Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet59/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

1. Капитал инвестициялар асосий фондларни барпо этишга, такрор ишлаб чиқаришга ва моддий ишлаб чиқаришнинг барча шаклларини ривожлантиришга сарфланган инвестициялардир. 2. Инновация инвестициялари деб, техника, технологиялар янги авлодини яратиш ва ўзлаштиришга сарфланган инвестицияларга айтилади. 3. Ижтимоий инвестициялар инсон салоҳиятини, малакасини ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек, моддий истеъмолларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга сарфланадиган маблағлардир.
Инвестицияларнинг икки тури бор: 1. Реал инвестициялар моддийлашган асосий ва айланма воситаларга маблағлар. 2. Молиявий инвестициялар қимматли қоғозларни (акция, облигация, вексел, сертификат) шакллантиришга сарфланган маблағлар. Реал инвестициялар капитал қўйилмалар, деб ҳам аталади. Капитал қўйилмалар ялпи ва соф капитал қўйилмаларга бўлинади. Реал инвестицияларнинг умумий суммаси ялпи капитал қўйилмаларини ташкил этади. Реал инвестицияларни сарфлаш натижасида ишга туширилган қисми соф капитал қўйилмалардир. Соф капитал қўйилма ялпи капитал қўйилма суммасига тенг ёки кам бўлиши мумкин. Фермер хўжалигида ялпи капитал қўйилмани соф капитал қўйилмага айлантиришга алоҳида эътибор берилиши лозим. Сарфланаётган реал инвестициялар моддийлаштирилишини, яъни ишга туширилишини таъминлаш зарур.
Миллий ҳисоблар тизимида капиталга ҳамда моддий ишлаб чиқариш воситаларига сарфланган маблағлар реал инвестициялар деб ҳам юритилади.
Капитал қўйилмаларнинг фермер хўжалигидаги аҳамияти юқори бўлиб, биринчидан, капитал қўйилмалар – жами харажатларнинг асосий қисми ҳисобланади. Капитал қўйилмалардаги ўзгаришлар жами талабга етарлича таъсир кўрсатади, шунингдек аҳолининг бандлиги ва ялпи миллий даромад (ЯМД) ҳажмининг ҳам ўзгаришини таъминлайди.
Иккинчидан, капитал қўйилмалар фермерларнинг асосий фондлари жамғарилишига, яъни кўпайишига олиб келади.
Учинчидан, капитал қўйилмаларнинг норационал сарф қилиниши ишлаб чиқариш ресурслари, харажатлар ўсишига олиб келади, натижада ЯМД қисқаради.
Инвестициялар (капитал қўйилмалар) фермер хўжалигини ҳар томонлама ривожлантириб, моддий техника базасини мустаҳкамлайди. Улардан самарали фойдаланиш натижасида жонли меҳнат харажатлари қисқариб, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, соф фойда суммаси кўпаяди. Натижада фермер хўжалигини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш асосида ривожлантириш имконияти кенгаяди.
Фермер хўжаликларининг барча инвестициялари (капитал қўйилмалар) иккита манбадан: корхонанинг ўз маблағларидан ва четдан жалб қилинган маблағлардан шаклланади.
Фермер хўжалигининг ўз маблағларига қуйидагилар киради:

  • фермер хўжалигининг соф фойдасидан ажратилаётган маблағлар;

  • амортизация фондидаги маблағлар;

  • асосий воситаларни тугатишдан, сотишдан келиб тушган маблағлар;

  • чорва молларини сотишдан тушган маблағлар;

  • фермер хўжалигининг қимматли қоғозлар сотиш ва сотиб олишидан келган маблағлар.
Четдан жалб қилинган маблағларга:

  • фермер хўжалигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

  • ҳамкорлардан олинадиган маблағлар;

  • турли хил қарзлар ва банк кредитлари;

  • хўжалик аъзоларининг бўш маблағларини жалб этиш;

  • хорижий ва маҳаллий шахсий корхоналар ҳамда фуқароларнинг маблағлари;

  • ҳомийлар ажратаётган хайрия маблағлари ва бошқалар.

Капитал капитал қурилишга ва янги техникани жорий қилишда ишлатилади. Капитал қўйилмаларнинг асосий вазифаси – тармоқ маҳсулотини кўпайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминлашдир.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish