VI БОБ. ФЕМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИГ МОДДИЙ ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ
Фермер хўжалигида моддий-техника ресурслари тушунчаси ва
вазифаси
Фермер хўжалигининг моддий-техника ресурслари деганда, фермернинг мавжуд барча асосий фондлари ва хўжалик инвентарлари тушунилади. Фермер хўжалигида техникалар етарли миқдорда бўлмаса, қишлоқ хўжалиги ишлари, ўз агротехник муддатларида бажарилмайди. Бу, ўз навбатида, маҳсулот ишлаб чиқариш даражасининг пасайишига олиб келади. Демак, ишлаб чиқаришда моддий-техника ресурсларининг аҳамияти катта.
Республикада олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида фермер хўжалигининг моддий-техника базаси кейинги йилларда янада мустаҳкамланиб бормоқда. Фермер хўжалиги ишлаб чиқаришига «Кейс», «Магнум» каби юқори унумли техникалар кириб келмоқда. Фермер ва деҳқон хўжаликлри учун мини техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Фермерларга техникалар лизинг компаниялари орқали берилмоқда. Жадвал 6.1.1.
6.1.1-Жадвал. Фермерлар томонидан лизинг асосида олинган техникалар
Ҳудудлар номи
|
2004 йилда
|
2005 йилда
|
Тракторлар сони
|
Ўрим- йиғим комбайн- лари сони
|
Тиркама- лар (агрегат- лар) сони
|
Тракторлар сони
|
Ўрим- йиғим комбайн- лари сони
|
Тиркама- лар (агрегат- лар) сони
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
89
|
|
|
164
|
|
1
|
Андижон
|
21
|
|
23
|
64
|
|
41
|
Бухоро
|
158
|
|
|
244
|
|
|
Жиззах
|
125
|
|
27
|
195
|
|
79
|
Қашқадарё
|
145
|
|
19
|
131
|
|
52
|
Навоий
|
68
|
|
15
|
62
|
|
17
|
Наманган
|
43
|
|
19
|
212
|
|
75
|
Самарқанд
|
161
|
|
18
|
152
|
|
64
|
Сурхондарё
|
63
|
|
8
|
56
|
|
9
|
Сирдарё
|
118
|
2
|
45
|
107
|
|
193
|
Тошкент
|
58
|
|
26
|
28
|
|
21
|
Фарғона
|
47
|
21
|
17
|
102
|
62
|
38
|
Хоразм
|
26
|
|
3
|
50
|
|
5
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами
|
1122
|
23
|
220
|
1567
|
62
|
595
|
Фермер хўжаликларининг моддий-техника базаси мустаҳкам бўлса, уларда иқтисодий жиҳатдан ривожланиш юқори бўлади. Фермер хўжалигининг моддий-техника ресурслари табиий ва иқтисодий ресурслардан ташкил топади. Табиий ресурслар – ер, сув, ўрмон, чорва ҳайвонлари, иссиқлик ҳамда ёғингарчилик миқдоридан ташкил топади. Уларнинг асосий қисми давлат тасарруфида бўлиб, корхоналарга, фуқароларга фойдаланиш учун берилади.
Иқтисодий ресурсларга молиявий ҳамда меҳнат ресурслари киради. Фермер хўжалигини таъминлашда моддий техника ва молиявий ресурслар мавжуд:
Моддий-техника ресурсларига – ишлаб чиқаришнинг моддий воситалари, бинолар, иншоотлар, машиналар, тракторлар, комбайнлар, барча турдаги кимёвий воситалар, ўғитлар, уруғликлар, ем-хашаклар, ёқилғи, мойлаш, қурилиш ва бошқа материаллар киради.
Молиявий ресурсларига – давлат томонидан ажратилаётган маблағлар, хўжаликларнинг жорий, валюта счётларидаги, ғазнадаги пуллари, амортизация фонди, акциялардан олаётган фойдалари, банк кредитлари ҳамда ички ва ташқи инвестицияларни амалга ошириш натижасида олаётган маблағлар, таъсисчилар ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маблағлар киради.
Фермер хўжалигининг маблағлари:
Фермер хўжалигининг маблағларига – маҳсулот сотиш, иш ва хизматлар бажариш натижасида олаётган пул даромадлари, тақсимланмаган фойдадан ажратилаётган маблағ, амортизация фондидан ажратилаётган маблағ, амортизация фонди ҳисобланган маблағ, фойдаланилмаётган айрим ишлаб чиқариш воситаларини сотишдан, ижарага бералаётган воситалардан фойдаланиш натижасида ва бошқа манбалардан олинган маблағлар киради.
Четдан жалб этиладиган маблағлар – Ирригация-мелиорацияга, экологияга ҳамда ижтимоий соҳаларга давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар, давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинаётган маҳсулотларга давлат ҳисобидан ажратиладиган транш маблағлари, тижорат институтларининг кредит маблағлари, инвестициялар, ҳомийлардан, ҳамкорлардан ва бошқа манбалардан жалб қилинадиган маблағлар киради. Шундай тартибда шакллантирилган моддий-техника ресурсларидан фермерлар йил мобайнида тўлиқ ва самарали фойдаланишса, барча турдаги тадбирлар вақтида, сифатли амалга оширилади.
Тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи таъминот корхоналари фермер хўжаликларини моддий техника ресурслари билан ўз вақтида таъминлаб турса, маҳсулот ҳажми ортади ва фермернинг тўлов қобилияти ошади. Агар моддий техника таъминоти ўз вақтида амалга оширилмаса, аввал фермер хўжалигининг иш фаолиятига, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига, ундан келадиган даромадга салбий таъсир этиб, тўлов қобилиятини йўқотади.
Шунинг учун, истеъмолчи билан таъминотчи ўртасида тузилган шартномалар ўз вақтида самарали бажарилишини таъминланиш керак.
6.1.2-жадвал. Фермер хўжаликларига моддий ресурслар етказиб бериш кўрсаткичлари таҳлили (2005 й).
|
|
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
7861
|
29102
|
31625
|
5453
|
37950,9
|
38055
|
Андижон
|
3664
|
14656
|
12508
|
3006
|
120024
|
12754,2
|
Бухоро
|
6778
|
35652,4
|
35114
|
6842
|
67875
|
67625
|
Жиззах
|
9665
|
29362
|
29335
|
10025
|
49563
|
48978
|
Қашқадарё
|
13424
|
19730
|
19730
|
14862
|
58921
|
58921
|
Навоий
|
3300
|
13874
|
11131
|
3167
|
10186
|
9328
|
Наманган
|
4997
|
29630
|
28753
|
4428
|
18818
|
16051
|
Самарқанд
|
7786
|
28632
|
28621
|
7683
|
20541
|
20542
|
Сурхондарё
|
2375
|
32870
|
32811
|
2364
|
15143
|
14714
|
Сирдарё
|
6753
|
44210
|
41480,6
|
7913
|
38643
|
42253
|
Тошкент
|
5227
|
20865
|
2576,1
|
5205
|
19920,7
|
15981,9
|
Фарғона
|
6913
|
38837
|
33593
|
6081
|
26835
|
22426
|
Хоразм
|
7827
|
29814
|
32125
|
7777
|
25114
|
23422
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами
|
86570
|
367234,4
|
339402,7
|
84806
|
509534,6
|
391051,1
|
Шартнома бўйича минерал ўғит ва дизел ёқилғиси олинган бўлиб, шартнома бўйича республика фермер хўжаликларига 367,2 минг тонна ўғит етказиб берилиши керак эди. Аслида 339,4 минг тонна ёки 27,8 минг тонна етказиб берилмади. Ўғит хисобига ҳосилнинг учдан бир қисми яратилса – ҳақиқатда ушбу ҳосил олинмай қолади. Дизел ёқилғиси бўйича республикадаги 125,7 минг фермер хўжалигидан 84,8 мингта фермер таъминот ташкилоти билан шартнома тузган. Шартнома бўйича 509,5 минг тонна ёқилғи етказиб берилиши керак
бўлса, ҳақиқатда 391,0 минг тонна ёки 118,5 минг тонна таъминлаб берилмади. Хўжаликнинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун моддий ресурслари етарли бўлмаса, маҳсулот ҳажми ҳам ошмайди. Шунинг учун, таъминот ва хизмат кўрсатувчи корхоналар тузилган шартнома шартларини бажаришлари керак.
2005 йилда республика бўйича фермер хўжаликларида пахтачиликда ҳосилдорлик 19,0 центнерни ташкил этди. Ўтган 1993-2005 йиллар ичида 1990 йилда олинган 27,7 ц/гадан камайиш 1995 йилда 24 ц/га дан (3,7 ц/га ёки 13,4 %), 2000 йилда 18,9 ц/гача (8,8 ц/га ёки 31,8%), ўртача камайиши эса 6,7 центнерни ташкил қилди. Ушбу йиллар ичида пахта ҳосилдорлигининг кескин пасайиши баъзи бир объектив ва субъектив омиллар (алмашлаб экиш тизимининг бузилиши, минерал ва органик ўғитларни солиш меъёрининг камайиши, сув танқислиги, ерларнинг мелиоратив ҳолатининг ёмонлашуви ва шўрланиш даражасининг кучайиши, агротехнологик жараёнларни ўз муддатида сифатли ўтказмаслик, ҳашоратлар, ўсимликлар касаллиги ва зараркунандаларга қарши курашиш) туфайли бўлмоқда. Маълумотларга қараганда, ўтган давр ичида пахтачиликда ҳосилдорликнинг пасайишига таъсир этадиган энг асосий 8 та омилнинг 4 таси жойларда ўсимликлар касаллиги ва зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик курашларнинг етарли даражада олиб борилмаслигига кўпроқ боғлиқ экан.
Ушбу ҳолатнинг бир нечта объектив ва субъектив сабаблари мавжуд бўлиб, энг асосийси, ҳали жойларда ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳашорат ва зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик курашиш шахобчаларининг самарали фаолият кўрсатмаслиги, уларнинг етук ва тажрибали кадрлар билан таъминланмаганлиги натижасида белгиланган тадбирларни талаб даражасида олиб борилмаслиги; «Ўзкимёсаноат» компанияси ва ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» бўлинмалари фермер хўжаликларидаги экин майдонларининг тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини «бизнес режа»га асосан, аниқ ҳисобланган меъёрлар бўйича минерал ўғитлар билан таъминланмасликлари натижасида рўй бермоқда.
Ёқилғи-мойлаш материаллари таъминотида ҳудудлар ўртасидаги катта тафовут, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан транш маблағларида вегетация даврлари бўйича ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа моддий харажатлар суммасининг тўлиқ кўзда тутилмаслиги ёки маблағларни харажатлар турларига номутаносиб тарзда тақсимланиши; транш маблағларини ҳақиқатда қилинган сарф-харажатлар бўйича тақсимот ишларида маҳаллий ҳокимиятларнинг ноқоунуний аралашиши ва ўз навбатида баъзи бир бошқа харажат турларига ортиқча маблағларни ўтказиб юборишлари; жойларда пахта ва ғалла майдонларида юқори ҳосил олиш учун қўшимча агротехника тадбирларининг ўтказилиши ёки табиий офатлар натижасида қўшимча майдонларга қайта экин экиш жараёнлари учун зарур миқдорда ёқилғи-мойлаш материаллари таъминотини тўғри йўлга қўймаслиги; жойларда фермер хўжаликлари томонидан ёқилғи-мойлаш материалари учун ўз вақтида пул маблағларининг ўтказиб бермаслиги сабаб бўлмоқда.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ёқилғи-мойлаш материалларига бўлган талабини тўлароқ қондириш, хўжалик субъектлари ўртасида дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзларини камайтириш мақсадида, 2004 йилдан бошлаб ёқилғи-мойлаш материалларини фонд орқали тақсимот усули билан бир вақтда қишлоқ хўжалик короналари учун ортиқча ёқилғи мойлаш
материалларини фонд орқали тақсимот усули билан бир вақтда қишлоқ хўжалик корхоналари учун ортиқча ёқилғи-мойлаш материалларини товар хом-ашё биржаси орқали сотилиши йўлга қўйилди.
Агросервис хизмати кўрсатиш корхоналарини ташкил этишда асосий масала, яъни уларни қай даражада мижозларга яқин ва қулай масофада жойлашганлиги ҳисобланиб, бунда буюртмачиларнинг хизмат харажатларининг тежалиши, барча хизматларнинг арзон, ўз вақтида ва сифатли бажарилишига эришилади.
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ўз ҳудудларида фермер хўжаликларини турли хил сервис хизматларига бўлган талабларини мунтазам кузатиб боришга ихтисослашган маркетинг бўлимларини ташкил этиб, улар деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |