва идишларидаги қўрғошин миқдорини аниқлаш.
Ташқи кўринишига баҳо бериш.
Бомбажни аниқлаш.


Банкаларни ташқи кўринишини баҳолаш.
Консерва маҳсулотларини текшириш ташқи кўринишига баҳо беришдан бошланади, ундаги ёзувларга эътибор берилади. Банкадаги деффектларга, геметик бузилганлигига, банка чокларидаги зангларга, хамда банкалардаги (қопқоғи ва тагидаги) ёзувларга аҳамият берилади. Ёзувлар қуйидагиларни англатади:
а) консерва тури (Р-рыба, М-мясо, К-мева ёки сабзавотлар);
б) завод (траулер) номери;
в) консерва ишлаб чиқарилган йил (охирги сон – 2001 – 1, 2007 - 7);
г) смена номери;
д) ишлаб чиқарилган консервалар сони (2 та рақам);
е) консерва ишлаб чиқарилган ой (ҳарф билан белгиланади);
ж) консерваларни ассортимент шифри (3 та рақам).
Консервалар ишлаб чиқарилган ойлари қуйидагича ҳарфлар билан белгиланади: А- январ, Б- феврал, В- март, Г- апрел, Д- май, Е- июн, Ж- июл, И- август, К- сентябр, Л- октябр, М- ноябр, Н- декабр

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish