Кимёвий технологиялар сохасида буюк истедод сохиби, ўз соҳаси фидойиси ва университетимиз фахри устоз, техника фанлари доктори профессор Жуманиязов Максуд Жаббиевич 60 ёшда



Download 47 Kb.
Sana23.05.2022
Hajmi47 Kb.
#607128
Bog'liq
М.Ж.Жуманиязов устоз


Кимёвий технологиялар сохасида буюк истедод сохиби, ўз соҳаси фидойиси ва университетимиз фахри устоз, техника фанлари доктори профессор Жуманиязов Максуд Жаббиевич 60 ёшда
М.Ж.Жуманиязов Кимёвий технологиялар соҳасини мукаммал эгаллаган, Республикамиз илм фани ривожи йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган, Хорижда ва республикамизда тан олинган тажрибали мутахассис ҳисобланади. Устознинг 60 йиллик сермехнат ҳаёт йўлига қарасак. Улар 1960 йил 17 августда Хоразм вилояти Гурлан туманида тугилган. 1977-1982 йилларда Тошкент политехника институтида таҳсил олган. 1982-1986 йилларда ЎзР ФА химия институтининг аспиранта, 1986-1987 йилларда УзР ФА Кимё института инженери лавозимида ишлаган. 1987-1989 йилларда Гурлан тумани Навоий номли жамоа хўжалиги раисининг ўринбосари, 1989-1991 йилларда «Совхалиж» кўшма корхонаси директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.
1992 йилда Урганч давлат университетида умумий ва органик химия кафедраси мудири, 1992-1994 йилларда Урганч давлат университетида тарбиявий ишлар бўйича ректор ўринбосари, 1994-1996 йилларда Урганч давлат университети кимё-технология факультети декани, 1996-2003 йилларда Урганч давлат университети табиатшунослик факультети декани ўринбосари, «Технология асослари» кафедраси мудири, Кимё-технология бўлими бошлиғи, 2003-2006 йилларда Урганч давлат университети ўкув ишлари проректори, 2006-2010 йилларда Кимё-технология факультети декани, 2010-2011 йилларда технология асослари кафедраси мудири
лавозимларида фаолият олиб борган. 2011 йилдан буён кимёвий
технологиялар кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмокда.
Максуд Жуманиязов иш фаолияти давомида ўкув-тарбия жараёнини давр талабига мос равишда ташкил килиш, моддий-техник базани мустахдамлаш, профессор-ўкитувчилар таркибини етук, тажрибали олимлар билан тўлдиришга алохида эътибор каратган.
Максуд Жуманиязовнинг мамлакат фанини ривожлантиришга улкан хиссаси қўшган ва халкаро микёсда эътироф этилган илмий ишлари, кашфиёт ва ихтиролари талайгина. 200 дан ортик илмий ишлар, 14 та ихтиро, 12 та услубий кулланмалар ва битта монография муаллифидир. Илмий ишлари натижалари хориж ва Республикамизнинг нуфузли илмий журналларида, кўплаб халкаро анжуманлар маърузалар тўпламларида эълон қилинган. У яратган 20 дан ортик технологиялар жахон миқёсидаги энг илғор стандартларга мос бўлиб, катта самара билан ишлаб чикаришга жорий этилган. Аксарят махсулотларига халкаро ISO 9001 сифат сертификати берилган. Илмий ишланмалари 2015-2020 йилларда АКШ, Германия, Хитой, Хиндистон, БАА, Туркманистон мамлакатларида бўлиб ўтган халкаро ярмаркаларда иштирок килган, махсус сертификат ва дипломлар билан такдирланган. Ҳозирда Сингапур ва Чехия ва СНГ давлатларига экспорт килинмокда. Унинг рахбарлигида бугунгача 6 та Республика Давлат илмий техника грантлари бажарилди ва мамлакатнинг йирик илмий муаммолари ҳал қилинди.
Максуд Жуманиязов металлар занглашининг олдини олувчи, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтарилган рақаботбардош маҳсулотлар яратиш бўйича ўзига ҳос мактаб яратган Республикамизнинг кўзга кўринган олимидир. Мамлакатимизнинг 150дан ортик йирик ва кичик корхоналарида унинг ишланмалари қўлланиб келинмокда. У дунё микёсида биринчи бўлиб нефтсиз битумлар технологиясини яратди ва кенг ишлаб чикаришга тадбик килди.
Унинг рахбарлигида 2002 йилда Алибеков Р. С. Разработка способов получения антикоррозионных покрытий, 2004 йилда Йулдашев Н.Х. Разработка технологии получения антикоррозионных покрытий для иода-бромной промышленности, 2009 йилда Курамбаев Ш.К. Ёғ-мой саноати чииқиндилари ва техноген ресурслар асосида рақобатбардош композицион материаллар олиш технологияси мавзуларида номзодлик диссертацияси ва 2019- йил 5-декабрь куни доцент Ш.Р.Курамбаев, “Кимё саноати қурилмаларини занг ва техноген ифлосликлардан тозаловчи воситалар олиш технологияси” мавзусида, техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси, докторант Д.М.Жуманиязова, “Импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган кислотобардош занга қарши қопламалар олиш технологияси” мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациялари 2020- йил 11-сентябрь куни мустақил тадқиқотчи Ш.К.Аитова муддатидан олдин, “Махаллий хом ашёлар ва саноат чиқиндилари асосида рақобатбардош ўрама материаллар олиш технологияси” мавзусида, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) хамда 2022-йил 18-март тадқиқотчиси Аташев Элёр Аташевичнинг “Мapкaзий Қизилқум фocфopитлapи вa Зинeльбулoқ мaгнeзит хoм aшёлapи acocидa мaгнийли aзocупepфocфaтлap oлиш тeхнoлoгияcи” мавзусида, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) химоя килинган ва хозирги кунда 5 нафар шогирдининг докторлик иши химояга тайёрланмокда.
«Халкаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси»да фаол иштироки учун махсус диплом (2010), ташаккурнома (2011) билан такдирланган. Шунингдек, Хоразм вилоятининг «Худудий саноат ярмаркасида ва кооперация биржа»сида «Йилнинг энг яхши бизнес гояси» номинацияси голиби (2011), «Энг яхши инновацион лойиха» номинацияси голиби (2011), «Энг саноатбоп ишланма» номинацияси голиби (2012), «Фаол иштироки учун» (2014) каби вилоят Хокимлигининг дипломлари, фахрий ёрликлари ва эсдалик совғалари билан такдирланди. 2015 йили Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирининг 2015 йил 25 сентябрдаги 368-сонли карорига биноан Олий таълим тизимидаги фаоллиги учун «Фахрий ёрлик» билан такдирланган.
Меҳр-мурувват, саҳоват, самимият каби инсоний фазилатлар кишини комилликка чорлайди. Устоз М.Ж.Жуманиязов ана шу ҳислатларни ўзида мужассамлаштирган, ўз умрини, бутун фаолиятини илмга, ёш авлодга таълим-тарбия беришга бағишлаган, ҳар доим жамоа манфаатларини қўллайдиган, эл-юрт учун фидокорона меҳнат қиладиган, шогирдларининг истиқболи учун ўзининг бор билими, куч-қувватини аямайдиган бағри кенг инсондир. Фақат юксак маънавиятли кишиларгина ана шундай фазилатларга эга бўлади.
Биз шогиртлар умрини илмга, ёшлар тарбиясига баҳшида этган сермаҳсул устоз-олим, қимматли маслаҳатчи, билимдон ва тажрибали педагог, университетимиз фахри ва соҳасининг фидойиси бўлган устоз М.Ж.Жуманиязовга дунёдаги жамики яхши ниятларни тилаймиз, Устознинг яратган маърифат йўли биз шогиртларга ҳам насиб қилсин. Ишонамизки яна неча неча асрлар давомида ушбу илм йўли кимёвий технология сохасидаги ёшлар шогиртлар учун мукаддас бўлиб хизмат қилади.
Устоз, қурётган илм минорангиз бунданда юксалаверсин! Сизга мустахкам соғлик, оилвий бахт тилаб қолувчи атрофингиздаги шогиртларингиз.
Download 47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish