VII БОБ. ИНФРАТУЗИЛМА ХИЗМАТЛАРИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
Инфратузилма ва унинг фермер хўжалигида тутган ўрни
Инфратузилма (лотинча infra - қуйи, struktura-жойлашув, тузилиш) – турли-туман хизмат кўрсатувчи тармоқлар транспорт, алоқа, савдо, моддий-техника таъминоти, сув билан таъминлаш, фан, маориф, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқаларни ўзи ичига олади.
Ишлаб чиқаришнинг ҳажми ўсиши билан қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурслари, электроэнергия, транспорт, алоқа воситаларига, маҳсулотни сақлаш жойларига бўлган талаб ошади. Қишлоқ хўжалигининг таъмирлаш – техник хизмати, моддий –техника таъминоти, зооветеринария, агрокимё сервис хизмати каби хизматлар даражаси ўсади. Бу жараёндан самарали фойдаланиш тармоқлари ва хизматлари иқтисодиётда инфратузилма, деб юритилади.
Инфратузилма бу – иқтисодий ва ижтимоий ишлаб чиқариш учун меъёрий шарт – шароитларни таъминловчи мажмуадир. Бу ишлаб чиқариш учун технологик, иқтисодий ва ташкилий алоқаларнинг самарали ишлашини таъминлайди. Инфратузилма фермер хўжаликлари маблағлари, меҳнат ресурслари, хизмат қилувчи тузилмаларнинг ривожланишига ҳисса қўшади. Бунда агрокимё, зооветеринария, ахборот консалтинг хизматларига катта эътибор берилади. Инфратузилма фермер хўжалик ишлаб чиқаришини интенсивлаштириш ва самарадорлиги ўсишининг энг муҳим омили ҳисобланади.
Фермер хўжаликларини саноатлаштириш ва кимёлаштиришга милиорация ва ишлаб чиқаришнинг бошқа асосий омилларини тез сураътда ўсишига маблағ ресурсларидан самарали фойдаланиш тизими ташкил этилиши ҳисобига эришилади. Бозор муносабатлари ривожланган шарт-шароитда инфратузилманинг аҳамияти каттадир. Фермер хўжалиги учун материал, ресурслар, техника билан таъминловчи давлат тузилмаси йўқ. Шунинг учун моддий ишлаб чиқариш инфратузилманинг фермер хўжалиги ишлаб чиқаришига хизмат қилиш фаолияти камайиб бормоқда. Инфратузилма ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун шарт-шароитлар яратади. Лекин, маҳсулот ишлаб чиқармайдиган тармоқларда самарадорлигини камайтиради. Инфратузилма фермер хўжаликлари учун кадрлар тайёрлашга ҳам ёрдам беради.
Инфратузилмага кирадиган тармоқлар ишлаб чиқариш жараёнига бир хилда таъсир кўрсатмайди, лекин ишлаб чиқаришда ўзига хос ўринни эгаллайди.
Фермер хўжалиги ишлаб чиқаришини индустрлаштириш ва ихтисослаштиришнинг ривожланиб бориши натижасида қишлоқ хўжалик корхоналарида моддий ресурслар билан таъминланиш, техникани таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш, ўғит солиш, мелиорация ишларини бажариш, қишлоқ хўжалик махсулотларини ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тармоқлар вужудга келди. Фермер хўжалигининг барча тармоқларини тўлиқ индустрлаштириш, комплекс механизациялаш, электрлаштириш ва кимёлаштириш, фан- техника тараққиётини жадаллаштириш, мелиорациялаш ишлари амалга оширилмоқда.
Фермер хўжалиги тармоқларида кўп қиррали хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар ривожлантирилиб бозор иқтисодиётига мос қуйидаги муаммолар ҳал этилмоқда:
1. Тупроқ унумдорлигини ошириш. 2. Селекция ишларини ташкил этишни тубдан яхшилаш. 3. Ҳар бир экин ўз табиатига мос равишда тегишли агротехнологияга амал қилишни талаб этади. 4. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш муаммоларини кўриб чиқиш.
Агросоҳани замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалик техникаси билан таъминлаш мақсадида (1998-2000 йилларда) аниқ дастур ишлаб чиқилиб, амалга оширилди. «КЕЙС» ғалла ўриш комбайнлари, «МАГНУМ» ҳайдов тракторлари олинди. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида «КАМИНС» фирмаси двигателлари билан ишлайдиган тракторлар, «КЕЙС» фирмасининг ҳайдов ва пахта териш машиналари, «МАРАЛ» озуқа йиғиш комбайнлари, шунингдек, плуг, ғалла экиш сеялкалари ва кўплаб қишлоқ хўжалик техникаларини биргаликда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу эса қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш имконини яратди.
Фермер хўжаликларига агротехника хизмати кўрсатишни яхшилаш, техникалардан самарали фойдаланиш мақсадида, МТП, муқобил машинна трактор парклари тузилди. Бу паркларда барча ҳайдов траторларининг 43%и, дон ва шоли ўриш комбайнларининг 48%и, бугунги кунда ер ҳайдаш бўйича 60%, ғалла йиғиб олиш бўйича 55% ишларни бажармоқда. Ҳозирча, парклар қудратли кучга айлангани йўқ. Шунинг учун, машина-трактор парклари тизимининг фаолиятини янада такомиллаштириш, рақобат муҳитини вужудга келтиришда сервис хизмати кўрсатиш шахобчаларини тузиш мақсадга мувофиқдир.
Фермер хўжаликларида маҳсулот етиштиришнинг самарадорлигини оширишда, инфратузилмаларни қайта бўлиб, фермер хўжалигида хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини янада такомиллаштириш зарур. Хизматлар бозоридаги инфратузилмалар қуйидагилардан иборат: агорхимия хизмати; селекция хизматлари; уруғчилик; МТП хизматлари; ёқилғи мойлаш ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш; транспорт хизматлари; ускуналар лизинги; улгуржи биржалар; биржалар бозори; молия-кредит тизими ва бошқалар.
Фермер хўжаликларини ривожлантириш давлат дастури инфратузилма тармоқларини янада такомиллаштириш, улар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ва келгусида сервис хизматларини яхшилаш орқали маҳсулот ҳажмини оширишга қаратилгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |