Умурзоқов, А. Тошбоев


Кўсак қурти билан зарарланиш даражасини аниқлашда



Download 0,6 Mb.
bet49/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Кўсак қурти билан зарарланиш даражасини аниқлашда ҳар гектар майдондан 1 тадан намуна олинади. Намунада 100 та ўсимлик бўлиб, уларнинг нечтасида қурти ва тухуми борлиги, қуртларнинг ёшлари ва шу ўсимликдаги фойдали ҳашоратлар олтин кўз ва хонқизи сони алоҳида ҳисобга олинади. Дала назоратчиси шу асосда тайёрланган маълумотларни зараркунандаларга қарши кураш штабига етказиши ва ана шу маълумотлар асосида биологик ёки кимёвий усулда кураш олиб борилиши керак.
Феромон тутқичлардан фойдаланиш – фермер хўжаликларда феромон тутқичлар билан ишлаш агроном – энтомолог ва назоратчилар томонидан амалга оширилади. Бунда ҳар бир феромон тутқич белгиланган рақамга эга бўлиши ва унинг натижалари назоратчилар томонидан махусус дафтарчага ёзиб борилиши шарт. Феромон тутқич бир неча асосий қисмлар: уяча, махсус энтомологик клей, клей суртиладиган қоғоз ва жинсий феромон шимдирилган 1,5 смли резинка найчадан иборат бўлади. Феромон тутқич олдиндан йиғилиб, назорат учун аввалига 10 гектарига битта, капалаклар уча бошлагандан сўнг бир гектарга 2 донадан ўрнатилади. Уни шамол йўналиши бўйича ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Дастааввал уч кунда бир, капалаклар уча бошлагандан сўнг эса ҳар куни назорат қилиниб, унга тушган капалаклар сони алоҳида дафтарга ёзиб борилади, эскириб қолган елимли қоғоз
янгиси билан алмаштириб турилади. Кўсак қуртининг капалаклари, асосан кечки пайтда ва тунда учади. Шунинг учун уларни кечки салқинда ўрнатиб, эрталаб назорат қилгач, яна йиғиштириб олиб қўйиш яхши натижа беради, чунки жинсий феромон капсуласини жазирама иссиқдан сақлаш ҳисобига уни 10 кун эмас, балки 15-20 кун ишлатиш имконияти туғилади. Жинсий феромон капсуласини совутгичда ёпиқ шиша идишларда бир йилгача сақлаганда ҳам ўз фаоллигини йўқотмайди.
    1. Муқобил машина-трактор паркларининг ташкилий ва ҳуқуқий


асослари
Ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг технологик омилларидан: техник сервис кўрсатиш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш, қишлоқда техника воситаларидан самарали фойдаланиш ва агротехсервис хизмати тизимида рақобат муҳитини вужудга келтириш мақсадида техник сервис хизмат кўрсатувчи нодавлат мулк шаклидаги муқобил МТПларни тузиш объектив заруратдир.
Республика Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги № ПФ-3342 сонли “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонига асосан мамлакатимиз бўйича 2002 йилда 129 та муқобил МТПлар ташкил этилган бўлса, 2007 йилда 292 та ёки 2002 йилдан то шу кунгача 976 та муқобил МТПлар фаолият юритмоқда.
Муқобил МТПларнинг ҳуқуқий асослари деганда, агротехсервис тизимидаги бу янги хўжалик субъектини ташкил этишда ва фаолият турини белгилаб беришда мавжуд қонунлар, ҳукумат қарорлари ва бошқа бир қатор, меъёрий ҳужжатларни тушуниш лозим.
МТПларнинг ташкилий асосларига қандай ва қайси мулк шакли асосида тузиш, уларнинг моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда бошқа бир қатор ташкилий масалалар ҳам киради.
Ташкилий томондан бу корхоналар акционер жамиятнинг, яъни техника ишлаб чиқарувчи заводнинг иккиламчи тузилмасидир (устав капиталининг 20% акционер жамиятга тегишлидир). Техник марказлар у ёки бу ҳуддудда машина ва ускуналар ишлаб чиқарувчи заводларнинг вакили сифатида фаолият кўрсатади. Шу сабабли уларнинг вазифаларига машиналар, ускуналар, эҳтиёт қисмларни сотиш, уларни сотишга тайёрлаш, монтаж ва ишлатиш, кафолат муддати давомида ва ундан кейинги техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш каби вазифалар киради.
Муқобил МТПларнинг яна бир шакли, бу фермерларнинг техникадан биргаликда фойдаланиш кооперативларидир, техникадан фойдаланишнинг бу усули қўшни мамлакатларда қўлланилиб ижобий натижалар бермоқда.
Муқобил МТПларнинг яна бир шакли, бу хусусий тартибда ташкил этилган МТПлардир.
Ширкат хўжаликлари устахоналари негизида (МТПлари) муқобиллик асосида ташкил этиладиган машина-трактор парклари қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилмаларининг янги субъекти сифатида мулкчилик шаклларидан қатъи назар, қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек, бошқа юридик шахслар ва аҳолига техник сервис хизмат кўрсатади. Ширкат таркибидаги машина-тарктор парки ўз тасарруфидаги
ҳамда унинг хизматидан фойдаланувчи ўзга субъектлар техника ва бошқа асосий воситалари базасида кафолатли сервис хизматини ташкил қилади.
МТПларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • механизация ишларини бажариш;

  • транспорт хизматларини кўрсатиш;

  • янгиликларни жорий қилиш;

  • техника воситаларини ишлатиш, шунингдек, механизатор ва инженер-техник ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

  • техника воситалари ва эҳтиёт қисмлар савдоси ҳамда уларнинг таъминоти.

Бу тузилмада юқори бошқарув органи жамият аъзоларининг умумий йиғилиши ҳисобланади. Умумий йиғилишлар орасидаги даврда жамиятнинг раҳбарлигини олиб бориш учун бошқарув органи сайланади. Бошқарув аъзоларининг сони умумий йиғилиш томонидан белгиланади. Жамият бошқарувчиси бир вақтнинг ўзида жамият бошқаруви раиси ҳисобланади. Муқобил МТПнинг директори жамият бошқарувчиси томонидан тайинланиб, жамият раисининг ўринбосари ҳисобланади. Муқобил МТП директори корхона фаолиятини бошқаришда тегишли қарорлар қабул қилади ва умумий йиғилиш қарорларининг бажарилиши устидан назоратни олиб боради. Корхонанинг ишлаб чиқариш, молиявий, таъминот ва бошқа фаолиятларига раҳбарлик қилади. Муқобил машина-трактор паркининг фаолияти натижасида кўрилган фойда (зарар) жамият томонидан тақсимланади (қопланади).
Бизнинг шароитимизда бу каби ихтисослаштирилган фирмалар вазифасини 1995 йил 24 мартдаги 152 сонли Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига асосан ташкил этилган ДАЖ МТПлари бажариши кўзда тутилган эди, бироқ бу ташкилотларнинг деҳқон ва фермер хўжаликларидан узоқда жойлашганлиги (асосан, туман марказида), хизмат кўрсатиш тарифларининг юқорилиги, асосан юқори қувватли (14-15 турдаги) техникалар билан жиҳозланганлиги, монополлиги, сабабли, деҳқон ва фермер хўжаликлари бу каби ташкилот хизматидан кам миқдорда ёки унумли фойдаланмаслигига сабаб бўлди.
Бундай шароитда юқоридаги талабларга тез мослаша оладиган (бир профилли) ташкилотларни тузиш зарурияти туғилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 мартдаги «Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг хизматларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 106-сонли қарорига асосан, тузила бошланган нодавлат мулк шаклларидаги муқобил МТПлари ана шундай ташкилот вазифасини бажармоқда.
Буларнинг асосий вазифаси ҳам биринчи навбатда эндигина шаклланаётган деҳқон ва фермер хўжаликларига техник хизмат кўрсатиш эди.
Муқобил МТПларнинг тузилиши деҳқон ва фермер хўжаликларига танлаш имконини берди, МТПларнинг булар олдидаги жавобгарлигини оширди. Муқобил МТПларнинг ушбу хўжаликларга масофа жиҳатидан яқинлиги, хизмат баҳоларининг ДАЖ МТПларига нисбатан пастлиги ва кичик ўлчамли ер майдонларига етарли даражада механизация ишларини бажариш имкони мавжудлиги сабабли хизмат кўрсатиш таркибида деҳқон ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш салмоғи юқори бўлмоқда.
Айниқса, йирик ширкат хўжаликлари устахоналари негизида ташкил этиладиган муқобил МТПлари хизматидан фойдаланиш деҳқон ва фермер хўжаликлари учун қулайдир, чунки:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish