кўрсаткичлари
Айланма маблағлар деб, бир ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб, ўз формасини тўла йўқотиб, ўз қийматини бутунлай бошқа янги маҳсулотга ўтказадиган меҳнат буюмларига айтилади. Масалан, уруғлик, ўғит, ёқилғи, ем-хашак ва ҳоказолар.
Айланма фондлар иш жараёнида икки хил бўлиб, биринчидан, ишлаб чиқариш жараёнига ҳозирча қатнашмаган, узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш учун захира меҳнат буюмлари; иккинчидан, ишлаб чиқаришда қатнашиб, ўз қийматини янги маҳсулотга ўтказувчи воситалардир.
Айланма фондлар айланиши қанча секин бўлса, ишлаб чиқариш самарадорлиги шунча паст бўлади. Фермер хўжаликлари узлуксиз ишлаши учун айланма фондлари билан бир қаторда муомала фондларига эга бўлиб, муомала фондларига - реализация қилишдан тушган пуллар, оборот воситаларини сифатли ишлатиш, ташиш, сақлаш учун кетадиган харажатлардан ташкил топади. Айланма фонди ва муомала фонди биргалашиб, фермер хўжалигининг айланма маблағини ташкил этади. Айланма маблағнинг 75-80 % айланма фондни ташкил этади.
Бозор иқтисодиёти шароитида фондларнинг баланс қиймати ҳар хил нархда баҳоланганлиги туфайли, ҳозирги баланс баҳога тўғри келмай қолади. Шу мақсадда фондларни қайта баҳолаш фондларнинг тиклаш баҳосига қараб амалга оширилмоқда. Бу баҳолаш усули режалаштирилганлиги, ҳисоб-китобни яхшилаш, самарадорликни аниқлаш, амартизацияни ҳисобга олиш имкониятини беради.
Айланма фондлар(воситалар)дан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Айланма фондларнинг айланиш коэффициенти – хўжаликлардаги айланма фондларнинг бир йил давомида айланиш тезлигини кўрсатади. Унинг миқдори имконият доирасида бирдан юқори бўлгани маъқул. Шу кўрсаткичга асосланган ҳолда айланма фондларнинг айланиш муддати ҳам аниқланади. Бунда сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, кўрсатилган хизматларнинг, бажарилган ишларнинг умумий қийматига, асосий подага ўтказилган ёш ҳайвонларнинг қийматини қўшиб, ундан асосий подадаги ҳайвонларни сотишдан тушган маблағни айиргандан сўнг, қолган қиймати. Айланма фондларни йиллик ўртача қолдиқ суммасига тақсимлаш лозим. У қуйидаги формула орқали аниқланади:
Бунда:
К Ск ЕхК Хс
ХАФкк
К – айланма фондларнинг айланиш коэффициенти;
Ск – сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти, бажарилган иш ва хизматларнинг қиймати (сўм);
ЕхК – асосий подага ўтказилган ёш ҳайвонларнинг қиймати (сўм); Хс – асосий подадаги ҳайвонларни сотишдан тушган тушум (сўм); ХАФкк – айланма фондларнинг йиллик ўртача қолдиқ қиймати (сўм).
Йил давомида айланма фондлар(воситалар) айланишининг ўртача даври – бир йилдаги календарь кунлари умумий сонининг (365 ёки 366) айланиш коэффициентига тақсимлашдир:
Ад 365
К
Бунда:
Ад-айланма фондларнинг айланиш муддати, кун.
Do'stlaringiz bilan baham: |