Усмон носир ҳаётига бир назар


Усмон Носирнинг хибсга олингандаги бармоқ излари



Download 6,75 Mb.
bet2/7
Sana23.05.2022
Hajmi6,75 Mb.
#607525
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
RISOLA MILLAT FIDOYILARI 08.07.2021 (2)

Усмон Носирнинг хибсга олингандаги бармоқ излари




Усмон Носирнинг Сталинга айби йўқлиги тўғрида ёзган мактуби




Кемерово вилояти губернатори А.Тулеев Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И. Каримовга Усмон Носир номини қайта тиклаш борасида қилинган ишлар ҳақида ёзган хати.


ҚАТАҒОНЛИККА УЧРАГАН БЕГИМҚУЛ СЎФИ МИЛЛАТ ФИДОЙИСИ
Бегимқул Сўфи 1884-йилда Фарғона вилояти Яйпан туманида туғилган. Бегимқул Сўфи Фарғона водийсининг энг катта савдогари бўлган. Отам савдогарнинг ўғли бўлган. Савдогарлик касби у кишига оталаридан мерос бўлганлиги ҳақида болаларига айтиб берган экан. Бегимқул Сўфининг келиб чиқиши Фарғона водийсида яшовчи Очамайли уруғига бориб тақалади. Бегимқул Сўфининг набираси Эргаш Бегимқуловнинг айтишича, Бегимқул Сўфи ўқимишли инсон бўлиб, араб ва форс тилларини билган. Сабаби савдогар инсонлар илмли, тилларни яхши билиши ўзи учун фойдали бўлган. Бегимқул Сўфи ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Фарғона вилоятининг энг йирик деҳқонларидан бири эди. У жуда ҳам сахий, инсонларга нисбатан бағрикенг бўлиб, ҳаммага қўлидан келганча ёрдам берган.
Бегимқул Сўфи савдогарликдан ташқари деҳқончилик билан ҳам шуғулланган. Савдо карвони билан бир неча бор Россияга пахта олиб бориб сотиб келишган. Умумий деҳқончилик қиладиган ер майдони 32 гектар эди. Ўзига оталаридан мерос бўлиб қолган ерлардан оқилоналик билан фойдаланганлиги ҳақида сўзлаб берган. Бундан ташқари ерларида ишлаётган ишчи деҳқонларнинг ер хажмига қараб яъни: турли хилдаги етиштириладиган махсулотлардан натура кўринишида иш ҳаққи берган. Ишчилар хизматлари эвазига ўзлари фойдаланишлари учун ерни ижарага ҳам олган. Бегимқул Сўфининг ерларида асосан ёлланма ишчилар меҳнат қилишган. Ерга асосан пахта ва буғдой экилган. Набираси Эргаш Бегимқуловнинг бизга берган маълумотида, Бегимқул Сўфининг ёлланма ишчиларининг сони 17 нафар бўлган.
ХХ аср бошларида юртимизда кўплаб яроқсиз ерлар ўзлаштирила бошланди. Чор ҳукумати Фарғоналик ер билан тиллаша оладиган йирик деҳқонлар хизматидан фойдаланган. Шундай ўзлаштирилмаган ҳудудлардан бири Сирдарёдаги қўриқ ва бўз ерлар бўлган (ҳозирги Тошкент вилояти Бегобод тумани). Бегимқул Сўфи юртга содиқ инсон бўлганлиги боис ҳам шу Сирдарё бўйи ҳудудларига келиб ерларни ўзлаштиришда ўз ҳиссасини қўшган. Чўлни ўзлаштиришда жуда ҳам қийинчилклар бўлиб, сув чиқариб олиб келиш амри махол бўлган бир даврда ишлаган деҳқонлар қуёш нурларидан қорайгани, чўллар сувни аёвсиз ютган. Бизга тарихдан маълумки Мирзачўлнинг чўлларини ўзлаштириш вақтларида жуда ҳам кўп техникалар сафарбар этилган. Ўша даврларда Мирзачўл ҳудудларини янада кўпроқ ўзлаштириш учун вилоятлардан аҳолини “ихтиёрий-мажбурий” кўчириб олиб келинган.
Деҳқончилик ва ер тузилиши ишлари бошқармаси бошлиғи бўлган А.Кривошеин Мирзачўлда бир неча юз минг десятина ерни ўзлаштириш орқали бу ерларга “мустаҳкам рус елементларини” кўчириш ва уларга энг яхши ерларни ажратиб беришни тавсия қилган.10
Бу режани амалга ошириш учун махсус Кўчириш бошқармаси ҳам ташкил этилган. Бошқарма зиммасига Россиянинг марказий раёнларидан “ортиқча” аҳолини кўчириш, янги ўзлаштирилган ерларнинг суғориш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилган. Мазкур кўчириб олиб келинган аҳоли Мирзачўл об-ҳаво шароитига чидай олмай кўплари қайтиб кетганлиги тўғрисида кўплаб тарихий китобларда маълумотлар мавжуд.
1905-1910-йиллар бу ҳудудга Бегимқул Сўфидан ташқари тоғаси бўлмиш Алим деҳқон, укалари Салим ва Умарлар ҳам келиб янги ерларни ўзлаштиришда фаол қатнашган. Ергаш Бегимқуловнинг айтишича бу инсонлардан кейин яна 80 хўжалик ушбу ҳудудга кўчиб келганлар. Келганларнинг ҳаммаси Очамайли уруғига мансуб эди. Қаранг: Қўнғиротлар бешта катта уруғга бўлинади: Вахтамғали, Қўштамғали, Қонжиғали, Ойинни ва Тотувли. Вохтамғали 18 та уруғга бўлинган: қозоқли, очамайли, қорақўнғирот, чанчиқли, болғали, баймоқли, жилонтамғали, абоқли, тароқли, ирғоқли, бўгажили, чўмичли, хандакли, қайчили, уювли, болғали, ишқили, кесовли.11 Очамайли Вохтамғали қабиласининг энг йирик уруғи эди. Ушбу кўчиб келганлар бу ҳудудда Очамайли қишлоғини вужудга келишида катта ҳисса қўшганлар.
Ергаш Бегимқуловнинг айтишича Бегимқул Сўфи де-йилишига асосий сабаб Бегимқул Сўфи диний билимлардан хабари борлиги сабаб Очамайли қишлоғида илк масжид қурдирган. Шу сабабдан қишлоқ ахолиси Сўфи деб аташган. Бу даврда Бегимқул Сўфи қишлоқнинг энг бой инсони бўлган. Бегимқул Сўфининг чорва қўйларининг умумий сони 500 тадан ошиқ бўлган. Бегимқул Сўфи доимий тарзда қишлоқнинг ночор қатламига моддий ёрдам бериб келган. Чор Россияси замонида мулкдор деҳқонлар пахтанинг асосий етиштирувчилари эди. Деҳқонларнинг қўлида иш қилиб юрган ишчилар пахта етиштириш ишларини амалга оширланлиги учун ер эгаларидан мукофотлар олар эди.
1917-йил октябр воқеаларидан кейин чор ҳукуматининг ағдарилиши деҳқонларга бўлган муносабатнинг ҳам ўзгаришига олиб келди.
Собиқ совет ҳокимияти ҳукмронлиги даври (1917-1991 йиллар) мамлакатимиз тарихида ўзига хос ўрин эгаллайди. 1917 йил октабрида болшевиклар зўрлик билан амалга оширган тўнтариш собиқ Иттифоқ халқлари, жумладан Ўзбекистон халқлари тарихида ҳам салкам 75 йил давом этган янги мустамлакачилик саҳифасини очиб берди. Чор мустамлакачилик империяси ўрнини “қизил империя” эгаллади. Республикадаги ижтимоий-сиёсий тарихий жараённинг ўта мураккаб ва зиддиятли кечиши кўплаб қурбонлар берилишига, маданий ва маънавий йўқотишларга олиб келди. Октабр тўнтаришидан кейин Ўзбекистоннинг анчагина қисми Туркистон автоном Республикаси сифатида РСФСР таркибига қўшиб олинди. 1924- йилда ўтказилган миллий-ҳудудий чегаралаш натижасида Ўзбекистон ССР ташкил топиб, ССCР таркибига киритилди. Оқибатда Ўзбекистон тўла-тўкис Москвага қарам бўлиб қолди12. Мустабид тузум Ўзбекистонни Марказ таркибидаги мустамлака сифатида ўз исканжасида доимий сақлаб қолиш ва уни метрополиянинг хом ашё базаси ва маҳсулот бозори сифатидаги ҳолатини янада мустаҳкамлашга интилди. Ўзбекистон саноати асосан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига хизмат қилишга йўналтирилган эди. Марказнинг Ўзбекистондаги мустамлакачилик сиёсати республиканинг маданий ривожида ҳам ўзининг ифодасини топди. Шўролар даврида халқимизнинг оғир ва машаққатли меҳнатлари эвазига яратилган моддий-маънавий бойликлар унинг фаровонлиги учун хизмат қилмади. Деҳқонлар “қулоқ”, яъни муштумзўр деб уларга нисбатан қатағонлик сиёсати амалга оширила бошланди. 1930-йилдан бошлаб Болшевиклар томонидан ўтказилган “қулоқларни” тугатиш компанияси йирик мулкдор деҳқон ва ўртахол деҳқонларни қатағон қила бошлади. Уларнинг асосий мақсадлари миллий бошқарувни йўқ қилиш эди.
Деҳқонларнинг ерлари бутунлай олиб қўйилиб, чорва моллари, мол-мулки ҳукумат тасарруфига ўтказилди. Бегимқул Сўфи ҳам қатағонга учраганлардан бири бўлган. ОГПУ коллегияси томонидан 1930-йилда чиқарилган қарорида Бегимқул Сўфи муштумзўр “қулоқ” дейилди, лекин атрофдаги маҳаллий аҳоли бу қандай айблов экани ва рус зобитлари нима қилишаётганини ҳам тушунмаган эди. Бегимқул Сўфи Россиянинг Кубан ҳудудига сургун қилиш тўғрисида қарор чиқади. Лекин ушбу қарор бажарилмай қолиб кетган. Ергаш Бегимқуловнинг айтишича, кейинчалик Бегимқул Сўфини нима мақсадда айблаётганини тушуниб етиб, қишлоқ аҳолиси Болшевик комиссарига ариза ёзиб, Бегимқул Сўфи муштумзўр эмаслиги, Марказга етказиб берилаётган пахтанинг энг олий навларини етиштираётганлиги тўғрисида, бундан ташқари Россияга кетаётган пахтанинг катта қисмини етиштириб бераётганлигини ҳамда ночор деқонларга доимий равишда моддий ёрдам бераётганини айтишган.
Агар Бегимқул Сўфи қишлоқдан “қулоқ” сифатида Россияга юбориладиган бўлса қишлоқ аҳолиси унинг тарафини олиб ғалаён кўтариши ҳам мумкин эди. Лекин Рус зобитларининг қонхўр қуролларидан қишлоқ аҳли жуда қўрқиб қолишган эди.
Комиссар ушбу аризани қабул қилиб Бегимқул Сўфи озод этилганлигини маълум қилган. Очамайли қишлоғида Бегимқул Сўфидан ташқари униг тоғаси бўлмиш Алибой деҳқон ҳам қатағон қилинган. Алибой деҳқон Россиянинг Кубан ҳудудига сургун қилинган. Бегимқул Сўфи яна 2 йил давомида пахта ва буғдой етиштириш билан шуғилланган.
Эргаш Бегимқуловнинг айтишича, Бегимқул Сўфи ҳар баҳорда уруғлиги йўқ деҳқонларга уруғ бериб турган. У ўзи қурдирган масжидда мусофирхона ва болалар таълим олишлари учун мактаб ҳам ташкил қилган. Қишлоқ болалари диний илмларни олиш учун масжидга боришар ва ўзлари хоҳлагандек илм олишган. Ушбу қишлоқдан хизмат сафари билан ўтган кўплаб савдогар ва деҳқонлар шу Бегимқул Сўфи қурдирган мусофирхонада тунаб қолишган.
Бегимқул Сўфи бошчилигида деҳқонлар бу даврда Сирдарё бўйидаги яроқсиз ерларни ўзлаштириб ушбу ерларга пахта ва буғдой экишган. Бегимқул Сўфи бошчилигидаги деҳқонлар бу даврда Россияга катта миқдорда пахта ҳосили етиштириб берганлар. Бундар ташқари рус зобитлари ўзлари учун керакли бўлган қимматбахо ашёларни маҳаллий аҳолидан тортиб олишар агар бермаса калтаклашар эди.
Эргаш Бегимқуловнинг сўзларига қараганда, Бегимқул Сўфининг оброси рус маъмурлари орасида ҳам баланд бўлган. Чунки Сўфи рус тилини билган ва кўпни кўрган илмли қўли очиқ сахий инсон бўлган. Рус приставлари билан бемалол тил топишиб кета олган.
Кўплаб участка приставлари уезд раҳбарларининг ўринбосарлари Бегимқул Сўфининг таниши ва дўстлари эди. Табиийки бу Бегимқул Сўфига катта имкониятларни тақдим этар эди. Рус маъмурлари Бегимқул Сўфининг ишларига кўпинча аралашишмаган.
Эргаш Бегимқулов сўзларига қараганда, Бегимқул Сўфи қишлоқда дунёвий илмларни ўрганадиган мактаб ташкил қилиб кўплаб қишлоқ болаларини соводли қилган. Мактабда кўпинча тил билиш талаб этилган, сабаби Рус приставлари билан тезда тил топишиб кетиш учун эди. Шунинг учун Бегимқул Сўфининг обрўси янада ошади. Маҳаллий аҳоли вакиллари хатто рус зобитларига гапиришга қўрққан экан. Анашундай мақсадда ҳам қишлоқ аҳолиси рус тилини билишга кўпроқ ундаган.
Юқорида айтганимиздек, Бегимқул Сўфи 1930-йилдан кейин икки йил давомида пахта ва буғдой етиштирган лекин, 1932-йилда Бегимқул Сўфи хизмат сафари билан туяда қўшни қишлоққа чиқади ва шу қишлоқда жойлашган чойхонага кирган. Чойхонада ўтирган бир гуруҳ рус миршаблари томонидан ушлаб олиниб дўппослаб ўлдирилган. Лекин ушбу иш кимнинг буйруғига кўра бажарилганлиги ҳалигача номаълум.
Бегимқул Сўфининг уч ўғил икки қизи бўлган. Эргаш Ҳожи Бегимқул Сўфининг учинчи ўғли бўлган. Отаси Эргаш Бегимқулов 1930-йилда туғилган. Бегимқул Сўфи вофот этганида Эргаш Бегимқулов икки яшар эди. Эргаш Бегимқулов 1947-йилда Боёвут туманига кўчиб келган. Бегимқул Сўфининг ўғиллари: Умар (1905-1963), Салим (1906-1983), Эргаш (1930) Қизлари Ойтилла (1921-2012), Зайнаб (1926-2019)13
Миллий зиёлиларнинг йўқ қилиниши миллатнинг йўқ қилиниши билан баробардир. Бегимқул Сўфини олдиндан кузатиб юрган обрў – эътиборини билган одамлар ўлдиртиргандек. Ёки ўша даврда Рус миршаблари учун одам ўлдириш худди бир хайвонни ўлдиргандек бўлган бўлса керак. Нима бўлганда ҳам қаерга борса ўзида дўстларни орттирган ва ўз илми билан бошқаларга ўрнак бўлган миллатимиз фарзандларини ўқимишли, илмли қилиш йўлида жон фидо қилган Бегимқул Сўфи келажак авлодлар ёдида миллатимиз фидоийси бўлиб қолади.


Download 6,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish