Қурилиш конструкциялари фани муҳандисни шакллантирадиган фанлардан бири



Download 3,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/88
Sana09.06.2022
Hajmi3,74 Mb.
#645762
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   88
Bog'liq
Қурилиш конструкцияларини хисоблаш асослари

(d≤3м) 
ва йирик ораликли 
(d≥3м)
фермаларга ажратилади. Материалига кўра фермалар ёғоч 
чорқирралар, ходалар, елимланган тахталар, металл-ёғоч ва пластмассадан 
тайёрланган бўлиши мумкин. 
Ҳозирги вақтда елимланган текис конструкциялар қатори қишлоқ хўжалик 
қурилишларида, оралиғи 12 м дан ортиқ бино ва иншоотларда устки белбоғлари 
тахталардан 
елимланган 
металл-ёғоч 
фермалар 
қўлланилаяпти. 
Бундай 
конструкцияларда чўзилишга ишловчи асосий элементлар металдан, сиқилувчи ва 
сиқилиб-эгилувчи ва сиқилиб-эгилувчи элементлари ёғочдан бажарилади, натижада 
ёғоч ва металнинг мустаҳкамлик хусусиятлардан унумли фойдаланилиб, тугунларда 
бириктириш осонлашади. 
Салбий муҳитли бино ва иншоотларда (минерал ўғит омборлари, чорвачилик 
бинолари) барча элементлари елимланган ёғочдан, тугун бирикмалари 


300 
пластмассадан ташкил топган фермаларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. 
Шунингдек фанера ва пластмасса қувурсимон элементларидан ташқил топган 
фермаларни қўллаш ҳам мумкин. 
Фермаларнинг энг кам харжлиси устки белбоғи тахталардан елимланган 
ёйсимон фермалардир. 
18.8-расм. Елимланган фермалар. 
а-учбурчакли ховонлари чорқирра, б-учбурчакли устунлари чорқирра, в-сег-
ментсимон, г-бешбурчакли. 
Бундай фермалар оралиги 12-36 м, баландлиги эса ораликнинг 1/6 га тенг. 
Устки белбоғи айлана ёйи кўринишида бўлиб, узунлиги 4-6 м тенг қилиб бир хил 
олинади. Устки белбоғнинг кўриниши ёйик, юкдан ҳосил бўлган моментининг
эпюраси тасвирига мослиги сабабли тугунларга маҳкамлашни осонлаштиради. 
Устки белбоғ эгри чизиқли бўлганлиги, тугундан ташқаридаги юкдан ҳосил 
бўладиган моментларнинг сезиларли камайишига олиб келади. 
Устки белбоғ кесими тўғри тўртбурчак қилиб, қалинлиги 40 мм дан катта 
бўлмаган тахталарни елимлаб ясалади. Кесим баландлигининг энига нисбати
h/b≤4
қабул қилинади. Устки белбоғ бутун ораликда ва ярим ораликда узлуксиз бўлиши 


301 
мумкин ёки қурилиш жойига ташиб етказиш мушкул бўлса, тугунларда туташувчи 
майда бўлаклар кўринишида бажарилади. Узлуксиз белбоғларнинг қўлланилиши 
фермаларни завод шароитида йиғиш ва уни тайёр холда етказишни таказо этади, шу 
билан тиклаш учун сарфланадиган вақт ва ашё тежалади; белбоғи алоҳида-алоҳида 
бўлган фермалар завод шароитида ёки қурилиш майдонида йиғилиши мумкин. 
Тугунларнинг тузилиши ферма белбоғи узлукли ёки узлуксиз бўлишига боғлиқ. 
Устки белбоғ узлукли бўлса, туташиш ораликларига металл ёстиқча 
жойлаштирилади. 
Ёстиқча 
бирикманинг 
жипслигини 
ва 
бўлаклар 
чеккаларининг
марказлаштирилишини таъминлайди. Тугундаги болтлар тугун ёстиқча марказига 
жойлашган. Ховондаги зўриқишни тугундаги болт металл қоплама орқали қабул 
қилади. 
Устки белбоғнинг уланган жойлари болтлар ёрдамида ёғоч қоплама билан 
маҳкамланади. Таянч тугуни пўлат бошмоқка оддий тираш билан амалга 
оширилади. Ферма тугунларининг тузилиши зўриқишни ёғоч толалари бўйича 
узатилишини таъминлайди, ёғочнинг кўриб кайишишидан ҳосил бўлган қўшимча 
зўриқишлардан асрайди. 
Устки белбоғ узлуксиз бўлса, тугундаги болт унинг икки ёнидан туртиб 
чиқади ва унга ховонлар бирикади. Остки белбоғ бир жуфт металл бурчакдан 
тайёрланади. Ховонлар чорқирра ёки тахталардан елимлаб тайёрланади ва учларига 
металл қоплама маҳкамланади. Улардаги тешикка устки ва остки белбоғларнинг 
тугун болти киргизилади. 
Металл қисмларнинг ўлчамлари камайтириш мақсадида битта фермада икки 
хилдан ортиқ булмаган металл қоплама қўллаш тавсия этилади: бири устки белбоғ 
тугунлари учун, иккинчиси остки белбоғ тугунлари учун. 
Текис фермаларнинг зўриқишларини аниқлаш қурилиш механиқасининг 
умумий қоидасига биноан ЭХМда ёки Максвелл-Кремона кўпбурчаги ёрдамида, 
амалга оширилади. Устки белбоғнинг мустаҳкамликка ва устиворликка ҳисоби


302 
сиқилиб-эгилувчи элементлар ҳисоби каби олиб борилади. Устки белбоғ узлукли 
бўлганда эгувчи момент қуйидагича аниқланади: 

Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish