Фермер хўжаликларига консалтинг хизмат кўрсатиш йўллари. Бозор тизими фаолиятини ташкил этувчи консалтинг хизматини ташкил этиш маҳсулотлар, хизматлар, пул, қимматли қоғозлар, ишчи кучи, хизмат кўрсатувчи ўзаро бир-бирига боғланган ташкилотлар тизимидир.
Бундай ташкилотлар – институтлар ёки бозор хўжалиги инфраструктураси дейилади.
Бозор инфратузилмаси – маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчини ягона бозор маконида боғловчи, институтлар ва воситачи структуралар тизимидир.
Бозор инфратузилмасининг асосий функциялари: тадбиркорлик фаолиятини кредитлаш; тадбиркорлик хавфини суғурталаш; маҳсулотларни транспорт тизими орқали етказиб бериш; тадбиркорликни рўйхатга олиш; битимларни рўйхатга олиш; тадбиркорлар ҳуқуқини юридик ҳимоялаш; тадбиркорларга консалтинг, инжинеринг, аудиторлик хизматларини кўрсатиш ва бошқалар.
Инфраструктура қуйидаги вазифани бажарувчи асосий 9 та блокдан иборат: 1. Тадбиркорларни ўқитиш ва тайёрлаш. 2. Хусусий тадбиркорликни рўйхатга олиш. 3. Молия- кредит тизими. 4. Улгуржи-воситачилик структуралари. 5. Биржа бозорлари. 6. Агрохизматлар бозори. 7. Хизматлар бозори. 8. Транспорт хизмати. 9. Ташқи иқтисодий алоқаларни таъминлаш.
Бундай институтларсиз бозор иқтисодиётига ўтишни тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Ҳукуматимиз томонидан иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида юқоридаги ташкилот ва муассасаларни ташкил этишга катта эътибор берилди.
Қишлоқ хўжалиги – Ўзбекистон иқтисодиётининг асоси, қишлоқ хўжалик тармоғи ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида бозор инфратузилмасини ташкил этиш ва ривожлантириш қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга шарт-шароит яратишда, қишлоқни янгилаш ва қайта қуришда, қишлоқда аграр муносабатларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Бозор инфратузилмаси субъеткларидан бири – маслаҳат хизмати бўлиб, бу тадбиркорларга, у қайси тармоқда хизмат қилишидан қатъи назар маҳсулотлар, моддий- техника ресурслари бозоридаги талаб ва таклиф, нарх-наво тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб таҳлил қилади. Фермер хўжалигини ташкил этиш, ишлаб чиқариш технологияси, бизнес режа тузиш ва бошқариш борасида маслаҳатлар беради.
Бошқарув масалалари бўйича консультация бериш фермерлар олдидаги амалий вазифаларни ечишда ва таҳлил қилишда кўмаклашувчи, шунингдек бошқалар тажрибасини ўрганишда ёрдам берувчи муҳим профессионал хизмат ҳисобланади.
Бошқарув бўйича консультациялар бериш фермернинг муҳим хўжалик бўйича қарорларини қабул қилишдаги тайёргарлиги ҳамда консалтинг хизмати жараёнида раҳбарлар, маслаҳатчилар билан тажриба алмашиниш имконияти туғилади.
Консалтинг хизмати шартнома асосида ва махсус тайёрланган малакали мутахассислар ёрдамида амалга оширилади. Мутахассислар фермерлар олдидаги муаммоларни аниқлашда, кўрсатилган муаммоларни ечишда керакли кўрсатмаларни таклиф этадилар ва қабул қилинган қарорларни амалга оширишда кўмаклашадилар.
Маслаҳатчи махсус тайёргарликдан ўтганлиги, бошқарув муаммоларии ечишда маълум бир амалий тажрибага эга бўлиши, керакли маълумотларни излаб топа олишлиги, муаммони чуқур таҳлил қила олиши ва мулоҳаза қилиш имкониятига эга бўлади. Профессионал маслаҳатчилар янги махсус адабиётларни, янги қонунларни ва илмий марказдаги тадқиқотларни кузатиб боришади.
Бундай маслаҳатчилар бошқарув соҳаси билан бир қаторда бошқа хизматларни – ташқи молиявий аудит, бухгалтерлик хизмати, юридик хизматлар, информацион хизматлар, инвестициялар бўйича маслаҳатлар берадилар ва хизматлар кўрсатадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |