консалтинг методологияси (консалтинг хизматини ташкил этиш);
маслаҳатчи ва харидорлар билан ўзаро муносабатлар;
консалтинг фаолиятини бошқариш ва молиялаштириш;
консалтинг хизматлари маркетинги;
консалтинг хизматлари сифати ва натижаларини баҳолаш.
Консалтингни ўқитишдаги ўзига хос предмети бўлиб, ушбу қўлланманинг ҳам “маслаҳат бериш хизмати” номи остидаги маҳсулотнинг ишлаб чиқариш ва сотиш жараёни ҳисобланади. Бу жараён консультациянинг объекти ва субъектининг ўзаро таъсир кўрсатиш йўли билан амалга оширилади. Субъекти бўлиб маслаҳатчи, объекти бўлиб эса буюртмачи ҳисобланади.
Иқтисодиёт фани ёки иқтисодий таълим билан бир қаторда консалтинг хизматларининг сотиш ва ишлаб чиқариш таҳлилини ўз ичига олувчи “консалтинг иқтисодиёти” ҳам мавжуд.
Таъкидлаш лозимки, жаҳон адабиётида қўлланилаётган бошқарув ва иқтисодиёт бўйича юқори малакали хизматлар тушунчасида менежмент консалтингга нисбатан кенгроқ ҳисобланади. Уларнинг фарқи шундан иборатки, маслаҳат ва таклифлар беришни, бошқа профессионал хизматлар эса (аудиторлик, юридик, бухгалтерлик, рекрутменлик ва ҳ.к.) чет мутахассислар томонидан корхона мутахассис ва менежерларнинг ўрнига менежментнинг маълум бир вазифаларини бажаришни назарда тутади.
Қисқача хулосалар
Фермер хўжалигида инфратузилма турли хизмат кўрсатувчи тармоқлар, моддий-таъминот, сув билан таъминлаш, ижтимоий соҳалар ва кўплаб тармоқларни ўз ичига олади. Инфратузилма фермер хўжалиги учун иқтисодий ва ижтимоий ишлаб чиқариш учун меъёрий шарт-шароитни таъминловчи мажмуа бўлиб, ишлаб чиқаришни интенсивлаштиради. Шу сабабли ҳукумат томонидан фермер хўжалигида ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида концепция ишлаб чиқилиб, жойларда уларни ташкил этиш жадал олиб борилмоқда. Инфратузилма объектлари билан фермер хўжалиги ўртасидаги иқтисодий муносабатлар такомиллашиб, маҳсулот етиштиришда самарали фаолият кўрсатмоқда. Айрим ҳудудларда фермерларга етарли даражада инфратузилма фаолият кўрсатмай келмоқда. Чунки бунга замонавий техника, технология, бино, иншоотлар ҳамда малакали кадрлар етишмаслиги ҳам сабаб
бўлмоқда. Шунинг учун инфратузилма соҳасини ривожлантиришга асосий эътиборни бериб, ундаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш зарур.
Назорат ва муіокама учун саволлар
Фермер хўжалигида инфратузилма деганда нимани тушунасиз?
Сервис хизматларини ташкил этиш зарурияти нимада?
Инфратузилмани ривожлантириш тадбирларини изоіланг.
Фермер хўжалигида єандай сервис хизматлари мавжуд?
Сервис хизматидан фойдаланиш самарадорлиги єандай аниєланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |