Усмон носир ҳаётига бир назар



Download 6,75 Mb.
bet4/7
Sana23.05.2022
Hajmi6,75 Mb.
#607525
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
RISOLA MILLAT FIDOYILARI 08.07.2021 (2)

Нуриддин Ерматов устози Қори Ниёзий билан
1945-194-йиллар Наманган вилоят комитетининг биринчи секратари бўлиб ишлаган. 1948 -йилда (40 ёшида) Нуриддин Ерматов Раён финансивий отделнинг (молияда) бўлим бошлиғи бўлган. Оналари Исмаилова Манзалатхон Маякубовна Яйпандаги 1-мактабда ўқитувчи бўлиб, она-тили ва адабиётдан дарс берган. У ҳам “халқ душмани” сифатида 1949-йил қамалиб, Арханглисикга жўнатилган. Уларга Акмал Икромовнинг “думи” дэган айблов қўйиб қамашган эди.
Нуриддин Ерматов 1949-йил апрел ойида “Халқ душмани” дэган тухмат билан қамоққа олиниб, Краснадарский крайга жўнатилган. Қизлари Ерматова Муҳаббат 10 ойлик чақалоқ бўлган.
Қизи Ерматова Муҳаббатни “Халқ душмани” қизи деб Қўқондаги боғчадан, аёли Исмоилова Манзалатхонни ишдан ҳайдашган. Қўшнилар ҳам улар билан алоқани узишади. 1949-йилдан 1953-йилгача Исмоилова Манзалатхонни ҳеч қаерга ишга олишмаган. Шундан кейин Москвага “Советиская женшина” журналига хат ёзган. Ушбу хатга: “Ер учун - хотин, ота учун - фарзанд жавобгар эмас” дэган жавоб келган. Шундан кейин, Исмоилова Манзалатхон иккинчи марта олий маълумот олиш учун Фарғона педагогика институтига география йўналишига ўқишга киради ва уни муваффақиятли тугатади.
Ерматова Муҳаббат эса тоғалари билан Қўқон шаҳрида яшаб, 13-мактабда таҳсил олган.
1 957-йилда Нуриддин Ерматов ноҳақ қамалганлиги учун давлат томонидан оқланади ва унга келтирилган зарарни қоплаш учун 35 000 сўм маблағ давлат томонидан берилган. У қайтиб Қўқонга келади, лекин умрбод Краснадарский Крайга сургун қилингани учун бир татар аёлга уйланиб, 3 нафар ўғил фарзанд кўрган. 3 нафар ўғил фарзанд Алишер (1950-йил), Искандар (1953-йил), Темурхон (1957-йил)лар йетим қолмаслиги учун Фурунзе шахрига қайтиб кетади. 1985-йилда Нуриддин Ерматов Фурунзе шаҳрида вафот етади.
Нуриддин Ерматовнинг акаси Мухиддин Ерматов 1884-йил Қўқон шаҳрида туғилган. У инглиз ва рус тилини яхши билган. Мухиддин Ерматов Йўлдош Ахунбобойев ва Файзулла Хўжаевлар билан бирга ишлаб, Наманганда горком секрэтари (хозирда хоким) лавозимини эгаллаган. Намангандаги боғини яратган. Қори Ниёзий, Тамарахоним, Разоқ Хамрайевлар труппасини яратиш учун ёрдам берган. Шундан сўнг ҳар хил тухматлар билан унга нисбатан жиноий иш очилиб, 1939-йил отувга ҳукм қилинган.
Ирматова Фатихон Мухиддин Ерматовнинг аёли бўлиб тўрт нафар фарзади бор эди (Марлен, Шовкат, Юлдуз ва Абил).1937-йил репрессия оқибатида Ирматова Фатихон фарзандлари билан кўчада қолади. Тўрт нафар фарзанд билан кўчада қолган Ирматова Фатихонни “Халқ душмани”нинг оиласи деб хечким уйига қўймаган. 1937-йил қишида очликда қолган болалар касал бўлиб ўлади, фақат Абил тирик қолади.
Ирматова Фатихон 3 нафар фарзандидан жудо бўлгач, бошқа турмуш қурмади ва 1928-йилда туғилган Абил Ирматовни вояга етказиб, уни ўқитди. Абил Ирматов Москвада Губкин номли нефтгаз институтида биринчи ўзбек талабаларидан бўлган. Ўқишни битиргач МинГеода узоқ -йиллар инженер бўлиб ишлаган.
Абил Ирматов 1985-йил 57 ёшида вафот етади. Онаси Фатихон фарзанд доғини кўтара олмай 1988-йил вафот етади.
Қатағон йилларида хўлу қуруқ борабар ёнди: собиқ иттифоқдаги бирон халқ бу йиллардан жафо чекмай қолмади. Қатағон йилларида 30 ёшли, боринки 40 ёшли совет фуқароси ҳам “халқ душмани” дэган иборани тушунмаслиги мумкин, тушунган тақдирда ҳам “Ёпирай, совет фуқароси ҳам халқ душмани бўлиши мумкинми, бутун халққа қарши битта-яримта одам қарши борарканми, бу Гитлерга ҳам тақилмаган жиноят-ку”, осойишталик кўтарилар, халқ орасида ва мажлисларда бомбадек портлар эди.
Ҳар бир халқнинг ўзига хос фазилатлари бўлганидек, феъл-атвори, яшаш тарзи, иқтисодий қувватига яраша маълум камчиликлари бўлади.
80-йилларда ҳам қатағон сиёсати давом этди. Бунда Гдлян ва Ивановлар Ўзбекистонда олиб борилган иш натижасида, ўзбек раҳбарлари қамоққа олинди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг авф етиш тўғрисидаги фармони туфайли “пахта иши”, “ўзбеклар иши” натижасида қамалган юзлаб кишилар озодликка чиқди. Озодлик дунёдаги энг улуғ неъмат. Буни бир кун бўлса ҳам қамақхонада ўтирган одам яхши билади. Авф туфайли одамлар тоза ҳаво ола бошлади. Минглаб хонадонларда ўчган чироқ қайтадан ёнди.15

Download 6,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish