Умурзоқов, А. Тошбоев


Янги техника ва технологиялардан фойдаланишнинг ижтимоий- иқтисодий самарадорлигини аниқлаш



Download 0,6 Mb.
bet35/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

6.5 Янги техника ва технологиялардан фойдаланишнинг ижтимоий- иқтисодий самарадорлигини аниқлаш


Фермер хўжалигида фан-техника тараққиёти мавжуд техникани такомиллаштиришни, янги, самарали техникани, технологияни, хом-ашёни, материалларни яратиш ва жорий қилишни, шунингдек меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни ҳамда яхшилашни ўз ичига олади. Фан-техника тараққиёти ишлаб чиқаришни интенсивлаш ва унинг самарадорлигини оширишнинг ҳал қилувчи йўналишларидан биридир.
Фермер хўжалиги ишлаб чиқаришидаги техника тараққиётининг муҳим йўналиши техникани мунтазам равишда такомиллаштиришдан, эскирган техникани янги, унумли ва тежамли техника билан алмаштиришдан иборатдир.
Фермер хўжалигида техникани такомиллаштириш машиналар, агрегатлар ва механизмлар қувватини, ишлаш тезлигини ошириш, кўп жисмоний меҳнат сарфланишини талаб қилувчи моддий машиналардан ярим автомат ва автомат машиналар ҳамда линияларга, комплекс механизациялашган ва автоматлашган цехлар ҳамда корхоналарга ўтиш йўли билан бормоқда.
Фермер хўжалигида ишлаб чиқаришнинг интенсив технологияси қўлланилмоқда. Буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига ёрдам беради. Шу сабабли кичик бизнес ёки катта ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги корхорнаси янги технологияни жорий қилса, иқтисодий самарадорликка эга бўладими, йўқми шуни ҳисоб-китоб қилиш керак. Агарда янги технологияни ишлаб чиқаришга жорий қилганда, иқтисодий самарадорликка эришсагина бундай технологияни тезда жорий қилиш керак. Акс ҳолда, янги технолгияни жорий қилишдан ҳеч қандай наф бўлмайди. Янги техника ва технологиялардан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин:



Бунда:
Пқ=(Ут х Ст)-(У1 х С1) х А


Пқ иқтисодий самарадорлик, (фойда) сўм;
Ут, Ст ялпи маҳсулотнинг янги техникани қўллашдаги “т” давридаги баҳоси ва таннархи; У1, С1 янги техникани қўллашдан олдинги ялпи маҳсулотнинг баҳоси ва таннархи; А “т” даврдаги маҳсулот ҳажми.
Формула (УтхСт)>(У1хС1) бўлганида, янги технологияни қўллаш фермер

хўжалигининг юқори иқтисодий самара бериши тушунилади.
Қисқача хулосалар

Фермер хўжалиги моддий-техника ресурсларидан фойдаланиши натижасида ишлаб чиқариш жараёнида юқори самарадорликка эришади. Унда жонли меҳнат сарфи тежалиб, маҳсулот ҳажми, меҳнат унумдорлиги ошади. Айниқса, қишлоқ хўжалигида янги фан-техника, технология ва чет эл тажрибаларини қўллаш ҳисобига ҳам самарадорликка эришилмоқда. Республикамиз аграр соҳасида фаолият кўрсатаётган чет эл техникалари ва технологиялари талаб даражасида фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш усуллари кенг ёритилган бўлиб, ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичлари ҳисоб-китоб қилинмоқда. Амалиётга ушбу янги

техникаларнинг иш фаолияти самарадорлигини аниқлаш услубларини амалиётга жорий этиш зарур.


Назорат ва муіокама учун саволлар


  1. Моддий-техника ресурслари деганда нимани тушунасиз?

  2. Моддий-техника ресурсларининг фермер хўжалигидаги аіамияти єандай?

  3. Фермер хўжалигида фанехника тараєєиётини изоілаб беринг.

  4. Самарали технологиялар тўјрисида тушунча беринг.

  5. Моддий-техника ресурсларидан фойдаланишда самарадорликни ифодаловчи кўрсаткичларни айтиб беринг.

  6. Янги техника ва технологияларни єўллашда єандай масалаларга эътибор бериш керак?



Асосий адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни. -Т.: 1999 йил 14 апрел.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси тўғрисида”ги Фармони. 2003 йил 27 октябр

  3. Каримов И. А. “Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир”. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисидаги маъруза. “Халқ сўзи” газетаси. 2005 йил 29 январ.

  4. Қишлоқда ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш асослари. –Т.: “Ижод дунёси”, 2004, 318 б.

  5. Коваленко Я. Н. “Экономика сельского хозяйства”. Москва, “ЭКМОС”, 1998.

  6. Парпиев У., Саломов И. “Бозор иқтисодиёти асослари ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш”. –Т.: “Шарқ”, 1996, 219 б.

  7. Фермер: сельское хозяйство, сельскохозяйственное оборудования, техника продаж… www.selhoz.net.ru

  8. Приамурский Институт Агроэкономики и Бизнеса www.admin.ru

  9. Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж. ва бошқалар. “Фермер хўжалигини ташкил этишнинг ҳуқуқий-иқтисодий, ишлаб чиқариш асослари”. –Т.: “ТИҚХМИИ”, 2004, 141 б.

  10. Хусанов Р. Ҳ., Ҳамдамов А. Н., Рафиқов И. Э. “Қишлоқ хўжалигида сервис хизмати муқобил машина-трактор паркларини ривожлантириш масалалари. –Т.: “Янги аср авлоди”, 2001. 124 б.


Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish