Реинжинерингнинг асосий вазифаси қуйидагилар: вазифаларни қўйиш, фермерлик стратегиясидан келиб чиққан ҳолда мақсадларини ўрганиш; фермер моделини тузиш; бизнес жараёнларини қайта лойиҳаси, самарали жараёнларни қўллаш, информацион жараёнларни ва технологияларни ишлатиш, ходимлар ишида керакли бўлган ўзгаришлар киритиш; информацион тизимларни тайёрлаш; иш усулларини, бизнес жараёнларини ўзгартириш ва ривожлантириш.
Реинжинеринг фермернинг ҳамма асосий соҳалари бўлмиш, маркетинг, мижозларга хизмат кўрсатиш, кадрлар сиёсати, ишлаб чиқаришни режалаш ва бошқа соҳалардаги иш сифатини кескин оширишда ўз таклифларини беради. Реинжинеринг, асосан, харажатларни камайтириш ва корхона самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган, янги лойиҳаларни тузиш бўйича ёрдам беради.
Ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш бўйича консалтинг хизмати: ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш; асбоб-ускуналарни ишлатиш ва уларга техник
хизмат кўрсатиш; ишлаб чиқариш инжинеринги; хом ашёни қайта ишлаш; маҳсулотларни қадоқлаш; сифатни назорат қилиш; ишлаб чиқаришни бошқариш; корхоналар ишларини таҳлил қилиш ва схемасини тузиш; ишлаб чиқаришни режалаштириш; ишлаб чиқариш жараёни учун технологияни танлаш; маҳсулотларни такомиллаштириш; хом ашё ва асбоб- ускуналарни ишлатиш; ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилиш; маҳсулот сифатини баҳолаш ва назорат қилиш.
Бу ерда маслаҳатчининг вазифаси фермер мақсадларига эришишида оптимал йўлларни излаш. Ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни таҳлил қилиши зарур:
а) маҳсулотнинг ўзи. Маҳсулот сифатини аниқлаш, уни ишлаб чиқариш самарадорлигини белгилашда маслаҳатчи қуйидагиларни аниқлашии шарт: маҳсулот қандай қисмлардан иборат; унинг қисмларини такомиллаштириш ёки стандартлаш мумкинми?; баъзи бир қисмларини арзонроқларига алмаштириш мумкинми?; маҳсулот ишлаб чиқараётган асбоб-ускунани такомиллаштириш мумкинми?
б) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш усуллари. Маслаҳатчи асбоб-ускуналарни жойлаштириш схемасини такомиллаштира бориб, қуйидаги масалаларга ечимлар излайди: иш жойини ташкил қилиш сифатига ўрнатилган машина ва ускуналар таъсир кўрсатадими?; ишлаб чиқариш жараёнлари тўғри ишлаяпдими?; машина ва асбоб-ускуналарни ишлатиш бўйича керакли маълумотни йиғиш ва бошқалар.
Ҳозирги кунда консалтинг хизматининг аниқ йўналишлари тўлиқ ёритиб берилмаган, чунки у тез ўзгартирилиб, аниқликлар киритиб борилмоқда. Ташкил этилаётган консалтинг ҳуқуқ идоралари, савдо ва молия иқтисодий муассасаларига ихтисослашган эди. Консалтинг фирмалари фермерларга янги йўналиш йўлларини кўрсатиш, бозорни ўрганиш ва уларга керакли бўлган маслаҳатлар бериб боради.
«Консалтинг» сўзининг таржимаси йўқ бўлиб, унинг маъноси «маслаҳат», «маслаҳат бериш»дир.
Ҳозирда фермер хўжаликлари фаолияти жуда тез бозорга қараб ўзгариб туришни талаб этмоқда, олдинги иш услублари тўғри келмай қолди. Бу эса консалтинг хизмати фаолиятини янада оширади ва кенг соҳаларга хизмат этишни талаб этади.
Ҳозирда бизнинг корхоналар ўз иш услубларини кўпроқ ўзлари танлайди ва олдинги тузилган иш режа бўйича фаолият олиб бормоқда. Бунда ўзлари кўпинча хатоликларга йўл қўяди. Бунинг натижасида ишлаб чиқарган маҳсулотни сифати ёки харидорлигига унча эътибор бермай, кўп ёки озлигига кўпроқ эътибор беришади. Бизга маълумки, бир бўлим иши маълум бир хатога йўл қўйса, бутун бир бизнесга ўз таъсирини кўрсатади, натижада бошқарув ходимлари орасида келишмовчиликлар келиб чиқади.
Бу вазиятда энг яхшиси тезда ўз қарашларини ўзгартириб консалтинг фирмаларига мурожаат этишлари шарт. Консалтинг хизмати ходимлари буюртма берган фирма фаолиятини ўрганиб, вазиятга қараб иш кўради.
Маслаҳатчилар бизнесда ташкилотлар ичидан яхши алоқаларга эга бўлган фирмаларни топишга интилади. Улар бозордаги вазиятларга қараб, харидор ва фирманинг молиявий аҳволига қараб иш кўради. Агар бу яхши натижа берса, компания янги иш дастури билан иш кўради.
Ҳозирда ривожланган давлатларда консалтинг фирмалари ишчиларининг билими ва иш савияси жуда ҳам юқори. Консалтинг хизматлари бозор иқтисодиётида жуда катта аҳамиятга эга.
Бошқарув ва иқтисодиёт бўйича маслаҳатчилар ассоциацияларининг Европа федерацияси берган таърифга кўра, «менежмент-консалтинг» бу имконият ёки муаммоларни баҳолаш ва аниқлашни, бошқарув масалалари бўйича мустақил маслаҳат ва ёрдам беришни, буларни амалга оширишда тегишли чоралар бўйича таклифлар беради.
«Менежмент-консалтинг» атамаси инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда илк бор қўлланилган, кўп ҳолларда уни бошқарувга тегишли маслаҳатлар, деб нотўғри талқин қиладилар, натижада консалтинг бошқарув соҳасига тегишли билимлар мажмуи, деган фикрга ёки бошқарув бўйича маслаҳатлар бериш ҳисобланади.
«Менежмент» тушунчасининг таркибида, бошқарув объекти сифатида, иш жараёнлари намоён бўлади ва айнан булар менежмент бўйича маслаҳат беришнинг ўзига хослигини ифодалаб беради.
Қуйида, ФЕАКО бошчилигида нашр этилаётган, бошқарув бўйича маслаҳатчиларнинг Европа маълумотномасида, консалтинг хизматлари классификацияси келтирилган.
Классификаторда келтирилган хизмат турларини аксарият қисмларининг номланиши («бизнесни баҳолаш», «рақобатбардошликни аниқлаш», «таннархни камайтириш» ва ҳ.к.) маслаҳат бериш объекти ҳисобланади. Лекин хизматлар «бўлимларнинг жойлашуви»,
«хавфсизлик кафолатлари» ёки «ахборот-қидирув тизимлари» каби турлари, менежмент бўйича маслаҳатчилар томонидан иқтисодий жараёнларнинг асосий қисми сифатида қабул қилинмоқда.
Ислоҳот давригача Россияда шаклланган «бошқарув бўйича маслаҳатлар» тушунчасининг бир ўзига хос томонини таъкидлаш лозим. Бу атама хорижий адабиётларда иқтисодчилар эмас, балки социолог ва психологлар томонидан киритилган. Айнан шулар XX аср 70-йилларининг бошида бу атамани ўз назарий ишларида илк бор қўллашган. Шунингдек, Ғарб методологияси консалтинг аппаратини амалиётда қўллаган. Бунинг асосий сабаби, Ғарбда консалтинг, асосан, иқтисодчиларнинг фаолияти бўлса-да, лекин Совет Иттифоқида иқтисодиёт бозор муносабатларига асосланмаганлигидандир. Бироқ психолог ва социологлар, сиёсий ва мафкуравий сабаблар билан боғлиқ танаффусдан сўнг 60 йилларда ўз фаолиятини қайта тиклаганлар.
Ғарб маслаҳатчиларининг услуб ва дастурларини собиқ Иттифоқда кенгроқ қўллаш мумкин эди. Чунки, уларни мутахассислик нуқтаи назаридан қизиқтирувчи объект бу инсонлар эди. Турли мамлакат инсонлари ўртасидаги фарқ, иқтисодий жараёнлар ўртасидаги фарққа қараганда камроқдир. Шу нуқтаи назардан ислоҳотлар давригача Россияда ёйилган “бошқарув бўйича маслаҳатлар” атамаси умуман инсонларни бошқариш соҳасига таклиф ва маслаҳатлар тақдим этиш тушунчаси қабул қилинган. Бу маънода консалтинг чегаралари бир томондан кенгайса (чунки инсонлар фаолиятининг фақатгина иқтисодий соҳасини эгаллабгина қолмайди), иккинчи томондан бунинг аксидир. Чунки, маслаҳат бериш билан иқтисодчилар эмас, инсон муносабатлари бўйича мутахассислар шуғулланганлар. Бу билан ушбу муносабатларнинг “тадбиркорлик ва иқтисодий томонлари” эътибордан четда қолиб кетган ва юзаки хулосаларга келинган. Бу муаммо маълум даражада чет элда ҳам мавжуд. Аввалдан менежмент ва консалтинг соҳасидаги мутахассислар (экспертлар) ва
дженералистлар ўртасида тортишув бўлиб келган. Дженералистлар, умуман бошқарув қонунлари тўғрисидаги билимларга таянган ҳолда маслаҳат берса, мутахассислар иқтисодиёт ва бошқарувнинг маълум бир соҳаларидаги билимлар асосида маслаҳат берадилар (молия, бозор коньюктураси, стратегик режалаштириш ва ҳ.к.). бироқ ҳақиқатда бу келишмовчилик консалтинг услубиётининг ривожланишига хизмат қилади. Буюртмачи ташкилотнинг менежментлик амалиётига ўзларининг илғор ғоя ва тавсияларини татбиқ этиш имконига эга бўлиш учун мутахассислар инсонларни бошқаришнинг умумий қонуниятларини ўзлаштира бошладилар.
Малакали маслаҳатчилар фаолиятининг методологик асоси бўлиб, буюртмачи билан ўзаро алоқалардаги кўникмалар ва умуман бошқариш жараёнлари ҳақидаги билимларни эгаллаш ҳисобланади (жараёнли маслаҳат бериш), иқтисодий ёки бошқарув мутахассислиги эса буюртмачига таклиф этиладиган ва унинг ташкилотида татбиқ қилинадиган аниқ билимлар соҳасини ифода этади.
Бундан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш лозимки, 60 йилларнинг охирида Эдгар Шейн томонидан киритилган «жараёнли маслаҳат бериш» атамасининг пайдо бўлиши, консалтинг методологияси соҳасида маълум бир силжиш бўлди. Жараёнли маслаҳат бериш, маслаҳатчи ўз маслаҳат таклифларини, буюртмачи билан бевосита алоқада бўлиш жараёнида ва фикрлар алмашиш жараёнида ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Жараёнли маслаҳат бериш усули иккиламчи самара беради: бир томондан, муаммоларнинг оптимал ечимини топилган бўлар эди, агар уларнинг маслаҳатчилари буюртмачиларнинг тажриба ва билимларидан фойдаланмаган ҳолда ишлаб чиқарилганда; иккинчи томондан эса, энг оқилона ечимлар ҳам уларни ишлаб чиқаришда буюртмачи ўз ижросини ҳис этмагунга қадар қабул қилинмаслиги мумкин. Бироқ Россияда юқорида келтирилган сабаблар туфайли дженералистлар (психологик ва социологик) ва мутахассислар (иқтисодчи ва қисман юристлар – хўжалик ҳуқуқи бўйича мутахассислар) ўртасида ҳозиргача тортишувлар давом этмоқда. Тўғрироғи, у, асосан, дженералистлар томонидан олиб борилмоқда, яъни 60-70 йилларда қўлга киритилган консалтинг бўйича етакчи мутахассислар сифатида ўз ўринларини сақлаб қолишга уринмоқдалар.
Иқтисодчилар эса, чуқур иқтисодий билимга эга бўлганлиги учун буюртмачи билан профессионал тарзда мулоқотда бўлишга кўникма бўлган, жараёнли методологияни қийинчиликсиз ўзлаштира олмоқдалар.
Табиийки, XX асрнинг 70 йили бошларида Россияда консалтингни ташкил этиш бўйича чоп этилган аксарият ишлар, иқтисодчилар томонидан тайёрланган эди. Лекин улар, асосан, чет эл консалтинг фирмаларининг тажрибасига асоаланган эди. Бошқарув ва иқтисодиёт бўйича маслаҳатлар бериш предмети сифатида иқтисодиётни эмас, балки хўжалик тузилмаларининг амалий фаолиятида иқтисодий билимларни татбиқ этиш услублари қабул қилинган.
Махсус иқтисодий билимлар консалтинг хизматининг зарур, лекин етарли шарти ҳисобланмайди. Маслаҳатчи, албатта, маслаҳат бериш объекти бўйича махсус билимларга эга бўлиши зарур. Лекин малакали маслаҳатчи бўлиш учун бу касбнинг ўзига хос услубларини ўрганиб, хўжалик субъектларига татбиқ этиш йўлларини чуқур ўрганиш зарур. У билимларни билвосита, яъни ўқитилган менежерлар орқали татбиқ этиш усулидан ҳам
фарқи айнан шунда; булар эса олинган билимларга таянган ҳолда, мустақил равишда ўз фаолиятини ташкил этадилар.
Ҳар қандай иқтисодиёт ўқитувчиси иқтисодий билимларга эга бўлганлиги учун, ушбу қўлланманинг асосий вазифаси консалтингни ташкил этиш ва амалга ошириш услубларининг баён этиш ҳисобланади. Шундай қилиб, биз нафақат иқтисодиёт ва бошқарувнинг маълум бир соҳаларнинг тузилишини кўриб чиқамиз, балки консалтингнинг ташкил этилиши ва уни қуйидаги таркибий қисмларини ўрганамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |