ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида


КОНСЕРВА МАҲСУЛОТЛАРИНИ САНИТАР ГИГИЕНИК ТЕКШИРИШ



Download 2,35 Mb.
bet117/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

4.8. КОНСЕРВА МАҲСУЛОТЛАРИНИ САНИТАР ГИГИЕНИК ТЕКШИРИШ
Консервалар – бу герметик тунука ёки шиша идишларда чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларидир. Консерва маҳсулотларини узоқ вақт сақлаш ҳамда микроорганизмлардан ҳоли қилиш учун юқори ҳарорат остида термик ишлов берилади. Бу консервалар биринчи ва иккинчи овқат сифатида, ҳамда кулинар ишловсиз истеъмол қилиниши мумкин. Улар саёҳат ва экспедиция вақтида жуда қулай озиқ-овқат маҳсулотидир. Консерваларнинг энергетик қиймати гўштникига қараганда юқори, чунки улар таркибида суяк, тоғай, пайлар бўлмайди, лекин таъми ва витаминларни сақлаши бўйича барра гўшт улардан устун туради. Консервалар ишлаб чиқарилишига қараб ҳақиқий консервалар ва презерваларга бўлинади. Ҳақиқий консервалар – бу герметик идишлардаги стериль маҳсулот бўлиб, махсус автоклавларда стерилланган бўлади. Презервалар стерилизация қилинмайди, улар маринад ёки зиравор тузли эритма билан ишлов берилади (масалан: кильки, сельд ва ҳ.), совуқда қисқа муддат сақланади.
Консерва маҳсулотларини таснифи. Консервалар озиқ маҳсулотини турига, ишлов берилишига, таркибига, термик ишлов берилишига ҳамда истеъмол қилинишига қараб таснифланади.
Озиқ маҳсулотини турига қараб гўштли – мол гўшти, қўй гўшти, чўчқа гўшти, парранда гўшти ҳамда уларнинг субмаҳсулотлари; гўшт-сабзавотли, мевали, балиқли, сутли бўлиши мумкин.
Маҳсулотга ишлов берилишига қараб бирламчи тузламасиз, майдаланмаган ва майдаланган маҳсулотлардан (гўшт ва ёғсиз, ёки шпиг қўшилиши мумкин); бирламчи термик ишлов берилган майдаланган гомоген маҳсулотлардан (бланкирланган, қайнатилган, қовурилган) олинган турларига ажратилади.
Таркибига кўра конвсерва маҳсулотлари табиий шарбатдаги консервалар, фақат туз ва зираворлар қўшилган консервалар, соусли консервалар – томатли, оқ мурчли ва ҳ.; желели ёки желесимон соусли консерваларга бўлинади.
Термик ишлов берилишига қараб консерва маҳсулотлари қуйидагича фарқланади: 1) 100оС дан юқори бўлган ҳароратда стерилланадиган консерва маҳсулотлари (улар чегараланган ва чегараланмаган сақлаш шароитига эга); 2) 100оС гача бўлган ҳароратда термик ишлов бериладиган консерва маҳсулотлари (улар чегараланган сақлаш шароитига эга).

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish