Усмон носир ҳаётига бир назар


ОҚ ОЛТИН МЕҲНАТИНИНГ ҚОРА ДОҒГА АЙЛАНИШИ



Download 6,75 Mb.
bet6/7
Sana23.05.2022
Hajmi6,75 Mb.
#607525
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
RISOLA MILLAT FIDOYILARI 08.07.2021 (2)

ОҚ ОЛТИН МЕҲНАТИНИНГ ҚОРА ДОҒГА АЙЛАНИШИ
Иномжон Рахималиев 1947-йил хозирги Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Гулистон маҳалласида ишчи оиласида туғилган. Отаси Қўзибоев Рахимали, онаси Лолахон давлат хўжалигида ишлашган. Тарихдан илмли инсонлар елда азиз дэганларидек Иномжон Рахималиев 1954-1965-йилларда 26-мактабда ўқиб, мактаб тарихида биринчи марта кумуш медал билан битирган. Ушбу -йилларда талабалик кўп инсонларга насиб етавермаган. 1965-1969-йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида ўқиган. Бугунги кунда миллат фидойиси деб таъриф етаётган Иномжон Рахималиев меҳнат фаолиятини 1969-1973-йилларда Гулистон давлат хўжалигида ҳисобчи лавозимида ишлашдан бошлаган. 1974-1983-йилларда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани (Ворошилов раёни) “Ўзбекистон ССР 50 йиллиги” савхозида ҳисобчи бўлиб ишлаган. 1984-1986-йил 1-декабргача бош ҳисобчи муовини вазифасида фаолият юритган.
1986-йил 26-декабрда Сирдарё вилоят судининг ҳукми билан “Пахта иши” юзасидан режаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни оширишда айбдор, деб топилиб, Ўзбекистон ССР ЖКнинг 149-155 ва бошқа моддалари билан 3 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган.
Ўзбекистон Совет давлатини асосий пахта хом ашёси билан таъминловчи минтақаси бўлганлиги сабабли қўшиб ёзишлар иллати “ривожланган” жой Ўзбекистон деб қаралди ва қўшиб ёзишларга қарши мамлакат миқёсида катта ҳаракатлар бошланиб, Ўзбекистон биринчи нишонга олинган республикалардан бўлиб қолди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, дарҳақиқат халқ хўжалигидаги қўшиб ёзишлар Ўзбекистонда мавжуд бўлиб, аксарият ҳолларда колхоз ва совхозларнинг мансабдор шахслари томонидан юқоридан мажбурлашлар орқали қўшиб ёзишлар пахта тозалаш корхоналарининг тайёрлов ташкилотларига тайёрланмаган ва топширилмаган пахтани топширилди деб товарсиз фактураларни тузиш йўли билан амалга оширилган. Бундай қўшиб ёзишларга колхоз ва совхознинг бригадасида, бўлимида тузилган, ички хўжалик ҳисобга олиш маълумотлари, сўнгра завод пахта пунктининг товарсиз ёзилган, бир томондан - колхоз ва совхоз томонидан, иккинчи томондан - пахта тозалаш саноати корхонаси томонидан режанинг бажарилганлиги тўғрисидаги давлат ҳисоботи кўрсатилган маълумотларни баланслаштирган товарсиз квитансиялар асос қилиб олинганди. Завод директори ва бухгалтери ушбу маълумотлардан режани бажаришгани тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини ошириш учун фойдаланишган ва уларни республика пахта тозалаш саноати вазирлигига ҳамда статистика бошқармасига топширганлар16.
“Пахта иши”, “қўшиб ёзишлар” масаласи ҳам аслида 1983-йилда бошланган. Ўз Компартия МҚсининг ХВИ Пленуми ва унда Иномжон Усмонхўжайевнинг Марказдан Ўзбекистонга кадрлар билан “ёрдам бериш”ни сўраб қилган мурожатидан сўнг бу иш авж олди. Ўзбекистонга юзлаб, минглаб кадрлар юборилди. Булар – Анишчев, Огарок, Клепиков, Сатин, Нестеренко, Бутурлин, О.Гайданов, Е.Дидаренко, Любимов, Калиниченко, Королёв, Майданюк, Маврин, Литвиненко, Иванов, Галкин, Карташян ва бошқалардир. “Пахта иши” бўйича жуда кўп гуруҳлар ташкил қилинди. Маҳаллий халқниг “ҳарактер ва психологияси”ни яхши билган жаллодлар бу гуруҳларга туб ерлик прокурор ва терговчиларни бош қилиб, уларга “яхши консултация”лар бердилар ва шу тариқа сопини ўзидан чиқардилар. Манашу жараёнларни ташкиллаштириш оқибатида марказдан келган “дэсантчи” номли порахўрлар ўзларини қониқтрган маблағ евазига бошқарув ўринларини сотдилар айбсиз айбдорларни эса бадном қилдилар.
Иномжон Рахималиев ўзини айбсизлигини била туриб қамалгани ва жамиятда инсон ҳуқуқлари бузилаётганига ич-ичидан қайғуриб қуйдагиларни есга олади. Ховос турмасида 26 кун ўтирганимиздан сўнг суд бўлди. Шартли равишда 3 йил озодликдан махрум қилиш жазоси берилди. 2 ой Гулистонда “Химия” промзонасида ишладик. Кейин бизларни Бекободга, бир қисмимизни Чирчиққа жўнатдилар. Бекободдаги металл заводида 1 ярим йил ишладик. Труба заводида Сапархон Қосимбеков бухгалтер, Пўлат Содиқов кассир бўлиб ишлаган, Холмўмин Усмонов ҳам бизлар билан бирга қамалган эди.
Туҳмат ва уйдирмадан иборат «Пахта иши», «Ўзбек иши» деб аталган, 1983-йилда бошланиб, 1989-йилгача давом этган қатағон даврида 4 мингдан зиёд ҳамюртимиз Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Россия қамоқхоналарига ташланган эди. Халқимиз таҳқирланган, ҳақоратланган, хўрланган бир давр эди17. Қамоқда ётганларнинг оила аъзолари, яқинлари ёрдам сўраб, турли идоралар ешиклари олдида йиллаб сарсон-саргардон бўлиб юрганди. Бу адолацизликларга барҳам бериб, одамларда ертанги кунга ишонч уйғотиш муҳим аҳамиятга эга эди.
Биринчи президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан махсус комиссия тузилди, унга «Пахта иши», «Ўзбек иши» бўйича судланганлар ишини қайта кўриб чиқиш вазифаси юкланди. Собиқ Иттифоқ Бош прокуратураси, Олий суди раҳбарларининг қаршилиги, дўқ-пўписасига қарамай қамалганларнинг аксарияти оқланиб, оиласи бағрига қайтарилди. Марказ сиёсатига қарши бўлган бундай ишларни катта журъат ва жасоратга эга, ўз халқи ор-номуси, обрўси, тақдири учун чинакамига қайғурган миллат учун жафокаш инсонгина қила оларди.
Иномжон Рахималиев 1988-йил ноябр ойида қамоқдан чиқган. 1989-йил 1-ноябрдан “Гулистон давлат хўжалиги”да 2008-йилгача ҳисобчи вазифасида иш фаолиятини юритган. 2008-йилдан пенсияга чиқиб, турмуш ўртоғи Рахималиева Холбодом (1950 й) билан биргаликда пенсиёнерлар қаторида умр гузаронлик қилади. Фарзандлари 2 қиз, 6 ўғил бўлиб, ҳаммаси уйли жойли, ҳар хил ишларда ишлашади. 23 та невара, 12 та чеваранинг овунчоқ бобоси бўлиб, 2020-йил 4-октябр куни оламдан ўтдилар.
Шифохонада ётганларида Ховос тумани Пахтакор махалласида яшовчи Мирзаева Нилуфар исмли хамшира Иномжон акага қараган. Иномжон Раҳималийев хеч кимга айтмаган болалик даврларини хамширага айтиб берибдилар. Хамшира қиз кейинчалик оила аъзолари билан учрашганида дадангиз ҳақиқий миллатимизнинг фидойи инсони, жонкуяр инсон бўлганлигини, бровнинг хаққига хеч қачон хиёнат қилмагани, инсон билан гаплашганда мазмунли ва ибратли гапирганлари учун жуда кўп гаплашгиси келишини айтиб берган экан. Шифохонада ётган вақтларида ҳам нималарнидир ўйлар, фикрлар кимнингдир дарди билан яшаётгани билинар эди. Мен уларга бу ер хамма нарсани есдан чиқариб дам оладиган жой ташвишларни есдан чиқаринг дэганимга қарамай ех қизим бу дунёнинг ишлари деб чуқур мазмунга бой гапларни айтганларини гапириб берган экан.
Иномжон Раҳималийев ўзларининг волидалари ҳақида қуйдаги хотираларни еслайди: онам - Қўзибоева Лолахон - (Смутова Надя Прокофевна) 1913-йил Украина, Винницкая област, Гайсинский раёни, Цело Миткода туғилган. 4 ёшлигида ота-онсидан етим қолиб, акасини қўлида катта бўлган. Вояга йэтганда столовойда, шахтада ишлаган. Иш излаб Озорбойжонга борган, ўша вақтлар 1934-1938-йиллар ўзбеклар Наманганлик ёшлар пахта устаси бўлиб Озорбойжонга пахта йетиштиришни ўргатиш учун боришган. Ўша ерда онам ўзбеклар билан танишиб 1938-йиллар Наманганга келади. 1939-йилда Намнгандан 40 хўжалик Мирзачўлни (хозирги Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани) ўзлаштириш учун келишади ва шундан бери шу ерда яшадик.
Ўш вақтда бу ерлар чўл ва қамишзор бўлган, хар-хар жойда қозоқлар капаларда, сургун бўлган руслар яшаган. Мирзачўлни ўзлаштириб шу даражага йетишига ота-онамни анча хиссалари қўшилган. Онамни айтишлари бўйича бу ерга бошқа мамлакатлардан сурсун бўлиб келган миллат вакиллари жуда ҳам об-ҳаво тизимига мослашиши қийин бўлган. Бугунги кунга келиб бу жаннатмакон ўлкамизни кўриб келган саёҳатчилар завқ олишади.
Шу ерда отам Қўзибоев Рахимали билан онам турмуш қуришган ва тўрт фарзандли бўлишган. Рахималиев Иномжон – (1947-2020 й), Рахимов Расулжон – (1951-2020 й), Қўзибоев Ахмаджон – (1954-2020 й), Қўзиев Махмуджон – (1957-1985 й). Онам Қўзибоева Лолахон Ислом динини қабул қилган ва беш вақт намоз ўқишни умрини охиригача канда қилмаган. Онамни ўзи туғилган юртига Украинага қишлоғига олиб борганимда, Онамни акасини болларини излаб топган эдик, улар билан анча вақтгача хат ёзиб турган эдик. Онам оламдан ўтгандан сўнг алоқа узилди. Онам 1998-йил 21-ноябрда 85 ёшида вафот этган.



Ўзбекистон 50 йиллиги” д/х (Сайҳунобод тумани) Раҳималийев Иномжон (чапда) бош ҳисобчи Ким. Б. 1978 -йил


Download 6,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish