биринчидан, бу турдаги МТПлари деҳқон ва фермер хўжаликларига масофа жиҳатдан яқин;
иккинчидан, ер ўлчамларидан қатъи назар, бирдек сифатли хизмат кўрсатиш имкони мавжуд;
учинчидан, ширкатнинг ўзи ҳам қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўлганлиги учун хизмат тарифлари оптимал белгиланади;
тўртинчидан, ширкатда тўпланган илғор тажрибаларни деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятида ҳам қўллаш мумкин ва ҳоказо.
Техникаларни ижарага беришда шартнома тузиб, узоқ муддатли ва қисқа муддатли ижара шаклларидан фойдаланиш зарур. Бундай техника деҳқон ва фермер хўжаликларига вақтинча фойдаланишга берилиб (механизаторсиз), ижара муддати давомида техникага хизмат кўрсатиш, агар шартномада бошқача тартиб кўзда тутилмаса, муқобил МТП зиммасига юклатилади. Шартнома баҳосини белгилашда эса ижарага берилаётган техника амортизация ажратмалари ва ижарага берувчининг ўртача рентабеллик меъёри ҳисобга олиниши лозим. Техникаларни узлуксиз ва соз ишлашини назорат қилиш ва таъминлаш мақсадида муқобил МТПлари кўчма диагностика ва таъмирлаш-техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил қилиши лозим, бу хизматлар учун ҳақ ҳам шартнома тузиш даврида келишиб олинади.
Ишлаб чиқариш хизмати мавжуд техника билан истеъмолчиларнинг талабномалари асосида иш ҳажмини бажаришлари керак. Шунингдек, техника воситалари доимо ишга шай бўлиб туриши ва талаб қилинган иш миқдори қисқа муддатда бажариб берилиши зарур, бу ниҳоятда муҳим масала бўлиб, истеъмолчилар орасида ишончнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида кафолатланган иш билан таъминланиш омили бўлади. МТП таркибида бу тизимни майда гуруҳларга бўлиш (жумладан, марказий устахона, автосарой, таъминот сақлаш, ҳайдов, чопиқ тракторлари гуруҳи ва ҳоказо) нотўғри бўлади. Бундай қилиш ортиқча бюракратик ҳолатни келтириб чиқаради. Ишлаб чиқариш хизматида ишлаётган ҳар бир муҳандис, таъмирловчи ёки механизатор бўладими, бир неча турдаги ишларни бажариш, бир неча турдаги техникада ишлашни билиши керак.
Муқобил МТП фермерлар маблағларини жамлаш йўли билан тузиладими, ширкат хўжалиги машина-трактор парки негизида тузиладими, ушбу тизимдан фойдаланиш мумкин, фақат тизимнинг юқорисига фермерлар кенгаши ёки ширкат бошқаруви қўйилиши мумкин (4- чизма).
Ҳар бир хизмат туридан (маркетинг талабнома ва реклама, ишлаб чиқариш, молия- ҳисоб тизимлари) банд бўлган ишчилар сони умумий бажарилаётган сервис хизмати ҳажми ва истеъмолчилар сонига қараб белгиланади.
чизма. Фермер хўжаликлари таъсисчилари бўлган муқобил машина-трактор паркларининг ташкилий-бошқарув тузилмасининг тавсия қилинаётган схемаси
Аграр сиёсатнинг устувор вазифаларидан бири сервис хизматларини ривожлантиришда давлат томонидан молиявий, кредит, солиқ, валюта ва баҳо сиёсати ҳамда зарур қонуний ҳужжатларни қабул қилиш ва бошқалар муҳим ўрин эгаллайди. Буларни амалга оширишда ва муқобил МТПларнинг ривожланишида давлатнинг қўллаб-қувватлаш сиёсатини изчил йўналтириш лозим, бизнингча, буни қуйидаги йўналишлар бўйича олиб бориш зарур:
молия-кредит механизмини такомиллаштириш;
банк муассасалари билан иқтисодий-молиявий муносабатларни мустаҳкамлаш;
солиққа тортиш тартибини соддалаштириш ва унификациялаш; суғурталаш тизимини такомиллаштириш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |